| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Хитой президентининг Франция сафари ва Европа билан бўлган савдо

Хитой президентининг Франция сафари ва Европа билан бўлган савдо

By htadmin
21.06.2024
732
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Хитой президентининг Франция сафари ва Европа билан бўлган савдо

Устоз Ҳасан Ҳамадон

Хитой раҳбари Си Цзиньпин икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида Францияга сафар қилди. Си Цзиньпиннинг таъкидлашича, сўнгги олтмиш йил давомида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар Хитойнинг Ғарбдаги йирик давлатлар билан бўлган муносабатларида биринчи ўринда турган. (Арабийя).

Биринчи: Си Цзиньпин 2024 йил 6 май душанба куни бундай баёнот берди: «Хитой Европага Хитой хусусиятларига эга бўлган йирик давлат дипломатиясининг муҳим томони ҳамда Хитойни модернизация қилиш йўлидаги муҳим ҳамкор деб қарайди». (Хитой глобал телевизион тармоғининг араб тилидаги канали (CGTN)).

Макрон ҳам 2024 йил 6 май душанба куни чоп этилган «La Tribune» газетасига берган интервьюсида европаликлар орасида Пекин билан қандай стратегия бўлиши кераклиги борасида «консенсус» йўқлигини, чунки «баъзи томонлар ҳамон савдо учун бозор ўлароқ Хитойга интилаётгани»ни, бир вақтнинг ўзида, «Хитой ҳам Европага катта ҳажмда экспортлар қилаётгани»ни таъкидлади. (Арабийя).

Айни пайтда АҚШнинг Европа Иттифоқидаги элчиси Марк Гитенштейн бундай деди: «Хитой Европада ҳам, Америкада ҳам иқтисодий тармоқларга путур етказмоқда ҳамда арзон товарларнинг кўплиги орқали бозорларни қасддан бузяпти». У «CNBC» телеканалига берган интервьюсида яна бундай қўшимча қилди: «Европа комиссияси раисаси Урсула фон дер Ляйен Европа Кенгаши раиси Шарл Мишел билан суҳбати чоғида Хитойдаги ортиқча энергия муаммосига ҳамда бу бизнинг Қўшма Штатлардаги бозорларимизга ва уларнинг Европадаги бозорларига қандай путур етказаётгани ҳақида тўхталиб ўтди». (Argaam, 2024 йил 14 май).

Иккинчи: Европа Иттифоқининг «стратегик мустақиллиги»га даъват қилувчи овозлар мавжуд эса-да, бироқ Европа Хитой билан бўлган муомалада – Хитой компаниялари Европа бозорларида дуч келаётган тўсиқлар бўйича – Қўшма Штатлар изидан бормоқда. Хитой Европага бир қатор талаблар қўймоқда, масалан, ўзига нисбатан адолатли муносабатда бўлиш, таъминот занжирларига зарар бермаслик ва Хитой компанияларига нисбатан камситувчи чоралар кўрмаслик, уларга қарши санкциялар қўлламаслик каби. Дарҳақиқат, ушбу чора-тадбирлар Европа комиссияси раисаси Урсула фон дер Ляйен бошчилигидаги фаол Европа кампанияси доирасида амалга оширилди. Бу Европа учун асосий технологияларни таъминлашга оид хавотирлар мавжудлиги сабабли Хитой импортидан қутулишга қаратилган. Урсула, шунингдек, Хитой электромобилларининг Европага оқиб келишига қарши кураш бўйича Франция томонидан қўллаб-қувватланаётган терговга ҳам раҳбарлик қилмоқда.

Учинчи: Хитой ва Европа Иттифоқи ўртасидаги 2023 йилги рақамларга назар ташлайдиган бўлсак, Европанинг Хитойга экспорти тахминан 223,5 миллиард долларни, Хитойдан қиладиган импорти эса тахминан 514,4 миллиард долларни ташкил қилганини кўрамиз. Айни кўрсаткич икки томон ўртасидаги савдо камомади тахминан 290,9 миллиард долларни ташкил қилиб, Хитой фойдасига хизмат қилаётганини кўрсатмоқда. Бу Европани ўз компанияларининг Хитой бозорларига киришини яхшилашни ҳамда Хитой экспортчиларига субсидияларни камайтиришни Хитойдан талаб қилишга ундайди. Ғарб субсидияланган Хитой товарларидан қутулиш имкониятини кўриб чиқар экан, унинг бу борадаги хавотирларига жавобан, Пекин Европа Иттифоқининг «Хитойнинг ортиқча энергия муаммоси» билан боғлиқ даъволарини рад этди. Хитой президенти Си Цзиньпин Пекиннинг юқори технологияли яшил маҳсулотларни оммавий ишлаб чиқариши сайёрамизнинг иқлим бўйича мажбуриятларини бажаришига ёрдам беришини таъкидлади.

Тўртинчи: Урсула фон дер Ляйен Парижда Хитой президенти билан учрашуви чоғида Европа Иттифоқи ва Пекин ўртасидаги муносабатларнинг муҳим эканини таъкидлаган бўлса-да, Хитойнинг ортиқча ишлаб чиқариши деб ҳисобланган нарсага ҳужум қилиб ўтди. Унинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи «керак бўлса, савдони ҳимоя қилиш воситаларидан» фойдаланган ҳолда ўз иқтисодиёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун «қатъий қарорлар қабул қилишдан чекинмайди». Бу шуни кўрсатмоқдаки, бир томонда, Европа Иттифоқи ўзининг бозорларидан Хитой импортини чеклашга қаратилган сиёсатини давом эттиришда қатъий турган бўлса, бошқа томонда, Хитой ҳам Европа билан савдо зиддиятлари бўйича ўз позициясида қаттиқ турибди.

Бу илгари Европа Иттифоқининг савдо бўйича собиқ комиссари бўлган, ҳозирда Вашингтондаги Петерсон тадқиқот институтида ишлаётган Сесилия Малмстрёмнинг «Франс-Пресс» агентлигига берган интервьюсида «Европа қурбонга айланди», деган сўзларида ўз ифодасини топади. Жаҳон Савдо Ташкилотининг собиқ бош директори Паскал Лами ҳам Европа Вашингтонга «босим ўтказиши» керак, чунки бу режа «Хитойга қарши бўлганидан кўра кўпроқ Европага қарши», деб айтди.

Европа ўз позициясида бирлашмаган бўлса-да, Хитой билан савдо алоқаларида қандайдир мувозанатни топишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ, баъзи Европа давлатлари Тайван масаласида ўз позицияларида нейтрал бўлишга ҳаракат қиляпти. Улар Украина урушига ўхшаган нарса пайдо бўлишидан ва катта зиён кўришдан қўрқишяпти. Дарҳақиқат, Макрон 2023 йилда Хитойга қилган сафари чоғида Европанинг Хитой, айниқса, Тайван масаласида АҚШга қарам бўлиб қолиши хато эканини таъкидлаган эди. Бу йўналиш асосан Франция томонидан олиб борилмоқда. Чунки Франция Американинг Россия ва Хитойга нисбатан тутган позицияси ва олиб бораётган сиёсатига эргашиш Европа манфаатларига зарар келтирди, деб биляпти. Шунингдек, Америка ғалаба қозонган, Европа эса Украина масаласида унга эргашган бир пайтда Хитой ва Россия ҳам зарар кўрди, деб ҳисоблаяпти.

Франция «Украина-Россия урушидан қочишга ҳаракат қилган бўлса-да, Германия билан биргаликда бу масалани ҳал қила олмади. Шунинг учун бу уруш Европага жуда қимматга тушди. Ғарбнинг Россияга киритган санкциялари, хусусан нефть ва газ секторида тескари натижа бергани сабабли урушда энг катта зарар кўрган ва ютқазган Европа бўлмоқда. Бу Европада энергия нархининг, инфляция даражасининг ва озиқ-овқат товарлари нарининг мисли кўрилмаган даражада ошиб кетишига ҳамда иқтисодий кризиснинг мураккаблашишига олиб келди.

Роя газетасининг 2024 йил 29 май чоршанба кунги 496-сонидан

 

TagsФранция сафариХитой президенти
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Қуръонга ошно Ўзбекистон халқи

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шармуш Шайх конференцияси – «тинчлик» шиори остида босқинчиликни мустаҳкамлаш

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини Халифалик қулатилганининг 98 йиллиги муносабати билан тадбирлар бошлади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/