Ўтмишга ва хозирги воқеликка назар ташласак…

Ўтмишга ва хозирги воқеликка назар ташласак…
Собиқ Совет Иттифоқи қулатилгандан сўнг, ушбу минтақада, хусусан Марказий Осиё худудида диний бўшлиқ юзага келди, бу ердаги аҳолининг аксари аслида Ислом динига амал қилиб келган одамлардан иборат эди. Ва ушбу мусулмонларга Исломни тўғри тушуниш, Исломий хаёт билан яшаш зарурлиги хақидаги фикрлар кўпроқ кириб кела бошлади, бундай даъватнинг тез ривожланиб кетиши табиий албатта, пировардда бу холат парчаланган Совет Иттифоқи ўрнида пайдо бўлган давлатларни, хусусан Ўзбекистон устига келиб, ўрнашиб олган президент Каримовни хам ташвишга сола бошлади. Чунки агар Ислом бошқаруви юзага келадиган бўлса, бу каби золим президентларга бу ерда қолиш мумкин бўлмай қоларди. Буни яхши ҳис қилган Каримов 1999 йилнинг бошидан бошлаб Исломга қарши курашни очиқ ойдин бошлаб юборди, ҳамда шу йилнинг февралида Тошкентнинг баъзи жойларини портлатиб уни “Хизб ут – Тахрир исломий харакати қилди” – деб эълон қилди. Ушбу харакати билан у ўз олдига қўйган мақсадларини амалга оширишда жуда катта имкониятларни очиб олиб ва бундан буёғига Ислом баҳонаси билан ҳохлаганича мусулмонларни хорлашига имкон яратиб олди.
Ислом динига ва мусулмонларга қаттиқ адовати бўлган золим Каримов ўзи ва атрофига тўплаган малайлари билан “Ҳизб ут – Таҳрир” аъзоларига ва бошқа Аллоҳга бўлган иймонига содиқ мусулмонларга зулмларини шу даражага етказишдики, буларни санаб адоғига етиш қийин бўлиб қолди.
Бу зулмларнинг бошланиши қандай бўлди?
Мусулмонларнинг уйларига қурол-яроғ, ўқ-дори ёки наркотик моддалар ташланиб, омматан ҳибсга олинишлар бошланди. Инсоний хурматлар оёқости қилинди, ваҳшийларча зулм қилишлик очиқдан очиқ эълон қилинди (чунки ўша йиллари исломий харакатларга қарши қонуннинг ўзи йўқ эди, қандай қилиб айб қўйишликни билмасдан шунақанги ифлосликлар билан мусулмонларни қамоққа олишлар бошланган эди). Ўша кундан бошлаб қанчадан – қанча мўъминлар шаҳид бўлдилар, қанчалари азобнинг қаттиқлигидан ногирон ёки чалажон холатига тушдилар. Аёллар бева, болалар етим ва мазлум, қариялар қаровсиз қолдилар. Булар хам етмагандай қамалганларнинг оилаларига бостириб боришиб, уларни турли дағдағалар билан қўрқитишиб, камситишиб хар хафта ёки бир ойда бир, икки марта ИИБ ходимлари МФЙ (маҳалла фуқаро йиғини) ходимлари ёрдамида “ Сизлар билан суҳбат ўтказиб туришимиз керак” – деган баҳоналар билан тушунтириш хатлари ёздиришиб ёки қуруқ қоғозга имзо қўйдиришиб олиб ҳамда МХХ нинг қора рўйхатига қўшишиб ва мажлисларда, бошқа хар хил йиғинларда инсоний қадриятларини топташиб, турли хил азиятлар бериб келишмоқда. Бу қора рўйхатга кирганлар, қамалганларнинг ота – оналари, ака – укалари ёки аёллари ва фарзандларидан иборат. Бу мазлум ва мазлумаларнинг фарзандларини мактаб ёки бошқа уқув даргоҳларида дарс бериб билимини ошириш ўрнига, кўпчиликнинг ўртасида камситишлар етмагандек, энди хозирга келиб, бошидаги рўмолларига, ўқийдиган намозларига қарши танбеҳлар берилмоқда. Ўқув даргоҳларидан билимли зиёли бўлиб чиқиши керак бўлган ёшлар, хозирга келиб бу маскандан олаётган нарсаси Исломга нисбатан нафрат бўляпти холос, қолгани сериаллар, ярим – яланғоч видео ёки расмлар ва жуда кўп миқдорда зино.
Бундай холатга келиб қолишимизга нима сабаб бўлди?
Биз устимизга маккор, золим ва зўравон кимсаларни бошлиқ қилиб олганимиз, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи вассаллам)нинг йўлларидан бошқа йўлларга бутунлай оғишиб кетганимиз ва энг асосийси Исломимизни нотўғри тушунганимиз сабаб бўлди.
Умматга Исломни тўғри англаш, Аллоҳни топиш вақти келмадимикан ?!
Абдуллоҳ



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб