Исломдаги фикрат ва тариқат

Исломдаги фикрат ва тариқат
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ушбу мавзуга киришишдан олдин фикрат ва тариқат сўзларининг маъноларини келтириб ўтиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Ва ушбу сўзларнинг мавзумизни ёритиб беришга кифоя қиладиган жиҳатларига киришамиз холос, чунки бу сўзлар бошқа ўринларда бошқача маъно бериши эҳтимолдан ҳоли эмас. Фикрат сўзининг маъносини шундай тушуниш мумкинки, биринчидан, бу сўзнинг ўзаги фикр сўзи бўлиб, унга -ат қўшимчаси қўшилиши билан жамлаш маъносини билдиради. Яъни фикрат сўзини фикрлар жамланмаси, йиғиндиси маъносида тушуниш тўғри бўлади. Иккинчидан эса, юқоридаги маъно ҳам қўшилганда фикрат сўзи муайян йўналишни белгилаб берувчи фикрлар йиғиндиси маъносини ҳам беради. Яъни фикрат инсонга ҳаёт йўлини белгилаб берадиган, ҳаёт тарзини шакллантирадиган фикрлар мажмуидир. Тариқат сўзи йўл, услуб, маслак маъноларини билдиради. Тариқат фикратни ҳаётда мавжуд бўлишини таъминлайди. Демак, фикрат ва тариқат инсонга алоқадор нарса бўлиб, унинг ҳаётини ушбу икки нарса шакллантиради. Чунки фикрат – ақида ва инсон муаммоларининг муолажасидан, тариқат – инсон муаммоларининг муолажаларини татбиқ қилиш йўли-кайфиятининг баёни, ақидани ҳимоя қилиш йўли-кайфиятининг баёни ва мабдани ёйиш йўли-кайфиятининг баёнидан иборатдир. Фикрат ва тариқат муайян ақидага асосланади.
Фикрат ва тариқатни янада тушунарли бўлиши учун бир мисол билан мустаҳкамлаб қўйсак. Масалан, одамлар йўлда ҳаракатланишда муаммоларга дуч келмасликлари учун қонун-қоидалар ишлаб чиқилган. Ушбу қонун-қоидалар турли ҳолатларни англатувчи йўл белгиларини, турли йўл чизиқларини, кўрсатмаларни ва ҳоказоларни ўз ичига олади. Ҳар бир инсон ушбу қоидаларга бўйсунган ҳолда йўлда ҳаракатланади. Бу фикратга тааллуқлидир. Агар кимдир ушбу қоидаларни бузадиган бўлса, турли хил жазо чоралари қўлланади, масалан, жарима, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш ва бошқалар. Жазо чораларидан мақсад йўл қоидаларига барча бирдек бўйсунишини таъминлашдир. Бу эса, тариқатга тегишлидир. Демак, фикрат инсонга тўғри ҳаёт тарзини белгилаб беради, тариқат эса, инсонни ана шу тўғри йўлдан озмаслигини, яъни фикратни ҳаётда бор бўлишини таъминлайди. Бу ўринда, тўғри ва нотўғриликни фикрат ва тариқат асосланаётган ақида белгилаб беради.
Барча мабдалар ўз фикрати ва тариқатига эга. Ислом мабдаси ҳам ўз фикрати ва тариқатига эга бўлиб, ушбу фикрат ва тариқат Ислом ақидасига асосланади. Исломнинг фикрат қисми инсонга бу дунё ҳаётининг ҳақиқатини, яъни ўзининг Аллоҳ Таоло томонидан яратилганлиги, бу ҳаётда Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқлари асосида яшаши кераклигини ҳамда ўлимдан сўнг қайта тирилишини ва Аллоҳ Таоло олдида ҳисоб беришини тушунтириб беради. Шунингдек, ризқ, қазо ва қадар, ўлим, ғайбий ва бошқа нарсалар ҳақидаги тушунчаларни шакллантиради. Инсон учун Аллоҳнинг розилигини олиш энг олий ғоя бўлиши лозимлигини уқтиради. Ва ушбу ғояга етиш учун инсон ҳаётдаги амалларини ҳалол-ҳаромга асослаши кераклигини буюради. Яъни инсон барча амалларини – қайси соҳада бўлишидан қатъий назар – Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқларидан иборат бўлган шаръий аҳкомларга биноан юргизиши лозим бўлади. Масалан, Аллоҳ фарз қилган амалларни бажариш, зинодан ва маст қилувчи нарсалардан тийилиш, рибо емаслик, зулм қилмаслик, кофирларни дўст тутмаслик ва ҳоказолар. Бир сўз билан айтганда, Ислом инсонга икки дунё саодатини берадиган ҳаёт йўлини чизиб беради.
Энди Исломнинг тариқат қисмини кўриб чиқамиз. Тариқат қисмидаги инсон муаммоларининг муолажаларини татбиқ қилиш йўли-кайфияти йўлдан озибми, адашибми, Ислом чизиб берган чизиқдан ташқарига чиққан одамларни яна тўғри йўлга қайтариш учун татбиқ қилинадиган жазо чораларини ўз ичига олади. Бунга ўғрини қўлини кесиш, зинокорни дарралаш ёки тошбўрон қилиб ўлдириш каби амалда ижро қилинадиган жазо чоралари киради. Исломнинг тариқат қисмидаги ақида ҳимояси Ислом ақидасига хавф келадиган ҳолатларни олдини олишни билдиради. Масалан, муртадни ўлдириш, капиталистик ва бошқа Исломга зид бўлган ақидалар ташвиқотига йўл қўймаслик ва ҳоказолар. Мабдани ёйиш эса, Исломни бутун дунёга даъват ва жиҳод орқали ёйишдан иборат. Булардан кўриниб турибдики, Исломнинг тариқат қисми фақат давлат тарафидан амалга оширилади. Демак, Исломни тўлиғича ҳаётга татбиқ қилиш учун давлат зарур.
Исломдаги фикрат ва тариқатни тушуниш мусулмон одам учун жуда муҳим. Чунки Исломни тўлиқ ва тўғри тушуниш, бошқачасига айтганда, Ислом асосида уйғониш унинг мабда эканлигини тушуниш билан бўлади, мабда эса, фикрат ва тариқатдан иборатдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух
30.05.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ