ТАШҚИ ТИЖОРАТ
ТАШҚИ ТИЖОРАТ
Ҳукман ва амалдаги дорул-ҳарб билан бўладиган тижоратга алоқадор шаръий ҳукм
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Исломий давлат фуқароларининг аҳли ҳарбларга уларнинг ҳарбий қувватини оширадиган қурол-аслаҳа каби нарсаларни олиб боришлари жоиз эмас. Яъни уларга юртдан урушда қўлланадиган стратегик ашёларни олиб чиқиш ҳаромдир. Чунки бу иш мусулмонларга қарши душманни қўллаш бўлиши мумкин. У гуноҳ ишга ёрдам бериш ҳисобланади. Аллоҳ Таоло айтади:
وَلاَ تَعَاوَنُوا عَلَى الإِ ثْمِ وَالْعُدْوَانِ
– “Гуноҳ йўлида ҳамкорлик қилманг!” (Моида:2)
Шунинг учун бу нарсаларни Ислом диёридан олиб чиқишга мусулмоннинг ҳам, зиммийнинг ҳам ҳаққи йўқ. Агар уларни олиб чиқиш мусулмонларга қарши аҳли ҳарбни қўллаш ҳисобланса, албатта мумкин эмас. Ҳисобланмаса, бу ишни қилиш мумкин. Ундан бошқа кийим-кечак, мато каби товарларни олиб бориш жоиз. Чунки Пайғамбар с.а.в. Сумомага аҳли ҳарб ҳолидаги Макка аҳлини озиқ-овқат билан таъминлашни буюрганлар. Негаки, бу ишда аҳли ҳарбга ёрдам бериш, уни қўллаш деган маъно йўқ. Бундан ташқари, мусулмон савдогарлар саҳобалар замонида тижорат учун дорул-ҳарбга кирардилар. Бу иш саҳобаларнинг кўз ўнгида рўй берарди. Ҳеч ким уни рад қилмади. Агар ножоиз иш бўлганида саҳобалар жим турмасдилар. Уларнинг билиб туриб жим туришлари сукутий ижмоъдир. Демак, мусулмон ва аҳли зимма савдогарлар озиқ-овқат ва матоларни тижорат учун хорижга олиб боришлари жоиз. Фақат ноёблиги туфайли фуқароларнинг ўзига етишмаётган нарсаларни олиб чиқиш тақиқланади.
Юқорида айтганларимиз ҳукман дорул-ҳарб билан бўладиган тижоратга алоқадордир. Агар Исроил каби амалда дорул-ҳарб бўлса, у билан тижорат қилиш қуролда ҳам, озиқ-овқатда ҳам, бошқада ҳам мутлақо жоиз эмас. Чунки бу иш мусулмонларга қарши кофирни қўллаш ҳамда гуноҳ ва тажовузкорликка ёрдам бериш ҳисобланади. Шунинг учун бу иш тақиқланади.
Булар мамлакатдан товар олиб чиқишга нисбатан айтилган гаплардир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
08.01.2020й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми