Исломда фикрат ва тариқат

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Исломда фикрат ва тариқат
Агар биз шариат қонунларини татбиқ этувчи бир тариқатга амал қилмоқчи бўлсак, бу тариқатга эргашиш билан боғлиқ шаръий далилларни излашимиз керак бўлади. Шунда мусулмон киши ўз эътиқодига қараб ҳаракат қилади ва унинг йўлини эса Аллоҳ нури билан ёритади:
قُلْ هَذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ عَلَى بَصِيرَةٍ أَنَا وَمَنِ اتَّبَعَنِي
Сен: “Бу – менинг йўлимдир. Мен Аллоҳга билиб-ишонч ила чақираман ва менга эргашганлар ҳам. Аллоҳ покдир.Ва мен мушриклардан эмасман”, деб айт. (Юсуф:108)
Шариат шаръий ҳукмни мусулмонга тушунтиргандан сўнг бу ҳукмни бажаришликни унинг ихтиёрига қўйди дейишлик нотўғри. Гўёки мусулмон киши ўз манфаатини кўзлаб, шароитидан келиб чиққан ҳолда муносиб усулни танлашда ўз ақлига таяниши керакдек. Аллоҳ Таоло мусулмонларга Ислом Давлатини барпо қилишни буюрди, буни амалга оширишларини фарз қилди-да, гўёки давлатни кайси услубда барпо этишни уларнинг ихтиёрига қўйгандек.
Шариат бу масалани инсоннинг ихтиёри ва танловига ташламади. Бу гап шариат қонунлари табиатига зиддир. Ислом ҳар қандай муаммо бўйича берилган шаръий хукмлар билан боғлиқ яна бир амалий ечимни баён этди, уни тўлдириб, бу ечимни ҳаётда қандай қўллашни кўрсатиб берди.
Шариат ғоялари ва хукмлари амалий усул билан қўллаб-қувватланмаса, улар интеллектуал бойлик сифатида оғиздан-оғизга ўтиб, китоб саҳифаларида, одамлар онги ва орзуларида бардавом бўлиб қоладиган идеализм бўлиб қолаверади. Ҳаётда эса бу фикрлар фойда бермайди.
Ўзининг шариатида Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло одамларнинг муаммолари ечимларини баён қилган. У ҳаётнинг барча масалаларини қамраб олувчи тизимларни туширди. Ислом ақидаси ва ундан келиб чиқадиган тизимлар инсоннинг барча ғаризалари ва узвий эҳтиёжларини қондиришни таъминлайди. Ислом шундай қилиб аниқ ва тўлиқ фикрга айланди. Аммо Аллоҳ Таоло Исломни фақат фалсафа, хутба ва насиҳат даражасида қолмаслиги учун бу ечимларни ҳаётда қўллашга кўмаклашувчи бошқа шаръий ҳукмларини ҳам юборган. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ ﷺ фақат Аллоҳ Таолонинг рисолатини олиб келувчи бўлмади, балки бу рисолатни қандай амалга ошириш кераклигини шахсий намуна орқали кўрсатиб берган бошлиқ ҳам бўлдилар. Расулуллоҳ ﷺ Аллоҳ Таолонинг ибодатга лойиқ Ягона Зот эканини баён қилиш билан чекланиб қолмай, бу ғояни ҳаётда амалга ошириш учун ҳам ишладилар. Аллоҳнинг динига даъват қилиш билан бир қаторда Маккадаги саҳобалари билан биргаликда Исломий Давлатни барпо қилиш учун ҳам иш олиб бордилар. Бу фаолият иймонга асосланган, Исломни ҳаётга олиб чиққан, Ислом ақидаси ва низомидан ташқарига чиққан ҳар бир инсонга шаръий жазо қўллайдиган Давлат пайдо бўлгунча давом етди. Бундан ташқари, Давлат даъват ва жиҳод орқали Исломни ёйиш учун ҳаракат қилди. Бу ердан Исломий Давлат ва уни барпо қилиш билан боғлиқ қонунлар, жазо ва жиҳод қонунлари, шунингдек, амри-маъруф, наҳий-мункарга оид қонунлар – буларнинг барчаси шариатда ақидани, тузумни ҳимоя қилиш ва сақлаб қолиш, шунингдек, уларни бутун дунёга ёйиш учун белгиланган амалий қонунлардир.
Агар ақида ва тузумни қандай ҳимоя қилиш, амалга ошириш ва ёйишни кўрсатувчи шариат қонунлари бўлмаганида эди, у ҳолда Ислом жойидан жилмаган, тарқалмаган ва дунёнинг бурчакларигача етиб бормаган бўларди. Бу ҳолда Ислом насроний динидаги "зино қилма ва қўшнингни хотинини орзу қилма" каби фақат ваъз ва кўрсатмалардан иборат бўлиб қолар эди. Шунда Ислом ушланмайдиган қуруқ орзуга айланиб, нотўғри йўл билан бўлса ҳам қўлидан келмайдиган нарсага эришадиган бошқа амалий ғояларга йўл берарди. Бундан ташқари, Ислом “Афлотуннинг давлати” каби бошқа гўзал тарихий ғоялар сингари китобларнинг орқа томонида қолган бўлар эди.
Агар зино таъқиқланган бўлса-ю, уни бирор шахс содир этса, Ислом Давлати бошқа бир шаръий ҳукм билан бу жиноятни содир этган шахсни жазолаш орқали олдини олади. Шариатда зинога оид ҳукм бор:
وَلَا تَقْرَبُوا الزِّنَا إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاءَ سَبِيلًا
“Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фаҳш иш ва ёмон йўлдир”.
(Исро:32)
Шу билан бирга Шариатда ушбу жиноятни содир этган кишини қандай жазолаш кераклиги баён қилинади:
الزَّانِيَةُ وَالزَّانِي فَاجْلِدُوا كُلَّ وَاحِدٍ مِّنْهُمَا مِائَةَ جَلْدَةٍ
“Зинокор аёл ва зинокор эркак, икковларидан ҳар бирини юз даррадан уринг…”. (Нур:2)
Ундан ташқари, бу ҳукмни ким амалга ошириши кераклигини ҳам баён қилади. Расулулллоҳ ﷺ шундай дедилар:
ادْرَؤُوا الْحُدُودَ عَنِ الْمُسْلِمِينَ مَا اسْتَطَعْتُمْ فإن وَجَدْتُمْ لِلْمُسْلِمِ مَخْرَجًا فَخَلُّوا سَبِيلَهُ فَإِنَّ الإِمَامَ ل َ أَنْ يُخْطِىءَ فِي الْعَفْوِ خَيْرٌ له مِنْ أَنْ يُخْطِئَ فِي الْعُقُوبَةِ
"Мусулмонларга жазоларни имкон қадар енгиллаштиринг. Агар мусулмонлар учун авф йўлини топсангиз, уларни авф этинг. Имом жазо беришда адашгандан кўра, кечиришда адашгани афзалдир". (Термизий, Ҳоким)
Яъни, Шариат имомни бу қарорни амалга оширувчи шахс сифатида белгилаб қўйган.
Худди шу тарзда — намоз. Шариатда намоз фарз эканлиги баён қилинади ва шу билан бирга намоз ўқимай қўйганларга нисбатан ҳам шаръий жазо тури баён қилинади; бу жазони ким қўллаши кераклиги ҳам белгилаб қўйилган. Ислом ҳар бир масала учун ечим ҳамда бу ечимни амалга ошириш усули-тариқатини ўз ичига олади. Шу билан бирга, Имом Ислом томонидан кўпгина шариат қарорларини амалга ошириш ваколатига эга бўлган шахс сифатида белгиланган.
Бу масалани кўриб чиқаркан, шу нарса ойдинлашди-ки, Исломда асос бўладиган ақида, унинг тармоқлари ва у билан боғлиқ фикрлар мавжуд экан. Исломда яна яхшилик ва ёмонлик, чиройли ва хунук, маъқулланган ва қораланган, рухсат етилган ва ҳаром қилинган нарсаларни тушунтирувчи фикрлар ҳам бор. Исломда ибодат ва муносабатларни тартибга солувчи, шунингдек, озиқ-овқат, кийим-кечак ва ахлоқ билан боғлиқ бўлган шариат ечимлари мавжуд. Ислом буларнинг барчасини нафақат Ислом жамиятида, балки бутун дунё халқлари орасида амалга оширишни талаб қилади. Бу ечимларнинг барчаси Ислом талаб қилганидек, жамиятнинг маълум бир турини шакллантиради. Ислом ақидаси, фикрлари ва ечимларни Исломий ғоя – фикрат дейиш мумкин.
Ислом ғоясини тўлдирувчи ва амалда татбиқ қилишда, сақлашда ва ёйишда ёрдам этувчи Шариатнинг қоидалари ва бундай қоидалар каби жазолар, жиҳод, Халифалик, Исломий Давлатини барпо қилиш учун қандай даъват олиб бориш, амри-маъруф, наҳий-мункар тўғрисидаги қоидалар— барча бу шариат қоидалари – Исломий услуб қонунлари – тариқати деб аташ мумкин.
"Исломга даъват" китобидан
Aҳмад Маҳмуд



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб