Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлимидан «Маан» ахборот тармоғи ва «Маан» фазовий телеканалига очиқ хат
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлимидан «Маан» ахборот тармоғи ва «Маан» фазовий телеканалига очиқ хат
Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими «Маан» ахборот тармоғига йўллаган ўзининг очиқ хатида ушбу ахборот тармоғи олиб бораётган ролга нисбатан ўз норозилигини билдирди. Зеро, Маан тармоғининг роли Фаластиндаги аёлларни бузишга тарғиб қилиш ва шунинг устида ишлаётганларга ёрдам беришдан иборат бўлиб қолди. У айни ролини динини ва аҳлини АҚШ доллари ва Европа евролари эвазига сотиб юборган Ғарбнинг жарчилари ҳисобланмиш ташкилот ва якка шахсларни ўз бағрига олиш орқали амалга оширмоқда. Очиқ хатда «Маан»нинг ана шу нопок жарчиларга мезбонлик қилаётгани Фаластин аҳли ва бутун Ислом Умматини ҳақоратлаш ҳисобланиши таъкидланди.
Очиқ хатда «Маан» тармоғига бундай дейилди:
«Шаръий матнларни мазаҳ қилиш ва унинг маънолари ва шаръий далолатларини нотўғри талқин қилиш Исломни таҳқирлашдир, бунинг гуноҳи сизнинг тармоғингиз зиммасига тушади ва унинг жавобгарлиги анави нопокларга ёзилади».
Мактубда бундай саволлар берилди:
«Сиз «Маан» тармоғи ва фазовий каналингиз наҳотки, Исломга ва муслима аёлларга ҳужум қиладиган, куфр ва кофир аёллар фикрларини тарғиб қилиб, бузуқлик ва фоҳишаликка чақирадиган минбарга айланиб қолган бўлсангиз?! Наҳотки, номусларни сотиш ва Исломга ҳужум қилиш учун сизга шунчалик катта маблағ тўланаётган бўлса?!».
Мактуб сўнггида қуйидагилар таъкидланди:
«Исломга душманлик қилиб, золимлар ва мустамлакачиларни дўст тутиш оқибати ғоят хатарлидир. Сизнинг муслима аёлни бузишни кўзлаган жинояткорлар билан ҳамкорлик қилишда ва бузғунчи Ғарб фикрларини тарқатишда давом этишингиз Аллоҳнинг қаҳр-ғазабини келтириши муқаррар. Ислом Уммати ҳам, муборак Фаластин аҳли ҳам сизнинг ўз динлари ва номусларига қарши тил бириктирувларингизни ҳаргиз унутмайди, маълум вақт ўтгач, сизни данак каби туфлаб ташлайди. Бас, Аллоҳдан қўрқинг, эсингизни йиғиб олинг, қилган гуноҳларингиз учун истиғфор, тавба қилинг, Аллоҳдан ҳидоят сўранг. Бу ёвуз ғаразли кимсаларга мезбонлик қилганингиз ва бундай бузғунчилик дастурларига раҳнамолик қилганингиз учун Фаластин аҳлидан кечирим сўранг, акс ҳолда, кеч бўлади».
Роя газетасининг 2020 йил 1 июл чоршанба кунги 293-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми