Нью-Деҳли билан Вашингтон ўртасида кутилаётган ҳарбий шартнома

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Бхаратия Жаната партияси ҳукмронлиги остида Ҳиндистон-Америка ҳамкорлиги кўлами кенгаймоқда
Нью-Деҳли билан Вашингтон ўртасида кутилаётган ҳарбий шартнома
2016 йил 12 апрел сешанба куни Америка мудофаа вазири Эштон Картер билан Ҳиндистон мудофаа вазири Манохар Паррикар Вашингтон билан Нью-Деҳли ўртасида Осиёдаги ҳарбий моддий техник ҳамкорлигининг дастлабки битимига эришилганини эълон қилишди. Картер битимга келаси ҳафталарда имзо чекилишини билдирди.
Нью-Деҳли билан Вашингтон ўртасида ўн йиллик музокараларга замин яратган ушбу битим икки давлат армияси учун муштарак амалиётлар олиб бориш қулайлигини яратади. Бу бир армия иккинчи армияни ёнилғи билан таъминлаши каби ёрдамлар орқали ёки баъзи ҳарбий базалардан биргаликда фойдаланиш орқали амалга ошади.
Ҳиндистонда бир мунча хавотирланиш мавжуд. Чунки у бу турдаги битим сабабли ўзининг ҳарбий базаларида Америка кучларига мезбонлик қилишга мажбур бўлиб қолишидан ёки Қўшма Штатлар билан ўзининг анъанавий бетарафлигига путур етказадиган ҳарбий иттифоқларга тортилишидан ташвишда.
Бошқа томондан, Картер билан Паррикар Жанубий Хитой денгизида эркин навигация (кемалар қатнови)нинг нақадар муҳимлигини таъкидлашди. Бу минтақа халқаро навигация учун стратегик аҳамиятга молик бўлган, хусусан, Пекин иштаҳасини қўзғаётган минтақа ҳисобланади.
Бу икки вазир Осиё, шу жумладан, Жанубий Хитой денгизида эркин навигация ва аэронавигацияни таъминлаш ғоят муҳим масала эканини таъкидлаб, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун ўзаро ва бошқа давлатлар билан биргаликда ҳаракат олиб боришни алоҳида урғуладилар. (Ҳурра сайти).
Роя газетасининг 2016 йил 20 апрел чоршанба кунги 74-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб