Самарқанддаги ШҲТ саммити: Якуний хулоса
بسم الله الرحمن الرحيم
Самарқанддаги ШҲТ саммити: Якуний хулоса
1. Исломий уйғонишга қарши ташкилот
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) 1996 йилда “Шанхай бешлиги” номи остида замин яратилган. У 2001 йилнинг 15 июнида ШҲТга ўзгартирилиб ташкилот сифатида фаолиятини бошлаган. Ўзбекистон ҳам шу санада унга аъзо давлатлар – Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон қаторига олтинчи давлат бўлиб аъзоликка қабул қилинган. Шунингдек, ШҲТнинг ташкил топишининг бош сабабчиси ва энг муҳим мақсад бўлган асосий ҳужжати – “Терроризм, сепаратизм ва экстремизмга (Ислом ва мусулмонларга – таҳр.) қарши кураш бўйича Шанхай конвенцияси” ҳам шу йили қабул қилинган. Эътиборлиси шуки, 2003 йилнинг 28-29 май кунлари Москвада ўтказилган саммитда аъзо давлатлар раҳбарлари томонидан терроризм ва экстремизм масалалари муҳокама қилинган ва Ҳизб ут-Таҳрир фаолиятига алоҳида эътибор берилган. Шунингдек, вазифаси терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашда томонларнинг ваколатли органлари ўртасида мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорликка кўмаклашиш бўлган Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ, штаб-квартираси Тошкентда жойлашган) ҳам ташкил қилинган. МАТТнинг 2019 йилдаги ҳисоботида келтирилишича, тайёрлов босқичида бўлган 280 дан ортиқ “террористик ва диний экстремистик” характердаги жиноятлар фош қилинган, 190 дан ортиқ “жангарилар” йўқ қилинган, 470 дан ортиқ “террористик ва диний экстремистик гуруҳ” аъзолари қўлга олинган ҳамда 23000 дан зиёд интернет ресурслар фаолиятига тўсиқ қўйилган. Булардан ташқари, гарчи ШҲТ ҳарбий блок сифатида талқин қилинмаган бўлса-да, аъзо давлатларнинг ҳарбийлари ўртасида 2003 йилдан бери “Тинчлик миссияси” номли аксилтеррор ўқув машғулотлари ўтказиб келинмоқда. Булардан кўриниб турибдики, ШҲТни ташкил қилишдан кўзланган бош мақсад ташкилотга аъзо давлатларнинг ўз ҳудудида, айниқса Ўрта Осиёда “терроризм” ва “экстремизм” ниқоби остида Исломий уйғонишга қарши кучларни бирлаштириш ва ўзаро ёрдамлашиш орқали курашиш бўлган. Чунки бу минтақада Совет Иттифоқининг қулаши ортидан мусулмонларнинг шиддат билан Исломга талпинишлари, ҳатто Ислом давлати барпо этишга уринишлари Россия ва Хитойни қўрқитиб юборган эди.
Ҳеч шубҳа йўқки, Ислом ва мусулмонларга қарши курашда кофир мустамлакачилар бирлашадилар, бироқ ШҲТ орқали бундан бошқа манфаатларни қўлга киритиш ҳам мақсад қилинган. Масалан, Хитой ШҲТни нафақат Исломий уйғонишга қарши кураш воситаси сифатида кўради, балки ундан иқтисодий манфаатларини қўлга киритишда ҳам фойдаланади. Шунинг учун у аъзо давлатлар иқтисодига ўз таъсирини кучайтириб борди ва уларни эркин савдо зонасини ташкил қилишга қизиқтириб келди. Чунки ШҲТ давлатлари ўртасидаги савдо тўсиқлари олиб ташланса, Хитой товарлари учун жуда қулай шароитлар туғилади, катта бозорлар очилади. Ваҳоланки, шусиз ҳам ШҲТ давлатлари билан Хитой ўртасидаги товар айланмаси 20 йил ичида 20 баробарга ўсиб, 2020 йилда 245 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди. Бундан ташқари, 2021 йилнинг июл ойи охиригача ШҲТ давлатларига 70 млрд. АҚШ доллари миқдорида инвестиция ётқизди, ШҲТ Банклараро уюшмаси кенгаши орқали 150 млрд. АҚШ долларидан ортиқ кредитлар берди. Хусусан, Ўзбекистон Хитойнинг Эксимбанкидан 2 млрд., Хитой давлат тараққиёт банки ва бошқалардан 2,2 млрд. АҚШ доллари миқдорида қарз олган. 15-16 сентябр кунлари Самарқандда ўтган навбатдаги саммитда эса, Хитой ўзининг энг йирик лойиҳаларидан бирига старт берди. У ўзининг “Бир камар, бир йўл” лойиҳаси доирасида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини ётқизиш бўйича ҳужжатнинг имзоланишига эришди.
Россия Хитойдан фарқли равишда ШҲТни иқтисодий йўналишни кучайтиришидан узоқроқ туришига ҳаракат қилиб келади. Чунки у иқтисодий жиҳатдан Хитой билан рақобатга дош бера олмайди. Шунинг учун ҳам Хитойдан ҳоли бўлган ЕОИИни ташкил қилиб, иттифоққа аъзо давлатларни ўзи белгилаган ўйин қоидалари бўйича ўйнашга мажбур қиляпти. Бу билан у ўзигагина қулай шароитлар яратадиган, бошқалар унинг иқтисодиётини кўтариш учун ишлайдиган бир муҳитни яратиб олишга ҳаракат қиляпти. Бундан кўриниб турибдики, ШҲТдаги бу икки асосий давлатнинг Исломий уйғонишга қарши курашдан бошқа манфаатлари бир-бирига зид келади. Шунинг учун ҳам булар дўст эмас, уларнинг қўл сиқиб, бир-бирларига тиржайишлари ҳам сохта, ясамадир.
2. ШҲТ орқали Ғарбга қарши туриш
ШҲТни ташкил қилишдан кўзланган мақсадлардан яна бири Ғарбнинг Ўрта Осиёга суқилиб кириб, мустаҳкам ўрнашиб олмаслигини таъминлашдир. Чунки Ўрта Осиё Хитой ва айниқса Россия учун стратегик муҳим жой ҳисобланади. Россия Украинани қўлдан бой беришни қабул қилмаганидек, бу минтақани ҳам Америкага топшириб қўйишни ҳеч қачон қабул қилмайди. Шунинг учун агар вазият тақозо қилса Украинага ҳужум қилганидек Ўрта Осиёни ҳам куч билан бўлса-да ўз чангалида ушлаб қолишга ҳаракат қилади. Хитой учун эса Ўрта Осиё ўзининг йирик лойиҳаларини амалга ошириш учун муҳим транзит коридори ҳисобланади. Бу минтақа Америка қўлига ўтадиган бўлса, ҳозир икки давлат ўртасида кетаётган иқтисодий урушда қийин аҳволга тушиб қолиши мумкин. Шундай қилиб, Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг ўша пайтда биринчи давлатга айланган Америкага қарши туришда бу икки давлат (яъни Россия ва Хитой) манфаатлари бир-бирига мос келди. Улар Американи минтақага ўрнашиб олмаслиги учун ШҲТга биринчи бўлиб Ўрта Осиё давлатларини тортишди. Гарчи улар ташкилотни Америка ва НАТОга қарши қаратилмаганини айтиб келсалар-да, амалда бунинг акси бўлди. Масалан, 2005 йилда Ўзбекистоннинг Хонобод базасидан Америка контингентини чиқариб юборишда айнан ШҲТ катта роль ўйнади. Ҳозирга келиб ташкилот кенгайди ва Хитой Америка билан жиддий рақобат қиляпти. Самарқандда ўтган саммитни эса, Американинг йирик нашрлари кенг ёритди. Уларда асосан дунё бирқутбли дунё тартибидан кўпқутбли дунё тартибига ўтяптими, деган савол ўртага ташланган. Бунда ШҲТ Американинг якка ҳукмронлигига таҳдид қиладиган кучли блок сифатида келтирилади.
Кутилганидек, Самарқандда ўтган саммитни Россия ўзининг Ғарбга қарши ташвиқот майдонига айлантиришга ҳаракат қилди. 24 август куни Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Мудофаа вазирларининг йиғилишида қатнашган РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгу Американи Украина урушида ва Жануби-Шарқий Осиёдаги мавжуд хавфсизлик архитектурасини бузишда айблаган. Путин ШҲТ саммитининг биринчи кунида Хитой раҳбари Си Жинпинг билан учрашди. Бу икки давлат раҳбарининг Россия Украинага кенг кўламли босқинни бошлаганидан бери биринчи учрашуви бўлди. Путин бу учрашувда Хитойнинг Украина можароси бўйича “саволлари ва хавотирлари” борлигини ошкора тан олиб шундай деди: “Биз хитойлик дўстларнинг Украина инқирози билан боғлиқ вазмин позициясини юқори баҳолаймиз, бу борадаги саволларингиз ва хавотирларингизни тушунамиз. Бугунги учрашувда, албатта, бу масала бўйича позициямизни батафсил тушунтираман, гарчи бу ҳақда аввал ҳам гапирган бўлсак-да”. Шунингдек, Путин саммитда Си Жинпингнинг “Сила Сибири-2” газ қувури бўйича шартнома имзолашига эриша олмади. Ўтган ҳафтада Путин бу битимнинг барча тафсилотлари келишилганини айтган эди. Зеро, бу Россия энергия сиёсатининг Хитойга қаратилган асосий йўналишларидан бири эди. Хитой раҳбари оммавий нутқида “нотинч дунёда барқарорликни ўрнатиш бўйича буюк давлатнинг масъулияти борлиги” ҳақида гапирди ва унда яширин танқид борлигини тушуниш мумкин. Булардан кўриниб турибдики, Хитой босиқлик ва эҳтиёткорлик қиляпти. Чунки Хитойнинг ташқи сиёсати манфаатга асосланган. Хитой Америка билан энг катта савдо айланмасига эга ва Россияни деб ундан воз кечиб юбормайди. Бундан ташқари, Америка ҳозир Тайван масаласида унга катта муаммо туғдириши ҳамда бунинг ортидан Россиянинг куни Хитойнинг бошига тушиши мумкинлиги туфайли у жуда эҳтиёткорлик қиляпти. Россия ҳам саммитда қизиққонлик билан баёнотлар беришдан тийилди. Чунки у Украина масаласи ечими Американинг қўлида эканини билади. Украинадан бошқа масалаларда эса, Россия ҳамон Америка билан келишиб иш қилишга мажбурлигича қоляпти. Умумий қилиб айтганда, Россия саммитдан кўзлаган мақсадларига деярли эриша олмади. Зеро, ШҲТга аъзо давлатлар – унда кузатувчи ёки ҳамкор мақомидаги давлатлар бўладими фарқсиз – Исломий уйғонишга қарши курашдагина бирлашади, бироқ бундан бошқа манфаатлари эса кўпинча бир-бирига қарама қарши бўлади.
Энди ШҲТга аъзо ва унинг саммитларида иштирок этаётган Исломий юртлардаги давлатларга келсак, улар ўзларининг аҳмоқликлари ва бурни тагидан нарини кўра олмайдиган ношуд эканликлари сабабли бундай ташкилотларда иштирок этишяпти. Агар улар озгина ақлларини ишлатишганда эди, Россия ва Хитой каби ёвуз, террорчи давлатлар билан ҳар қандай алоқани узишган бўларди. Ҳақиқий таянадиган куч Ислом ва мусулмонлар эканлигини тушунган ҳамда куч-қудратда тенги йўқ Аллоҳга таваккул қилиб, ички имкониятлардан оқиллик билан фойдаланиб анави мустамлакачи давлатларга қарши турган бўлардилар. Уларга ялтоқлик қилишдан ҳазар қилиб, уларни рози қилишдан кўра Аллоҳнинг розилигини устун қўйган бўлардилар. Бироқ улар Аллоҳнинг ушбу эслатмасидан юз буришди:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لاَ تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَى أَوْلِيَاءَ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ وَمَنْ يَتَوَلَّهُمْ مِنْكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ إِنَّ اللَّهَ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ
– “Эй иймон келтирганлар! Яҳудийлар ва насронийлар билан дўст тутинмангиз! (Уларнинг) баъзилари баъзилари билан дўстдирлар. Сизлардан кимки улар билан дўст тутинса, у албатта улардан (бўлиб қолур). Албатта, Аллоҳ золимлар қавмини ҳидоят сари йўлламагай”. (Моида:51)
Уйғур биродарларимизнинг ички аъзоларини сотиб фойда олаётган, муслималарни нажас мушрикларга эрга тегишга мажбурлаётган…, айни дамда уларни уйларига қамаб оч қолдириб ўлдираётган Хитойдек бир жирканч давлат билан “ҳамкорлик” ва “дўстлик” алоқаларини ўрнатиш ғайриисломий ва ғайриинсоний ишдир. Бегуноҳ мусулмонларни сохта айбловлар билан ақл бовар қилмас даражадаги узоқ йилларга қамоққа тиқаётган, Сурия мусулмонлари устига тонналаб бомба ёғдирган… Россиядек террорист давлат билан “тенг шериклик” алоқаларини ўрнатиш катта жиноят ва хиёнатдир. Улар ташкил қилган ШҲТ каби кофирлар нуфузи остидаги ташкилотга аъзо бўлиш ҳаром ишдир. Аллоҳ Таоло айтади:
﴿وَلَنْ يَجْعَلَ اللهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً﴾
– “Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай”. (Нисо:141)
Бундан ташқари, кофирларнинг манфаатлари учун саммит ва бошқа тадбирларни ўтказишга миллиардлаган маблағлар сарфланади. Жумладан, Самарқанддаги саммитни ўтказишга ҳам ўзбек ҳукумати узоқ тайёргарлик кўрди ва расмий маълумотга кўра 55 млн АҚШ доллари сарфлангани айтилди. Умматнинг молини ҳаром ишларга сарфлаб кўкка совуриш ҳам мутлақо жоиз эмас. Аслида бу моллар фақат Шариат рухсат берган ўринларга сарфланиши лозим эди.
Хулоса шуки, юртимиз ва Ўрта Осиё мусулмонлари анави хоин ва рувайбиза ҳукмдорларнинг жиноятларига кўз юмишдан тўхташлари, улардан бирор яхшилик чиқишидан батамом умидларини узишлари лозим. Чунки уларнинг Россия, Хитой ва Ғарбдаги бошқа мустамлакачи давлатларни рози қилиб тахтларида узоқроқ ўтиришдан бошқа ташвишлари йўқ. Азизу мукаррам бўлиш фақат Ислом билан бўлади, унинг тузумини ҳаётга татбиқ қилиш билан бўлади. Ислом тузуми татбиқ бўлган даврларда кофир юртлар қироллари-ю императорлари халифага “содиқ қулингиз” дея мурожаат қилишган. Ўша даврларда мусулмонлар қўли билан ихтиро қилинган ўз даврининг янги технологияларини кўриб кофирларнинг оғизлари очилиб қолган. Дунёнинг энг нуфузли таълим масканлари жойлашган Ислом давлатига бориб ўқиб келишни орзу қилишган. Халифалик билан аввал 70 марта ўйлаб кейин муомала қилишган. Ҳа, сизнинг тарихингиз мана шундай буюк эди. Шу тарихни яна қайтариш учун Ҳизб ут-Таҳрир кўтариб чиқаётган Халифалик лойиҳасини қабул қилинг ва уни амалда татбиқ бўлиши учун жидду жаҳд билан ҳаракат қилинг. Зеро, шу иш Аллоҳ рози бўладиган ишдир.
وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ
– “Ҳолбуки, куч-қудрат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир”. (Мунофиқун:8)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий медиа офиси учун Ислом абу Халил
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми