Ҳаётимизни шакллантиришдаги манба
Ҳаётимизни шакллантиришдаги манба
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Бугунги кунда ОАВларнинг ҳар жиҳатдан оммалашганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Исталган соҳадаги исталган мавзу бўйича маълумот қидириб топиш мумкин. Орамиздаги инсонларнинг баъзилари бу ҳолатдан тўғри фойдаланишмоқда. Лекин бу ҳолатдан нотўғри фойдаланаётган ёки бу ҳолат орқали адаштирувчи ва адашувчилар ҳам бор. Тўғри фойдаланувчилар ўз-ўзидан маълум, яъни улар қандай фойдаланишни биладилар. Адаштирувчи ва адашувчилар эса, куфрнинг тўрига билиб ёки билмаган ҳолда илинган инсонлардир.
Бугунги кундаги ОАВлар ҳуружидан омон қолиш учун, яъни ёлғон ёки атай адаштирувчи воситаларга адашиб кетмаслик учун ақидамиз асос бўлиб вужудга келган мустаҳкам дунёқарашга эга бўлиш керак. Агар бундай дунёқарашга эга бўлинса, ҳатто ОАВларни тўғри тушунишга ва бундан тўғри фойдаланишга ҳам сабаб бўлади. Шунингдек, ақидани тушуниш билан бирга инсонда фикрлаш тариқати, воқеа ва ҳодисаларга бир нуқтадан туриб баҳо бериш, яъни онг каби ҳаётда муҳим ҳисобланган таянч омиллар шаклланади. Буларнинг барчаси бир нуқтада ёки марказда, яъни ақидада туташади. Бу ҳолат эса, инсонга ўз ақидасига мувофиқ ва зид ҳолатларни сезишида катта ўрин тутади. Чунки ақидасига зид нарсаларни қабул қилмаслик ҳам, аввало, уни тушунишдан бошланади. Демак, бугунги кунда маълумотлар оқими мисоли довул сингари ўз домига тортар экан, уларни бир-биридан ажратиш жуда зарурдир.
Қолаверса, куфрнинг Исломга қарши душманлиги борган сари кучайиб борар экан, ОАВларда ҳам бу ҳолат очиқ намоён бўлиб турибди. Бундай ҳолатда эса, ақидага қанчалик маҳкам ёпишилса куфрга қарши мустаҳкамлик шунчалик ортади. Аслида ҳам мусулмоннинг ҳаёти Ислом ақидаси асосига шаклланган бўлиши шарт. Бунинг воқелиги эса, ҳар бир амални шаръий ҳукмларга асосан бажаришдан иборатдир. Шаръий ҳукм манбалари Қуръон, Суннат, ижмо ва қиёсдир. Шариат шулардан олинган ҳукмлар билан шаклланади. Шундай ҳукмлар бўйича ҳаётни шакллантириш ақида асосида ҳаётни шакллантириш ҳисобланади. Мусулмон инсон бу нарсаларга жиддий аҳамият бериши зарур. Токи адаштирувчи хабар, маълумотлар асосида ҳаётимизни шакллантириб олмайлик.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
22.01.2020й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми