| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Буюк келажак дегани мана шундай бўладими?

Буюк келажак дегани мана шундай бўладими?

By htadmin
28.11.2016
1963
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Буюк келажак дегани мана шундай бўладими?

Инсонни яратилиш табиатига чуқур назар солар эканмиз, Аллоҳ Таъоло уни мукаммал, бетакрор қилиб яратганлигини таърифлашга тил ожизлик қилади. Инсондаги ҳис-сезгилар, майл-истаклар, туйғулар, ақл-идрок нақадар нозик дид ва аниқ тартибот билан яратилганлигига гувоҳ бўламиз. Қолаверса, Аллоҳ инсонни яратибгина қолмасдан, балки ана шу ожиз инсонни ҳаётда қандай яшаши ҳақида мукаммал қонуният (конституция) ни ҳам тақдим этди. Ушбу илоҳий қонуният ижтимоий, иқтисодий, таълим ҳамда ташқи ва ички бошқарувга алоқадор ҳукмларни мукаммал баён қилди. Сизу бизнинг аждодларимиз бўлган Ислом Уммати ўн икки аср давомида, яъни милодий VII асрдан XIX аср ўрталарига қадар бутун дунёда дунёқараш, маданият, сақофат, иқтисод ҳамда илм-фан соҳаларида энг олий уммат бўлиб келган эди. Ва аниқ биламизки, Ислом давлати дунёдаги энг буюк ва энг қудратли давлат эди. Бу ўз мафкурасининг тузум ва ақидасини инсонларга татбиқ қилишдаги Исломнинг муваффақиятини таъкидлайди. Давлат бошқарувида Исломий аҳкомлар давлат томонидан тўлиқ татбиқ қилинган. Бунинг исботи тариқасида баъзи жиҳатларга қисман эътиборингизни қаратмоқчиман.

Ижтимоий ҳаёт

Аёлнинг эр билан бўладиган алоқаларини ва уларга тааллуқли бўлган барча муносабатларни, яъни шахсий ҳолатларни белгилаб берадиган ижтимоий қонунлар, мустамлакачилик ва куфр ҳокимияти мавжуд бўлишига қарамасдан, хозиргача татбиқ қилиб келинмоқда. Яъни бугунги кунда у инсон ким бўлишидан қатъий назар, ўзини мусулмон ҳисоблар экан, хоҳ зиёли, хоҳ ишчи, хоҳ мухандис, хоҳ муаллим, хоҳ ибодатгўй бўлсин, хоҳ ибодатсиз фосиқ кимса бўлсин, хоҳ Ислом билан курашаётган МХХ раисидан тортиб, оддий ИИБ ходими бўлсин, қизини турмушга ўзатаётганида ёки ўғлини уйлантираётганида шаръий никоҳ билан узатмоқда. Буни ҳеч ким инкор қила олмайди. Илоҳий қонунлар асосида ҳукм юритадиган давлатимиз йўқ бўлганлигига 94 йил бўлган бўлсада, бугунги фасодларга ва фахш ботқоғига, Исломга қарши курашга тўлган бугунги кунимизда никоҳсиз ҳаёт бошламаётганимизга эътибор берадиган бўлсак, аждодларимиз бу соҳада илоҳий қонуниятдан заррача оғишмаганликларини бемалол айта оламиз.

Иқтисодий низом

Иқтисод қонунлари эса икки соҳада: Биринчиси – солиқ тизими, яъни давлат томонидан инсонларнинг турли муаммоларини ҳал қилиш учун халқдан мол-мулк йиғиш; Иккинчиси эса молия тизими, яъни бу мол-мулкни сарф қилиш услуби-кайфиятида намоён бўлади. Халқдан мол-мулк йиғиш кайфияти шундан иборат бўлганки, давлат – ибодат деган эътибор билан – мол-мулк, ерлар ва ҳайвонлардан закот олар, уни Қуръонда зикр қилинган саккизта тоифа орасида тақсимлаб, давлат ишларини идора қилиш учун бу мулкни асло ишлатмас эди. Давлат ва умматнинг ишларини идора қилиш учун Ислом шариатига мувофиқ равишдагина мол-мулк йиғиб олинар эди. Шунинг учун давлат ерга хирож, ғайримусулмонлардан жизя ва – ички ва ташқи тижоратга мутасаддилик қилиб тургани учун – божхона солиқларини олар эди. Ислом шариати белгилаган ўринлардагина мол-мулк йиғиб олар эди. Мулкни тақсимлаш борасида эса давлат ожиз шахсларга нафақа бериш аҳкомларини татбиқ қилар, руҳий носоғлом кишини ва исрофгарни мулкни тасарруф қилишдан ман қилиб, уларга васий тайинлар эди. Давлат ҳар бир шаҳарда Ҳажга олиб борадиган йўлларда фақир, мискин ва мусофирларнинг овқатланиши учун манзилгоҳлар бино қилар эди. Бу манзилгоҳларнинг ёдгорликлари бугунги кунга қадар мусулмонларнинг йирик шаҳарларида сақланиб келмоқда. Хуллас, давлат тарафидан мулкни сарф қилиш шариатга мувофиқ олиб борилган ва ҳеч қачон шариатдан бошқа қонунлар асосида амалга оширилмаган. Юқорида таъкидлаганимиздек, бу соҳа ҳам давлатимиз йўқ бўлишига қарамай, мусулмонлар ўрталарида ҳамон ўз кучида турибди, яъни мусулмонлар шахсий суратда ушбу аҳкомларга амал қилиб келишмоқда.

Таълим низоми

Таълим сиёсати ҳам Ислом асосига қурилган эди. Таълим дастурининг асоси Ислом сақофатидан иборат бўлиб, ажнабий сақофатларни – агар Исломга зид бўладиган бўлса – дастурга киритмасликка қаттиқ аҳамият берилар эди. Ислом олийгоҳларини барпо этиш, очиш борасидаги нуқсонлар фақат Усмоний давлатнинг сўнгги дамларидагина рўй берган эди холос. Қолган асрларда эса, бутун дунёга маълум ва машҳур эдики, давлатнинг йирик шаҳарлари барча олимлар ва толиби илмларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб қилиб келган даргоҳлар эди. Жаҳондаги таълим-тарбия ишлари тўғри йўлга қўйилишида Қуртуба (Кордова), Бағдод, Дамашқ, Искандария ва Қоҳирадаги олий илм даргоҳларининг жуда катта таъсири бўлган. Таълим шу даражада қулоч ёйган эдики, Европа халқлари юқорида зикр этилган олийгоҳларда таълим олаётганлари билан фахрланар эдилар.

Ташқи сиёсат

Ташқи сиёсат ҳам исломий асосга қурилган эди. Ислом давлати ўзининг бошқа давлатлар билан олиб борадиган алоқаларини Ислом асосига биноан амалга оширар эди. Барча давлатлар унга Ислом давлати сифатида қарар эдилар. Ислом давлатининг барча ташқи алоқалари Ислом асосига биноан, мусулмонларнинг – айнан мусулмонлиги эътибори билан – манфаатларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилар эди. Ислом давлатининг ташқи сиёсати исломий сиёсат бўлганлиги бутун дунёга машҳур бўлиб, уни исботлаш учун ҳеч қандай далилнинг ҳожати йўқ.

Ҳа, аждодларимиз бу комилликка етишларининг боиси шунда эдики, барча асрлар давомида, яъни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага етиб келган кундан бошлаб то 1336 ҳижрий (1924 милодий) йилда мустамлакачилар қўли билан буюк Исломий Халифалик (Усмоний) давлати қулатилгунга қадар фақат Исломни татбиқ қилишган. Бу татбиқ шундай кенг қулоч ёйган бўлиб, ҳатто муваффақиятнинг энг юқори чўққиларига кўтарилган эди.

Ислом давлати ва Ислом уммати мафкурани тарқатишдан юз ўгириб, Исломга даъват қилишда эътиборсизлик қилиб, Исломни тушуниш ва уни татбиқ қилишда жиддий нуқсонларга йўл қўйгач, бошқа миллатлар ўртасида ўз-ўзидан обрўсизланиб қолди. Ёки бошқачароқ қилиб айтсак, Ислом давлатимиз бор маҳалда аждодларимиз ўзга юртларда иш излаб юрмаганлар, ўзга юртлардан жонсиз жасадлари келмаган, ўзга юртларда “чёрный” лақаби билан хору-зорликка мубтало бўлмаганлар. Бир сўз билан айтганимизда, ўз юртларида азизу-мукаррамликда ҳаётларини давом эттирганлар.

                                                                                                                 Давоми бор…

Мухлисингиз Салоҳиддин

09.09.2015й.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдоган яҳудийларнинг янги президентини табриклади Бу эса, унинг Фаластин масаласининг хоини эканини исботламоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислом тузумигина бугунги жирканчликларга батамом барҳам беради

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тожикистонда ҳижоб кийган муслималарга 114 доллар жарима!!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/