Фаластин режими Трамп келишувига норозилик билдирган кишиларни ўғирламоқда ва қамоққа олмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Фаластин режими Трамп келишувига норозилик билдирган кишиларни ўғирламоқда ва қамоққа олмоқда
Фаластин режимининг репрессив хавфсизлик ходимлари 2020 йил 17 феврал душанба куни Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси устоз Холид Оишни қароқчи ва мафиялар каби катта кўчада ўғирлаб, машинага босиб олиб кетишди. Байтлаҳмдаги Артос шаҳарчасидан бўлган устоз ўғил болалар ўрта мактабида араб тилидан дарс беради. Устозни йигирма тўрт соат ҳибсда ушлаб туриб, прокуратурага топширишди. Прокуратура ҳам, режимнинг оғиз кўпиртириб мақтанадиган қонунига очиқ хилоф равишда, узтозни Ариҳа турмасига жўнатди. Ўз навбатида, Ариҳа прокуратураси чоршанба куни устознинг ҳибсда сақланиш муддатини ўн беш суткага узайтирди, бу ҳақда унинг адвокатларига маълум қилмади.
Режим бу билан ҳам кифояланмай, устознинг иниси Муҳаммад Оишни ҳам унинг ҳолидан хабар олгани борганида ҳибсга олди ва йигирма тўрт соат ҳибсда ушлаб туриб, уни ҳам Ариҳа турмасига юборишди ва ҳибсда сақланиш муддатини ўн беш суткага узайтиришди.
Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими аъзоси Боҳир Солиҳнинг айтишича, режим Ҳизб йигитларидан етти кишини варақа тарқатишлари ортидан қамоққа олган, улардан икки киши Тулкарм вилоятидан, бир киши Рамаллоҳдан, икки киши Байтлаҳм вилоятидан, яна бири Наблусдан, яна бири Жаниндаги Силат шаҳарчасидан. Тарқатилган матбуот баёнотида, Фаластин режими каззобдир, чунки у Трамп келишувига қарши эканини иддао қила туриб, бунинг ортидан ўтган ҳафта айни келишувга норозилик сифатида Ҳизб уюштирган намойишни бостирди, дейилади.
Боҳир Солиҳ яна бундай қўшимча қилди: «Намойишни бостириш ҳам, ушбу қамоққа олишлар ҳам шуни кўрсатмоқдаки, бу режим Фаластин аҳлига қарши тўқилган тил бириктирувни амалда татбиқ қилмоқчи, тилда эса, ўзини унга қаршилигини, уни барбод қилмоқчи эканини даъво қиляпти».
Матбуот бўлими аъзоси Боҳир Солиҳ режимдан Ҳизб йигитларини зудлик билан озод этишни талаб қилди ҳамда одамларга душманлик қилишдан ҳамда одамларнинг шаръий ва қонуний ҳуқуқларини топташдан режимни огоҳлантирди. Зеро, уларнинг бу ҳуқуқлари режимнинг таслим бўлиш ва ён бериш каби лойиҳаларга қарши фикр билдиришдан иборатдир.
Роя газетасининг 2020 йил 4 март чоршанба кунги 276-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб