Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти «Ислом хотиржамлик ва бахт келтиради» номли мурожаат йўллади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти «Ислом хотиржамлик ва бахт келтиради» номли мурожаат йўллади
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти 2019 йил 19 ноябр сешанба куни аср намозидан сўнг Умму Дўрмондаги «Ливия бозори»нинг Собирин майдонида ҳафталик маъруза ўтказди. Ҳар ҳафта турли номлар остида ўтказилаётган ушбу тадбир бу сафар «Ислом ҳаёт йўлидир», деб аталди. Унда Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси устоз Абдурроҳим Абдуллоҳ йиғилганларга Ислом фақат намоз, рўза, закот ва ҳаждан иборат эмаслиги, балки у ҳаёт учун мукаммал бир тузум экани ҳақида сўзлади. Шунингдек, бугунги кунда дунё – халқлар ва миллатларни талаётган ваҳший капитализм билан баъзи социалистик давлатларда вайрон бўлаётган социализм ўртасида қалқиб турганини таъкидлади.
Абдурроҳим Абдуллоҳ – ёлғиз Исломгина хотиржамлик келтиради ва унинг шаръий қонунлари ўз давлатидагина ижро этилиши мумкин, чунки давлат Исломий қадрият ва ҳазоратини татбиқ қилишнинг тариқатидир, дея таъкидлади. Устоз йиғилганлар диққатини қуйидагиларга қаратди: Судан «мустақиллик»дан бери олтита ҳукуматни бошдан кечирди, улардан учтаси фуқаровий, учтаси ҳарбий бўлди. Аммо олтови ҳам инсонлар ишларини бошқаришда муваффақиятсизликка учради. Чунки муаммоларга ечимларни инсон ўйлаб топган, унинг нафс-ҳавосидан келиб чиққан ва капиталистик тузумига асосланган дастурлардан олди. Алалоқибат, одамларга бахтиқаролик ва қашшоқликдан бошқа нарсани келтирмади.
Устоз Абдурроҳим ўз маърузасини бундай тамомлади: Ўз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган етакчи бўлмиш Ҳизб ут-Таҳрир исломий ҳаётни қайта бошлаш учун фаолият олиб бормоқда. У бошқарув учун Қуръон ва Суннатдан истинбот қилинган 191 моддадан иборат дастур лойиҳасини табанний қилган. Бугун Судан аҳли Халифаликни барпо этиб, Умматни ўз улуғлиги ва қудратига қайтариши учун Ҳизб ушбу дастурни унга тақдим этмоқда. Бас, ушбу фаолият қилаётганлар кемасига етиб олинг.
Роя газетасининг 2019 йил 27 ноябр чоршанба кунги 262-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ