Уммат Халифалик дея ҳайқирмоқда!
Уммат Халифалик дея ҳайқирмоқда!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ҳа, бундан 99 йил аввал, яъни 1342 ҳижрий йилнинг 28 ражаб душанба куни Ислом уммати ўз тарихидаги энг оғир фожеага дуч келди. Шу кунда ўн асрдан ортиқроқ вақт мобайнида дунёдаги энг қудратли ва энг буюк давлат бўлиб келган Исломий Халифалик Давлати кофир мустамлакачилар томонидан бекор қилиниб, ҳаёт майдонидан суриб ташланди. Ушбу кунда Англия бошчилигидаги Ғарб давлатлари мусулмонлар қалқони бўлган Халифаликни барбод қилишди. Шу кундан эътиборан Ислом уммати бирон кун рўшнолик кўрмади. Ерларимиз бўлак-бўлакларга ажратилди, оталаримиз хорланди, умматнинг орзулари армонга айланди, оналаримизу опа-сингилларимизнинг номуслари топталди.
Худди шу куни Истанбулда Аллоҳнинг, Пайғамбарининг ва мўминларнинг душмани бўлган золим, хоин, яҳудий Мустафо Камол Исломий Халифаликни тугатилганлигини расман эълон қилди. Англия ушбу кундан эътиборан Мустафо Камолни разил, тубан иши учун Туркияга ҳукмдор қилиб тайин этди.
Ушбу кун Ислом умматининг бошқаруви дунё саҳнасидан қувилиб, ўрнини Ислом ва мусулмонлар душмани бўлган мустамлакачилар эгаллади. Мусулмонларнинг охирги халифаси султон Абдулмажид II тахтдан қулатилиб, ўз юртидан сургун қилинди. Уммат билан тенг ётиб, тенг турадиган, йиғласа йиғлаб, кулса куладиган одил халифаси ўтмишга айланди. Бутун Ислом оламида нотавонлик ва бахтсизлик ҳукм сура бошлади, одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат хор, ҳақир умматга айланди.
Ушбу санадан бошлаб мусулмонлар мустамлакачи кофирлар томонидан азобланмоқда, ўлдирилмоқда, мол-мулклари талон-тарож қилинмоқда, қочқинларга айлантирилмоқда, бир сўз билан айтганда, инсонийликка мутлақо тўғри келмайдиган муносабатларга мубтало бўлмоқда. Муслималарнинг кўз ёшлари тўкилмоқда, қуролсиз қурбонларнинг қонлари дарё мисоли оқмоқда, фарзандларидан айрилган оналарнинг оҳ-воҳлари дунёни ларзага келтирмоқда, номуслари топталган аёлларнинг дод-фарёдлари оламни тутмоқда!
Бундай фалокат ва инқирозларнинг охири кўринмайди. Таназзулга учрашимизнинг ортида турган ҳақиқий сабабга тўхталсак, Аллоҳ юборган муқаддас исломий эътиқодимизни ва ундан келиб чиқувчи низомлару қонунларни ҳаёт майдонида бор қиладиган Халифанинг йўқлигидадир. Ислом ва унинг низомларини татбиқ этишдан узоқлашиш натижасида Аллоҳнинг махлуқотлар учун белгилаган қонунияти ўз кучини кўрсатди. Қалбимиз, дилимиз ўзгарганининг табиий меваси ўлароқ, азизу мукаррамлигимиз, хорлигу зорлик билан ўрин алмашди.
Шундай оғир кунлардан сўнг Роббимизнинг фазли ва раҳмати ила яна азизликни, фаровонликни, ҳақиқий икки дунё саодатини қўлга киритиш имкониятига эга бўлиш арафасида турибмиз. Аллоҳ Азза ва Жалланинг динига асосланган тузум ҳаёт майдонига кириб келишида ҳеч шак-шубҳа йўқ. Кун сайин, соат сайин ушбу кун яқинлашмоқда. Аниқки, Буюк ва Азиз Аллоҳнинг дини юртларни бошқаргай, бу дин ер юзидаги ҳар бир шаҳарлигу кўчманчининг уйига кириб боргай. Бу ҳақда ҳабибимиз Муҳаммад с.а.в. шундай башорат берганлар:
ثُمَّ تَكُونُ خِلافَةٌ عَلى مِنْهاجِ النَّبُوَّةِ
«Сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади». (Аҳмад ривояти)
Ғанимларимиз ўтган асрнинг бошларида Халифалик давлатини йўқ қилиш билан Ислом ва мусулмонларни қайта оёққа турмайди, деб ўйлаган эдилар. Аммо уммат ичидан чиққан мутафаккир олимлар фаолияти билан уммат яна оёққа туриб, ўз давлатларини қайта тиклаш учун ҳаракатларини бошлаб юбордилар. Ушбу оламий фаолиятни кўриб, куфр олами даҳшатга тушди, кечалари ухлолмай инграб чиқадиган ёвуз маҳлуққа айланди. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Унинг Пайғамбаридир, деб гувоҳлик берувчи ҳар бир мусулмондан қўрқиб, шайтонлайдиган бўлиб қолди.
Инсонлар дунё ҳаётида яшар эканлар шодлигу-ғам, фаровонлигу-танглик, бойлигу-камбағаллик, ғалаба-ю мағлубиятларни бошларидан ўтказишлари Аллоҳнинг қонуниятидир. Аллоҳ Субҳанаҳу мағлубиятларни ғалаба, шон-шавкатли кунларга айлантириб туриши ҳақида Ўз каломида шундай дейди:
….و تلك الأيام نداوله بين الناس….
– “…Бу кунларни одамлар орасида айлантириб турамиз…”. (Оли Имрон:140)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
22.03.2020й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми