| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • 2005 ЙИЛ 13 МАЙ АЛАМЛИ КУННИ ХОТИРЛАБ

  • Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

  • «Уруш тўртинчи йилига қадам қўймоқда: Судан қаёққа қараб кетмоқда?!» 

  • Ироқдаги сиёсий манзара: муаммо ва ечим

  • Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

  • Жаннат ва дўзахга бўлган иймоннинг одамлар ҳаёт тарзига таъсири

  • Уйғониш ва унинг аҳамияти

  • “Ипак йўли”даги қарз тузоғи: Пекиннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий амбициялари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Синай Миср хавфсизлиги билан яҳудийлар очкўзлиги ўртасида!

Синай Миср хавфсизлиги билан яҳудийлар очкўзлиги ўртасида!

By htadmin
29.10.2025
384
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Синай Миср хавфсизлиги билан яҳудийлар очкўзлиги ўртасида!

Устоз Саид Фазл

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср

вилоятидаги матбуот бўлими аъзоси

Яҳудий вужуди Ғазога қарши уруш бошлаганидан бери Синай яна диққат марказига қайтди – у энди ўт очишлар кесишган нуқтага айланди ва бир вақтнинг ўзида ҳам ҳирсли ниятлар, ҳам хавотир манбаи бўлиб турибди. Қоҳира ҳукумати Сувайш канали шарқига ўз ҳарбий кучларини жойлаштиришни миллий хавфсизликни таъминлаш, терроризм ва контрабандани тўхтатиш деб изоҳлаяпти. Аммо яҳудий вужуди буни Кэмп-Дэвид келишувининг хавфсизликка оид бўлимига таҳдид сифатида баҳоламоқда. Лекин воқелик шундан дарак бермоқдаки, ушбу ҳаракатлар тўлиқ Кэмп-Дэвид келишуви доирасида, унинг ҳудуди ва шартларига хилоф бўлмаган ҳолда, босқинчи яҳудий вужуди билан келишилган ҳолда амалга ошириляпти. Буни Миср режими ўз расмийлари ва оммавий ахборот воситалари орқали очиқ эълон қилмоқда. Натижада, Миср армияси яҳудийлар билан жанг қилиш ва ўз ерларини озод этиш учун ташкил этилган ҳарбий кучдан, энди унинг чегараларини қўриқлайдиган ва Ғазони қамал қилишда яҳудий вужуди билан ҳамкорлик қиладиган кучга айланиб қолмоқда.

1979 йили Кэмп-Дэвид келишуви имзоланганида Синай яримороли турли хавфсизлик зоналарига бўлинган ва ҳар бир ҳудудда қандай турдаги ва қанча миқдордаги қўшин жойлаштирилиши мумкинлиги аниқ белгилаб қўйилган эди. Ўша пайтдан буён Миср мазкур келишувнинг ҳам матнига, ҳам руҳига тўлиқ содиқ эканини таъкидлаб келмоқда. Унга кўра, Синайда амалга ошириладиган ҳар қандай ҳарбий кучайтириш ишлари фақат яҳудийлар билан келишилган ҳолда ва кўп миллатли кучлар назорати остида амалга оширилиши лозим. Ҳатто Миср танклар ёки мудофаа тизимларини киритган тақдирда ҳам, бу ҳаракатлар келишувга зид эмаслиги ва тўлиқ мувофиқ ҳолда амалга оширилаётгани ҳақида шошилинч равишда баёнот беради.

Бу мажбурият расмий масала эмас, балки қатъий сиёсий воқеликдир. У Мисрни яҳудий вужуди назарида чегаралари тинч ва хавфсиз қўшни сифатида намоён этади. Аслида Тель-Авив «Миср қўшинларини кучайтириш» деб аталган ҳар қандай ҳаракат рухсат этилган чегаралар доирасида амалга оширилишини жуда яхши билади. Амалда эса бу кучлар яҳудий вужудига қарши эмас, балки Синай ва Ғазо аҳлига қарши йўналтирилган бўлади. Яҳудийларни эса ҳақиқатда хавотирга солаётган нарса – бу Мисрдаги кетма-кет иқтисодий инқирозлар туфайли вазият назоратдан чиқиб кетиши ва Уммат фарзандлари орасидан содиқ шахслар ҳокимиятга келиш эҳтимолидир. Чунки бундай инсонлар Ғарб ва яҳудий вужуди учун ҳалокат бўлиб, уни тубдан йўқ қилиш сари жиддий ҳаракат бошлашлари мумкин. Шунинг учун яҳудийлар учун Миср режими ва унинг раҳбарини қўллаб-қувватлаш – ҳаёт-мамот масаласидир.

Қоҳира каналнинг шарқий ҳудудида олиб бораётган фаолиятини терроризм ва контрабандага қарши чегара ҳимояси деб асосламоқда. Аммо воқеликни кузатиб келаётган ҳар қандай кузатувчига аёнки, ҳокимиятнинг баҳона сифатида тилга олаётган «аслий хавф» – бу фақат Ғазодир. Чунки чегара пунктлари қамалга олинган, тоннеллар ёпиб қўйилган, тўсиқ девори қурилган, хавфсизлик зоналари эса сектор билан чегара бўйлаб ташкил этилган. Буларнинг барчаси гўё «контрабандани тўхтатиш» учун қилингандай кўрсатилса-да, аслида эса бу – Ғазо аҳлининг нафас йўлини тўсиш ва уларни очликка маҳкум этишдан бошқа нарса эмас.

Синай ўз аҳолисига қарши очиқ уруш майдонига айланиб улгурди. У ерда мажбурий кўчиришлар, ўлдиришлар ва қайта-қайта ҳибсга олишлар одатий ҳолга айланди. Ҳар галгидек бу зўравонликлар «терроризмга қарши кураш» баҳонаси билан оқланмоқда. Аммо воқеликда бу сиёсат яҳудий вужуди манфаатига хизмат қилиб, унинг жанубий чегараларини ҳимоя қилмоқда, хавфсизлигини кафолатламоқда. Бундан ҳам ачинарлиси, режим раҳбари очиқчасига Синай ҳудуди яҳудий вужудига ҳужумлар бошланиши учун фойдаланилишига йўл қўймаслигини маълум қилган. Бу эса унинг асл мақсади – яҳудий вужуди хавфсизлигини таъминлаш ва уни ҳимоя қилиш эканини очиқ-ойдин кўрсатади. Ҳолбуки, Синай айнан Уммат армиялари учун бутун Фаластинни озод қилишга қаратилган ҳаракатлар бошланадиган стратегик база бўлиши лозим эди. Яҳудий босқинчи вужуди Синай унинг энг хавфли стратегик орқа фронти эканини жуда яхши англаб турибди. Агар Синай Кемп-Дэвид келишувлари чекловларидан озод бўлиб, Миср армиясининг базаcига айланса ва бу армия садоқатли раҳбарлар қўлига ўтса, у ҳолда яҳудий вужуди Фаластинда мутлақо хавфсиз эмаслиги аниқ бўлади. Шунинг учун ҳам улар Синайдаги ҳар қандай ҳаракатни диққат билан кузатиб борадилар ва ҳар гал танк ҳаракатланса ёки мудофаа ракета тизими ўрнатилса, қаттиқ безовталанишади ва бақиришади. Улар Синай қурол-яроғсиз, оғир қуроллардан холи бўлиб қолишини истайдилар, токи ўз армиялари устунлигини сақлаб қолсин ва Миср армияси ҳамон қўл-оёғи боғланган ҳолда қолаверсин. Лекин муаммо фақат яҳудий вужудининг очкўзлигида эмас. Асосий муаммо, душман хоҳишини барча жиҳатдан аниқ ва тўлиқ бажараётган Миср режимидадир. Бу режим ҳаммасини «Мисрнинг миллий хавфсизлиги» деган ёлғон шиор билан оқлаб келмоқда. Аслида эса улар учун хавфсизлик дегани аввало яҳудий вужуди хавфсизлигини таъминлашдир, ҳатто агар бунинг эвазига ҳам Ғазо, ҳам Синай аҳолисининг қони тўкиладиган бўлса ҳам. Бугун Синайда содир бўлаётган воқеалар Миср режими Ғарб ва яҳудийларга тўла тобеликда юритаётган сиёсатининг навбатдаги бобидир. Қоҳира «миллий хавфсизлик» шиорини кўтариб чиққан бўлса-да, аслида у Ислом Уммати душманининг чегараларини қўриқламоқда ва Ғазодаги азиз аҳлимизга қўйилган қамалда яҳудий вужуди билан бирга иштирок этмоқда.

Душман ўзининг ёвуз ниятларини амалга оширишда янада журъатли бўлиб бормоқда. Зеро у ҳукмдорлар уни енгиш ўрнига, уни ҳимоя қилаётганини кўрмоқда. Ҳолбуки, бу ҳақиқат очиқ-ойдин: Миср хавфсизлиги Фаластин хавфсизлиги билан боғлиқ. Синайдаги барқарорлик эса у жиҳод ва озодликнинг асосий пойтахтига айланмагунча юзага келмайди. Агар у душманни ҳимоя қилувчи ҳарбий базага айлантирилса, бу на хавфсизлик, на барқарорлик олиб келади.

Кэмп-Дэвид шартномаси синдирилиши шарт бўлган занжирдир. Миср армияси эса ўзининг шаръий вазифасига қайтиши лозим: яъни мусулмонларни ҳимоя қилиш ва Аллоҳнинг каломини олий тутиш. Унинг вазифаси ҳеч қачон босқинчи вужудни ҳимоя қилиш эмас!

﴿وَإِنِ ٱسۡتَنصَرُوكُمۡ فِي ٱلدِّينِ فَعَلَيۡكُمُ ٱلنَّصۡرُ﴾

«Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир»        [Анфол: 72]

Бу оятнинг ўзиёқ шаръий ҳукмни баён қилиш учун кифоя қилади. Энди эса, агар ёрдам сўраётганлар бомбардимон ва қамал остидаги Ғазо аҳли бўлса, нима дейиш мумкин?!

Эй Кинона юртининг аскарлари! Сизлар шунчаки бир ҳарбий тузилманинг оддий аъзолари эмассизлар. Балки Муҳаммад ﷺ Умматининг ажралмас қисмисизлар. Сизлар ҳаракатга келиши шарт бўлган авангард, қинғирликни кесадиган шамшир, заифларни ҳимоя қилиш учун суянч бўлиши шарт бўлган таянчсизлар. Ғазода ва бутун Фаластиндаги опа-ука ва биродарларингиз сўйилмоқда, муҳосарага олинмоқда ва оммавий равишда қирғинга учрамоқда. Сизлар эса уларга барча армиялардан яқинсизлар ва агар хоҳласангизлар, бу зулм қафасини ёриб чиқишга энг қодир армиясизлар.

Шу сабабли, қўлларингизни боғловчи буйруқларга алданманг ва руҳидан маҳрум қилинган, маъносиз жиҳод ақидаларига овланманг. Ҳақиқий жанговар ақида фақат Қуръондан манба олади. Исломда ташкил этилган армиялар режимларни ҳимоя қилиш ёки хорлик келишувларини сақлаш учун эмас, балки улар Умматни ҳимоя қилиш, Исломнинг даъватини дунёга олиб чиқиш, мусулмон юртларини муҳофаза қилиш ва душманларга стратегик таҳдид солиш мақсадида ташкил қилинган.

Эй Кинона юрти аскарлари!

Динингиз, аҳлингиз, ва кўз ўнгингизда қирғин қилинаётган ака‑ука ва опа‑сингилларингизга ёрдам бериш вақти келмадими?! Кўзларингизни очиб, ҳақиқатни кўринглар… Ким сизларни Ислом юртларини босиб олган босқинчи вужуднинг қўриқчилари сифатида ишлатмоқда? Ким сизни ўша вужуднинг чегараларини эътироф этишга мажбур қилмоқда? Ким сизларни Ғазога ёрдам беришдан тўсмоқда? Ким сизни қирғинбаротга сукут сақлашга буюрмоқда? Ким Аллоҳнинг сизларга фарз қилган фарзини адо этишдан маҳрум этяпти? Албатта бу – душман билан мувофиқлашув ўрнатадиган, қирғинбаротга сукут сақлайдиган ва ҳатто Фаластиндаги оилаларингизни қамал қилишда иштирок этаётган режимдир.

Сизлар бу бузуқ тенгламани бузишга, вазиятни тубдан ўзгартиришга ва биродарларингизга ҳақиқий ёрдам кўрсатишга қодирсизлар. Бунинг учун фақатгина ҳаракатга келиб, Аллоҳ йўлида йўлга чиқишингиз, Америка ва сионистлар иттифоқининг розилигини эмас, балки Аллоҳнинг розилигини энг олий мақсад деб билишингиз ва қуйидагиларни қатъий равишда айтиб чиқишингиз кифоя: «Биз хиёнат қилмаймиз, сукут сақламаймиз, хорлик олиб келган ўтказиш пунктлари ва шармандали келишувларни ҳимоя қилмаймиз, мустамлакачилар чизиб кетган чегараларни сақламаймиз!». Сизлар ўзларингизга ибрат қилиб Саъд ибн Абу Ваққосни ва Аллоҳнинг қиличи Холид ибн Валидни олинглар, ҳарбий тўнтариш орқали ҳокимиятга келиб, Ғарбга хизмат қилаётган, жумладан, Кэмп-Дэвид келишувини имзолаган ёки ҳимоя қилаётган режим раҳбарларини эмас. Қуролингизни гарданингиздаги омонат деб билинг ва уни фақатгина Аллоҳ ва Уммат душманларига қарши кўтаринг! Ғазо сизларни чақирмоқда, жавоб берувчи борми? Қуддус фиғон қилмоқда, ёрдамга келувчи борми? Уммат эса сизлардан шармандалик билан эмас, балки фахр билан ёзиладиган позиция кутяпти.

Эй Миср аскарлари! Фурсат етди – ё ўзгариш йўлини танлаб, ғалабани яратадиган, Ислом байроғини кўтарадиган қаҳрамонлардан бўласизлар, ёки тарих сизларни хиёнат саҳифаларида абадий муҳрлаб қўяди.

Эй Аллоҳим, биз етказдик. Эй Аллоҳ, Ўзинг гувоҳ бўл!

 

Роя газетасининг 2025 йил 15 октябр, чоршанба кунги 569-сонидан

 

0
0

Related posts:

Сисий: «Терроризм» қудратини синдирдик, бироқ катта муаммоларга ҳамон дуч келмоқдамиз Сисий: мен юрт ташқарисидан эмас ичкарисидан чўчияпман Default ThumbnailМиср кризисига унинг бошқаруви сабабчи Эй Фаластин режими! Амирликлар, Миср ва Иорданиянинг хиёнати билан сенинг хиёнатинг ўртасида фарқ йўқ!
TagsМисрСинай
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Қуръонга ошно Ўзбекистон халқи

  • МАҚОЛАЛАР

    Қизингизни нега ўқитмайсиз?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Аср келишуви» ўлик туғилади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 13.05.2026

    2005 ЙИЛ 13 МАЙ АЛАМЛИ КУННИ ХОТИРЛАБ

  • 13.05.2026

    Малидаги ҳокимият вакууми: исёнчилар давлат ўрнини эгаллайдими?

  • 13.05.2026

    «Уруш тўртинчи йилига қадам қўймоқда: Судан қаёққа қараб кетмоқда?!» 

  • 13.05.2026

    Ироқдаги сиёсий манзара: муаммо ва ечим

  • 12.05.2026

    Эроннинг музокаралар стратегияси: ўзгарувчанлик ва собитқадамлик ўртасида

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/