Миср фатволар идораси Константинопол фатҳини босқинчилик, деди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Миср фатволар идораси Константинопол фатҳини босқинчилик, деди
Аё Софиянинг масжидга айлантирилишига таассуф изҳор қилди
Устоз Ҳамид Абдулазиз қаламига мансуб
Милодий 1453 йил Аё София собори султон Муҳаммад Фотиҳ қўли билан масжидга айлантирилган. Кейин 1934 йил уни музейга айлантиришди. Ўшандан буён уни қайта масжидга айлантириш борасида баҳс-мунозаралар давом этаётган экан, яқинда бу музейнинг яна масжидга айлантириш тўғрисида қайта баҳс-мунозаралар бошланди. Константинопол фатҳ этилганига 567 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган тадбирда Эрдоган иштирок этиб, Аё София ичида фатҳ сураси тўлиқ тиловат қилинди. Бу масжиднинг музейга айлантирилганидан бери биринчи бор бўлиши. Туркияда чиқадиган «Ҳуррият» газетасининг жорий йил 5 июн жума кунги сонида бундай хабар нашр қилинди: «Икки кун олдин Эрдоган Адолат ва Тараққиёт партиясининг марказий қўмитаси аъзолари билан ўтказган йиғилишда партиянинг расмийларига Аё Софияни қайта масжидга айлантириш ва зиёратчиларга очиқ қолдириш масаласини ўрганиб, таклифлар киритиш вазифасини юклади».
Барчамизга маълумки, Туркияда йиллар бўйи Аё Софияни ибодат қилинувчи масжид сифатида очилишини ва машҳур тўрт минорасида азонлар айтилишини талаб қилиб келинмоқда, аммо Эрдоган бу талабларни рад этиб келди. Бундан беш йил муқаддам айтган баёнотида «Модомики, Истанбулда ибодат учун махсус катта сарой султон Аҳмад масжиди бор экан Аё Софияни шу ҳолатидан ўзгартириш ҳақида умуман ўйламоқчи эмаслигини» билдирган. Шунингдек, бир неча йил муқаддам Туркия Олий суди ҳам мусулмонларга Аё Софияни очиб бериш тўғрисидаги талабни қондирмаган.
Ҳеч шубҳа йўқки, Аё Софияни масжид сифатида очиш бир тарафдан шаръий буйруқ ва халқ талаби бўлса, яна бир тарафдан, Ислом Уммати дилларига, айниқса, ушбу даргоҳни жуда яхши қадрлайдиган Туркиядаги мусулмонлар дилларига улкан ижобий таъсир кўрсатади. Зеро, Улар Ислом юртига қарши тил бириктирувлар ўчоғи бўлган шарқий черковлар қалъаси Константинопол билан Ислом дахлсизлигининг илк мудофаа шаҳри ва Халифалик пойтахти бўлган Исломбул ўртасидаги фарқни жуда яхши англаганлар.
Эрдоган Аё София музейини масжидга айлантириш тўғрисида биринчи марта гапираётгани йўқ. Масалан, ўтган март ойида маҳаллий сайловлардан сал олдин «Аё София яқинда музей тусини олган, узоқ вақт олдин асло музей эмасди, шу боис унинг асл ўзлигига қайтармоқ лозим, унинг ўзлиги масжид эди», деди. Баъзилар буни Эрдоган ўз партиясининг сайловолди агитацияси ўлароқ тушунишди. Зеро, Эрдоганнинг бу баёноти Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги икки масжидга ҳужум қилиниб, 50 нафардан зиёд намозхон ҳалок бўлиши ҳодисаси ортидан янграган. Эрдоганнинг бу сўзлари эҳтимол сайловолди ташвиқотдир ёки балки Туркиядаги энг катта мусулмонлар қатлами қалбларини ўзига мойил қилиш учун айтгандир, эҳтимол Эрдоган уни музей эмас, балки аввалгидек қайта масжидга бўлишини чин дилидан хоҳлаб, кўнглидаги тўғри ниятини ифодалагандир, қандай бўлишидан қатъий назар, ҳар қандай мусулмон унинг айни хатти-ҳаракатини қоралай олмайди ёки бу ҳаракатни танқид қилиб ёки обрўсизлантиролмайди. Чунки Аё Софияда Қуръони Каримнинг тиловат этилишидан ҳам, унинг масжидга айлантирилишидан ҳам, ёки ақалли у ерда намоз барпо этилишидан ҳам салибчилар Юнонистони ва унинг ортида турган Европанинг ғазабга миниши тушунарли ҳол албатта. Бироқ Миср фатволар идорасининг айни бадбўй ботқоққа тортилиб, Константинополнинг фатҳ этилишини Усмонийлар босқинчилиги, деб атаганлиги ҳамда черков бўлган Аё Софиянинг масжидга айлантирилганидан таассуф билдиргани ва қайта музейга айлантирилганидан мамнунлик изҳор этгани… бу на тушуниб бўладиган ва на қабул қилиб бўладиган ҳолдир!! Мана, 7 июн якшанба куни бу идора чиқарган баёнотида нималар деди: «Аё Софияни масжидга айлантириш масаласи анчадан бери кўтарилмоқда, бироқ у турли сиёсатчилар, айниқса, диндорлар қўлида сайловда фойдаланувчи қўғирчоқ ва қуролга айланиб қолди. Аё София милодий 537 йил Византия даврида черков бўлиб қурилган 916 йил шундай турган, кейин 1453 йил Усмонийлар Истанбулни босиб олиб, бу бинони масжидга айлантиришган. 1934 йил замонавий Туркия томонидан қабул қилинган қарор асосида Аё София музейга айлантирилди».
Биз Миср фатволар идорасининг куфр билан ҳукм юритаётган малай режим қўлидаги қурол эканини биламиз. Танамизга зулукдек ёпишиб олган бу ҳукмдорларни Уммат масаласи сариқ чақалик қизиқтирмаслигини, ҳатто улар ўз фойдалари учун Умматни қул қилиб сотишаётганини ҳам яхши биламиз. Бас, эй фатволар идорасидагилар! Агар Эрдоганни шарманда қилиб, халқи орасида фош этмоқчи бўлсангиз, марҳамат қилаверинг, аммо ўзингиз билган ҳолда ҳақни ботилга қориштирманг. Агар Эрдоганни Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритмайдиган илмоний президент, десангиз, ишонамиз. Бироқ бундай дейишдан қўрқасиз, чунки бу гапингиз ўзингизнинг валийингиз Сисийга ҳам тегишли. Агар Эрдоган хусусан муваффақиятсиз инқилобдан сўнг ўз мухолифларини таъқиб қилиш, қамаш ва ўч олиш билан шуғулланмоқда, десангиз, ишонамиз, бироқ сизнинг валийингиз ҳам шундай қилмоқда. Агар Эрдоган билан муаммойингиз бўлса, майли, бироқ Исломни муаммо ўлароқ қараётган бўлсангиз, Аллоҳ ҳаққи, бу (الطَّامَّةُ الْكُبْرَى энг катта бало) ва (لَإِحْدَى الْكُبَرِ энг катта ҳалокат)дир. Чунки сиз давлатларнинг фатҳ этилиб, аҳолисининг Исломга киришини босқинчилик, деб биляпсиз! Бунинг энг ёмон жиҳати, сиз Росулуллоҳ ﷺ башорат берган Константинопол фатҳини босқинчилик, деб сифатлаяпсиз, ваҳоланки, мусулмонлар бу фатҳни амалга оширишга саккиз аср интилганлар, Умавийлар ҳам, Аббосийлар ҳам қаттиқ ҳаракат қилганлар, аммо бу Усмонийлардан бошқа ҳеч кимга насиб қилмаган. Натижада унинг амири энг яхши амир, унинг қўшини энг яхши қўшинга айланди.
Аё София черковининг масжидга айланганини шу даражада ёмон кўрасизми, шу қадар бунга афсусланасизми, Уммат тарихининг фахри бўлган бир масжиднинг музейга айлантирилганидан хафа бўлмайсизми?! Кўп юмшоқ ибораларни сиз Туркияга нисбатан ишлатасиз эканда, замонавий турк республикаси чиқарган фармонларга қонунийлик руҳини берасиз эканда-а?! Бу республиканинг Ислом ва мусулмонларга қарши қандай жиноятлар содир этганини сиз гўё билмайдигандек! Ўша жиноятларнинг энг кичиги ўша масжидни музейга айлантиргани бўлса, энг каттаси мусулмонлар устидан куф қонунларини татбиқ этаётгани ва Туркиядаги Исломнинг андак аломатларига ҳам қарши уруш қилаётганидир.
Сизнинг юртбошингиз Эрдоганга ҳужум қил, деб буюрган бўлса, бу сизнинг ишингиз, биз Эрдоганни ҳимоя қилмаймиз. Аксинча, унинг юртни куфр билан бошқараётганини биз қоралаяпмиз. Сурия, Ливия каби мусулмон ўлкаларимизда АҚШ манфаатини сақлаш учун тузган режаларини биз фош этяпмиз. Юртларимиздаги Ғарб қоровулларига нисбатан шундай позицияда туришга одатланганмиз. Чунки бизнинг масала мусулмон юртларида ҳукм юритаётган барча режимларни йиқитиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш ҳамда юртларимизни кофир Ғарбнинг малайларидан озод этишдан иборат. Аллоҳ Таоло бундай деди:
﴿… وَلَكِن كُونُوا رَبَّانِيِّينَ بِمَا كُنتُمْ تُعَلِّمُونَ الْكِتَابَ وَبِمَا كُنتُمْ تَدْرُسُونَ﴾
«… Балки Аллоҳнинг Китобини одамларга таълим бериб ва ўзингиз ўқиб-ўрганиб, ёлғиз Роббингизга ибодат қиладиган кишилар бўлинглар» [Оли Имрон 79]
Ибн Аббос, Абу Разин ва бир нечтаси ушбу оятдаги кишиларни ҳаким-донолар, уламолар ва ҳалим кишилар, деган. Ҳасан ва яна бир нечтаси улар фуқаҳолардир, деганлар. Бас, бу гап сизнинг илмингизданми, ҳалимлигингизданми ёки фақиҳлигингизданми?!
﴿قُلْ بِئْسَمَا يَأْمُرُكُمْ بِهِ إِيمَانُكُمْ إِن كُنتُمْ مُّؤْمِنِينَ﴾
Айтинг: «Агар сиз мўмин бўлсангиз, иймонингиз сизларни мунча ярамас нарсаларга буюради?» [Бақара 93]
Роя газетасининг 2020 йил 24 июн чоршанба кунги 292-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ