Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (kun.uz 04.06.2024й): S&P халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини “BB-” (барқарор кутилма) даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Агентликка кўра, ҳукуматнинг ликвид активлари миқдори 2017-2023 йиллар оралиғида ЯИМнинг 37 фоизидан 13 фоизигача қисқариб кетган. Ташқи қарзлар миқдори эса аввалги прогнозларга қараганда тезроқ ошиши кутиляпти.
Изоҳ: Кредит рейтингининг “BB-” (барқарор кутилма) даражаси деганда, Ўзбекистон тўлов қобилиятли, бироқ ноқулай иқтисодий ҳолатлар бунга салбий таъсир қилиши тушунилади. Бугунги кунда кредит рейтинги бўйича хизмат кўрсатадиган кўплаб ташкилотлар мавжуд. Улардан энг машҳурлари Американинг учта – Moody's, S&P ва Fitch агентликларидир. Инвесторлар суверен кредит рейтингларидан хатарларни баҳолаш воситаси сифатида фойдаланишади. Давлатлар паст фоизли қарз ва кредит олиш ҳуқуқини берувчи юқори рейтингларни олишга интилади. Бунинг учун рейтинг агентликлари давлатларга кредит олиш ва қайтариш ҳуқуқини ва бошқа мажбуриятларни бажариш қобилиятини кўрсатадиган маълум рейтинг ва балларни беради. Бу муассаса-агентликлар АҚШ қўлидаги қуролдан бошқа нарса эмас. Халқаро рейтинг агентликларининг асосий вазифаси давлат ёки маълум бир компаниянинг ўз қарзларини қай даражада тўлай олиш ва сармоя киритиш қобилиятини тавсифловчи кредит лаёқатлилигини баҳолашдир. Давлатнинг хорижий инвестицияларни жалб қилишининг салбий ёки ижобийлиги ҳам, шунингдек, ички ва ташқи қарзлари харажатининг салбий ёки ижобийлиги ҳам мана шуларда кўринади. Шу сабабли, Америкада пайдо бўлган ушбу муассасалар томонидан берилган баҳолар АҚШ нишонга олган, бўйсундириш ва назорат қилишни хоҳлаётган ёки йўқ қилишни истаётган давлатларга қарши ўзига хос иқтисодий босимдир. Шунинг учун ҳам бундай халқаро рейтинг ташкилотлари таъсири юртимиздан қирқилиши зарур. Бунга биз мусулмонлар мана шундай фитначи рейтинг ташкилотлари қадамларини ва мустамлакачи давлатларнинг манфаат қуроли бўлган капиталистик демократия тузумини ҳаётимиздан йўқ қилиб, Ислом тузумини татбиқ қилувчи давлатимиз – Халифаликни тиклашимиз зарур. Ана шунда бугунгидек қарз ботқоғига ботмаймиз ва мутелик сиртмоғига илинмаймиз.
وَاللَّهُ أَعْلَمُ بِأَعْدَائِكُمْ ۚ وَكَفَىٰ بِاللَّهِ وَلِيًّا وَكَفَىٰ بِاللَّهِ نَصِيرًا
– “Ҳолбуки, Аллоҳ душманларингизни жуда яхши билгувчи, Аллоҳнинг ўзи етарли дўст, Аллоҳнинг ўзи етарли ёрдамчидир”. (Нисо:45)
Хабар (gazeta.uz 05.06.2024й): Президент «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунни имзолади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.
Изоҳ: Қонун давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек, устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади, дейилади хабарда. Ушбу қонун билан танишган одам, унинг асосий мазмуни мансабни суистеъмол қилиб бойлик орттиришга, непотизмга, таниш-билишчиликка йўл қўймаслик эканини тушунади. Бошидан оёғигача коррупцияга ботган Ўзбекистонда бу қонун ҳаммага тенг ишламаслигини олдиндан билиш қийин эмас. Бу қонун асосан қуйи даражадаги амалдорлар учун ишлаши мумкин холос. Агар ўзбек ҳукумати бу қонунга тўлиқ амал қиладиган бўлса, биринчи бўлиб Мирзиёевнинг ўзи ва яқин қариндошлари жавобгарликка тортилиши керак. Қолаверса, бу қонун кўпроқ ХВЖнинг босими остида қабул қилинди, десак тўғрироқ бўлади. Чунки, жумладан, ХВЖнинг Ўзбекистондаги сўнгги миссияси хулосасида ҳам коррупцияга қарши курашиш учун манфаатлар тўқнашуви ҳақида қонун қабул қилиш “тавсия” қилинган эди. Тўғри, ушбу қонунда айтилган иллатлар жамиятдан тозалангани яхши, бироқ коррупциянинг онаси бўлмиш капиталистик демократия тузумида бунинг ҳеч ҳам иложи йўқ. Чунки бу тузумда манфаат биринчи ўринга қўйилади. Жамиятни фақат Ислом тузумигина тубдан ислоҳ қила олади. Қачонки Ислом тузум сифатида татбиқ қилинса коррупцияга ҳам, қариндош-уруғчиликка ҳам, таниш-билишчиликка ҳам чек қўйилади иншаАллоҳ. Бунга Пайғамбаримиз ﷺнинг: “Албатта, сизлардан олдин ўтганлар агар ораларида шарафли, обрўли киши ўғирлик қилса афв этиб, заиф киши ўғирлик қилса, қўлини кесганлари сабабли ҳалок бўлганлар. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар ўғри Муҳаммаднинг қизи Фотима бўлганида ҳам, албатта, қўлини кесган бўлардим”, – деган ҳадислари етарли далилдир.
Хабар (globaltahliluz 06.06.2024й): Бухоро давлат педагогика институтида 77 нафар қиз ўқишга ҳижобда келганлиги туфайли ўқишдан ҳайдалиш билан таҳдид қилинган.
Изоҳ: Россиядаги Крокус ҳодисаси Марказий Осиёда акс садо бериб, экстремизм ва терроризмга қарши кураш ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги тўлқинини келтириб чиқарди. 24 май куни Бишкекда бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик идоралари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 54-мажлиси ҳам минтақадаги Исломийлашувга қарши курашга яна бир туртки берди. Айниқса, Аллоҳ аёлларга вожиб қилган жилбобга тақиқ қўйиш ҳамда авратларини ёпиб юрган муслималарга нисбатан босим ва таъқиблар янада кучайди. Масалан, тожик ҳукумати ҳижоб ва рўмолни тамоман тақиқлайдиган қонун қабул қилди, қозоқ ҳукумати хусусий таълим муассасаларига ҳам ҳижоб ва рўмолда келишни тақиқлади. Ўзбекистонда эса ниқоб таққанларга босим аллақачон бошланган. Таълим муассасаларига ҳижоб ва рўмолда келган қизларга нисбатан тоқатсизлик, қўпол муомалалар ва ҳатто уни ечишга мажбурлаш каби ҳолатлар кузатилмоқда. Юқоридаги хабардан ҳам мана шундай жирканч ишларнинг ҳануз давом этаётганини тушуниш мумкин. Энг ачинарлиси, бу муслима опа-сингилларимизни на бирор идора ва на бирор ҳуқуқшунос ҳимоя қилишга уриниб ҳам қўйгани йўқ. Аёллар масалалари билан шуғулланувчи, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида оғиз кўпиртирувчи демократик ташкилотлар ҳам жим. Мана шулардан халқимиз демократия ва инсон ҳуқуқлари деган нарсалар Ислом ва мусулмонлар манфаати учун бармоғини ҳам қимирлатиб қўймасликларини тушуниб етишлари лозим. Аксинча, бундай тузумлар мусулмонларни Исломдан узоқлаштириб, заиф ва қарам аҳволда ушлаб туриш учунгина хизмат қилади холос. Устимизга ўрнашиб олган хоин ва қўрқоқ ҳукуматлар эса кофир мустамлакачи хожаларини рози қилиш учун Аллоҳга осий бўлишдан, Унинг буйруқларига қарши чиқишдан ҳам тоймаяптилар. Муслима опа-сингилларимизнинг ўз динига эмин-эркин амал қилишлари учун мусулмон халқимиз Исломни тузум сифатида ҳокимият тепасига олиб келишга жидду жаҳд билан ҳаракат қилишлари лозим. Ана шунда Аллоҳ таоло ўз нусратини беради, кенглик ва азизликни ато этади.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللَّهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ
– “Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар, У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва қадамларингизни собит-барқарор қилур”. (Муҳаммад:7)
Хабар (tass.ru 06.06.2024й): Россиядаги электр энергияси импорти ва экспорти бўйича ягона оператор – “Интер РAО” кузда Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлаши мумкин. Бу ҳақда Петербург халқаро иқтисодий форумида журналистларга компания бошқаруви аъзоси Aлександра Панина маълумот берган.
Изоҳ: Aлександра Панина, жумладан, шундай деган: “Россия электр энергияси керак, у кузга бориб керак бўлади. Ўйлашимча, кузгача Ўзбекистон энергетика тизимига қандай ҳажмларни ўтказиши мумкинлиги ҳақидаги Қозоғистон томонининг режалари аниқроқ ишлаб чиқилади”. 26-27 май кунлари Путиннинг ташрифи давомида Россия Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни сезиларли даражада ошириши айтилганди. Шунингдек, Путин Ўзбекистон иқтисодиёти барқарорлиги рус газига боғлиқ эканлигига шаъма қилиш билан бирга, бундан икки йил олдин куз-қиш мавсумидаги мисли кўрилмаган энергетик инқирозни эсга олишни ҳам унутмади. Ўзбекистон рус гази ҳамда нефт ва нефт маҳсулотлари, жумладан, бензин борасида ўрисга қарамлиги кучайиб бораётган бир вақтда, энди электр энергияси ҳам Ўзбекистоннинг Россия олдидаги заиф нуқталаридан бирига айланиши мумкинлиги дард устига чипқон бўляпти. Панинанинг рус электр энергияси кузда керак бўлиши ҳақидаги гаплари шуни англатадики, Ўзбекистон бу йил ҳам электр тақчиллигига учрайди ва буни яна ўрис “оға” ҳал қилиб беради. АЭС қуриш шартномасига имзо чекишга Ўзбекистонни турли босимлар билан мажбурлаган рус ҳукумати мана энди электрни ҳам тиқиштиряпти. Бу шумқадам Путиннинг юртимизга ифлос қадамлари билан ташриф буюрганининг баъзи аччиқ оқибатлари холос. Аслида, Ўзбекистон ўзининг электрга бўлган эҳтиёжини Тожикистон орқали бемалол қондириши мумкин. Бу ҳар тарафлама мақсадга мувофиқ бўлади. Бироқ мустамлакачи ўрис бунга йўл бермайди. Чунки у Марказий Осиё давлатлари ўз эҳтиёжларини ўзлари қондира оладиган даражада яқинлашиб кетишларини асло хоҳламайди. Зеро, бундай ҳолат уларнинг “рус оғаси марҳамати”га зор бўлиб, унга содиқ қулдек итоатда бўлишларига анчайин путур етказади. Албатта, бизнинг юртларимиз энергияга бой бўлиб, минтақа мамлакатлари у билан ўзини бемалол таъминлай олади. Фақат бунинг учун Ислом мафкураси асосида бирлашиш керак бўлади.
Хабар (kun.uz 07.06.2024й): Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станциясининг биринчи реакторини 5 йилдан кейин ишга тушириш режалаштириляпти. Бу ҳақда Spot`га Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Изоҳ: АЭС қурилиши бўйича шартнома 27 май куни Россия президенти Владимир Путиннинг Тошкентга ташрифи чоғида АЭС қуриш дирекцияси ва “Атомстройэкспорт” компанияси (“Росатом”нинг инжиниринг бўлими) ўртасида тузилган эди. Бу хабар ижтимоий тармоқларда кўпчилик блогер ва маҳаллий журналистларнинг норозиликларига сабаб бўлди. Уларнинг айтишича, АЭС лойиҳасини Украинага агрессиясини давом эттираётган Путин Россияси билан ҳамкорликда амалга ошириш мамлакат хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдиддир. Биз бунга қўшимча сифатида шуни айтамизки, АЭСни Америка ёки бошқа ҳар қандай мустамлакачи кофир давлатлар иштирокида қуриш ҳам худди шундай таҳдид ҳисобланади. ТАСС ААнинг хабарига кўра, Росатом корпорациясининг раҳбари Лихачёв АЭС қурилиши асосан ўзбек томонидан молиялаштирилишини айтган. Иқтисодчи блогер Отабек Бакировга кўра, кучланиши 2.4 гВт бўлган АЭСларнинг қурилиши 10-15 миллиард долларга тушади, бироқ кичик АЭС нархи эса номаълум. Юқоридаги хабарда ҳам нарх масаласи очиқланмаганлиги айтилган. Агар Лихачёвнинг сўзлари рост бўлса, демак, Путин ташрифи давомида иқтисоди абгор, ғазнаси бўшаб ётган Ўзбекистоннинг бўйнига ҳозирча унчалик керакли бўлмаган АЭС харажатини ҳам илиб қўйган бўлади. Бундан ташқари, РИТМ-200Н реактор блоки Россиянинг атом музёрар кемаларида ишлатилган бўлиб, дунёнинг ҳеч қаерида, қуруқликдаги станцияларда ишлатилмаган. Шунинг учун ушбу реактор блокларининг қанчалик хафвсизлиги ва фойдалилиги номаълум. Рус ҳукуматининг разиллигини қарангки, мусулмонлар юртини яна синов полигонига айлантирмоқчи бўляпти. Ўзбек ҳукумати эса Россия томонидан тиқиштирилаётган АЭС лойиҳасига ўрис “оға”сининг розилигини ўйлаб, рад жавобини беролмади. Бу халқимиз келажаги, мамлакат хавфсизлигини Россия каби душман кучлар қўлига боғлиқ қилиб қўйишдан бошқа нарса эмас! Аслида АЭСнинг бўлиши энергетик жиҳатдан фойдали, бироқ хавфсизлик нуқтаи назаридан ўта нозик саналувчи бундай иншоотнинг барпо этилиши ўз адовати билан танилган ва ҳамон турли таҳдидларидан тийилмаётган рус ҳукумати қўлига топширилиши халққа хиёнат ҳисобланади. Шунингдек, бу ўзбек ҳукуматининиг халқ хоҳиш-иродасига таянган мустақил сиёсатдан йироқ эканини ва бунинг натижасида у ҳеч қандай ишончда эмаслигини кўрсатади. Қолаверса, мусулмонлар устида уларнинг эътиқод ва қаноатларини инобатга олмаган ҳолда сиёсат юритиш билан халқнинг ишонч ва қўлловига эришиш мумкин ҳам эмас!
Хабар (kun.uz 07.06.2024й): Ўзбекистон ва Туркия президентлари Анқарадаги музокаралар якунида ОАВ учун баёнот билан чиқди. Унда Шавкат Мирзиёев Ғазода кечаётган фожиаларга алоҳида тўхталди.
Изоҳ: Мирзиёев Ғазо секторида 8 ойдан бери қонли уруш давом этаётгани, натижада 40 мингга яқин аҳоли, хусусан аёллар ва болалар ҳалок бўлаётганини чуқур изтироб билан қайд этиб, яқинларини йўқотганларга ҳамдардлик билдирди. Ўзбекистон президенти Ғарб давлатларининг фожиага бўлган муносабати Ўзбекистон ва Туркияни қаттиқ хавотирга солаётгани, амалда иккиёқлама стандартлар кузатилаётганини таъкидлаб, жумладан, шундай деди: “Демократия ва инсон ҳуқуқларини кенг тарғиб қилган ва уларнинг ҳимоясида турган етакчи, ривожланган давлатлар бу қотилликларга, бу ваҳшийликларга кўз юммоқда. Албатта, зўравонликни тўлиқ тўхтатиш ва тинчлик жараёнини бошлаш керак. Ғазо фожиаси ҳанузгача ҳал қилинмаган “Исроил”–Фаластин зиддиятининг аянчли оқибатларидир. Барқарор ва узоқ муддатли тинчликка эришиш учун, албатта, мустақил ва озод Фаластин давлати ташкил этилиши шарт. Аслида Фаластин муаммоси бутун Яқин Шарқ муаммосидир”. Мирзиёевнинг Туркияда туриб берган баёнотида Ғарб давлатларини енгилгина танқид қилиб ўтгани янгилик бўлди. Бироқ Фаластинни, ал-Ақсони лаънати яҳуд вужуди босқинидан озод қилишда бу гапларнинг қанчалик қиймати борикин?! Агар Мирзиёев юқоридаги танқидий гапларини ҳақиқатдан ҳам ўзбек ҳукуматини фаластинлик мусулмонларнинг аҳволи чуқур изтироб ва қаттиқ хавотирга солаётгани сабабли гапирган бўлса, унда яна бир қатор саволлар туғилади. Ғарб давлатлари демократия ва инсон ҳуқуқлари деган даъвосида иккиюзламачилик қилаётган бўлса, унда нега юртимизга уларнинг расмийлари келиб демократия ҳақида сафсата сотишларига ўзбек ҳукумати минбар яратиб, уларнинг гендер тенглиги каби бузғунчи талабларига “лаббай” деб жавоб беряпти?! Ёки ҳукумат нега ҳалигача бу жирканч босқинчи яҳуд режими билан ҳар томонлама алоқаларни давом эттиряпти?! Бир тарафдан Ғазодаги мусулмонларнинг оммавий қирғин қилинаётганидан чуқур изтироб чекиб, бошқа тарафдан ана шу қирғинни амалга ошираётган малъун яҳуд режими билан алоқаларни давом эттириш ёки мусулмон халқимизни Фаластин қирғинлари ҳақида оғиз очиш ва муҳокама қилиш ҳамда ўз норозиликларини оммавий намойиш этишларидан ман қилиш – ахир буларнинг бари ўта кетган иккиюзламачилик эмасми?! Бундай иш тутиш билан жаноб Мирзиёев кимни алдамоқчи бўляпти?! Ёки буни Аллоҳга осийлик қилиш ва Унинг ғазабига мубтало бўлиш эканлигини билмайдими?!… Афтидан, Мирзиёевга ҳам иккиюзламачиликда ҳатто Ғарбни ортда қолдираётган Эрдўғондан баъзи нарсалар “юққан” кўринади. Бироқ кўпчилик мусулмонлар учун Исломий юртлар ҳукмдорлари, жумладан, Эрдўғоннинг ҳам ҳақиқий башараси очилиб бўлди. Энди мусулмонларни бундай қуруқ сафсаталар билан алдаб бўлмайди. Шунингдек, Туркия ҳам, Ўзбекистон ҳам Фаластин масаласида “икки халқ – икки давлат” ечимини олға сураётганлиги уларнинг ўзлари танқид қилаётган Америка бошлиқ Ғарб давлатлари билан битта кемада эканликларини кўрсатади. Зеро, Фаластин масаласи, аввало ёлғиз фаластинликлар ёки фақат Яқин Шарқ муаммоси эмас, балки бутун Ислом уммати масаласидир! Ва унинг шаръий ечими битта, у ҳам бўлса – босқинчи яҳуд вужудини Муборак Фаластин заминидан бутунлай ҳайдаб чиқариб, Ақсони озод қилишдир! Ўзбек ва турк ҳукуматларига айтадиганимиз шуки, Американи рози қилиш ва унинг манфаатларини рўёбга чиқариш йўлида эмас, балки Ислом ва мусулмонлар ғолиблигига хизмат қиладиган яхшилик ва тақво ишларида ҳамкорлик қилинг!
وَتَعَاوَنُواْ عَلَى الْبرِّ وَالتَّقْوَى وَلاَ تَعَاوَنُواْ عَلَى الإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ وَاتَّقُواْ اللّهَ إِنَّ اللّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ
– “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз, Аллоҳдан қўрқингиз, шубҳасиз, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир!”. (Моида:2)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ
10.06.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми