“Шалоқ арава” да юриш жонингизга тегмадими?

“Шалоқ арава” да юриш жонингизга тегмадими?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Эскириб, яроқсиз аҳволга келиб қолган бўлса-да, у ер бу ерини таъмирлаб, ямаб-ястаб фойдаланиладиган автомобиллар халқ тилида “шалоқ арава” дейилади. Бундай автомобиллар ниҳоят даражада эскириб кетганидан кўп жойлари чириб кетган бўлади ва жуда кўп бузилади, чунки унинг кўп қисмлари аллақачон ўз хизмат муддатини ўтаб бўлган. Шу аҳволига қарамай, ундан яна озроқ фойдаланиш учун унинг ишдан чиққан қисмлари янгилари билан алмаштирилади. Аммо бу билан унинг сифати ва имконияти ортиб қолмайди, балки фақат умри бироз узайтирилади холос. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бундай автомобилдан фойдаланиш ўта ноқулай бўлиши билан биргаликда ҳаёт учун ҳам ўта хавфлидир. Аслида, бундай автомобиллар аллақачон темир-терсакка топшириб юборишдан бошқа нарсага ярамайдиган аҳволга келиб бўлган. Лекин шуларга қарамай, баъзи одамлар “шалоқ арава” сидан ҳеч ажралгиси келмайди…
Бутун дунё давлатларида татбиқ қилинаётган тузумлар – уларнинг шакл-шамойили турлича бўлишидан қатъий назар – худди шу “шалоқ арава” га ўхшайди. Чунки бу тузумлар асрлар давомида татбиқ қилинаётганлигига қарамай, ҳали ҳам инсоният муаммоларининг охири кўринмаяпти. Ҳатто муаммолар янада кўпаймоқда, уларга берилаётган ечимларнинг нотўғрилиги, яъни асл муаммони муолажа қилиш ўрнига унинг оқибатларига қарши курашилаётгани сабабли улар ҳали ҳам ўз ечимини кутиб ётибди. Кўпчилик ҳавас қиладиган Европа, АҚШ, Япония каби давлатларда ҳам муаммолар етарли. Уларда бир неча ўн йиллардан бери ечилмаётган муаммоларнинг сон-саноғи йўқ. Гарчи иқтисодий жиҳатдан ривожланишда олдинда бўлсалар-да, бу уларнинг муаммоларини ечиб бермади. Албатта шундай бўлиши табиий ҳол. Чунки татбиқ қилинаётган тузум инсон ақлининг маҳсули. Бундай тузум инсон фитратига тўғри келмайди. Демакки, инсон муаммоларини муолажа қилишга ҳам ярамайди.
Воқеликда яққол кўриниб турибдики, инсон ақлидан пайдо бўлган тузумлар доимий равишда ислоҳ қилинишга муҳтож бўлмоқда. Шунинг учун мавжуд ва янгидан-янги пайдо бўлаётган муаммоларни муолажа қилиш даъвосида эскирган, деб ҳисобланган қонунлар янгиси билан алмаштирилмоқда, яна шу мақсадда тўхтовсиз равишда қонун ва қарорлар қабул қилинмоқда. Бироқ улар ҳам аҳволни яхши тарафга ўзгартиришдан ожиз. Бу худди эски автомобилнинг яроқсиз ҳолга келиб қолган қисмларини алмаштиришга ўхшайди. Юқорида айтилганидек, қисмларни алмаштириш фақат автомобил умрини узайтирганидек, бу иш ҳам фақат тузумнинг умрини узайтиради холос. Асло муаммоларни муолажа қилинишини таъминламайди. Аслини олганда, инсон ўйлаб топган ҳар қандай тузум татбиқ қилиш учун яроқсиздир. Бугун унинг яроқсизлиги кўпчиликка ойдинлашиб боряпти.
Бизнинг устимизда ҳам айнан шундай тузум ҳукмронлик қилмоқда. Хўш, бу тузумдан қандайдир яхшилик келдими? Ёки муаммоларимизни тўғри ечиб бердими? Ўзи муаммоларни ечиш учун ҳаракат борми…? Яна қачонгача “шалоқ арава” га ёпишиб яшаймиз?
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
21.10.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ