Тожикистонда ҳижоб кийган муслималарга 114 доллар жарима!!

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Тожикистонда ҳижоб кийган муслималарга 114 доллар жарима!!
«Asia-Plus» ахборот агентлиги сайтида хабар қилинишича, Тожикистонда кутилмаганда рейд бошланган. Хавфсизлик ходимлари ва «Хотин-қизлар ва оила» қўмитаси, «Ёшлар ва спорт» қўмитаси вакиллари рўмол ўраган аёлларни гавжум ерларда ёки ўтиб кетаётганда тўхтатиб рўмолларини ечиб олишмоқда. Сотувчи гувоҳларга кўра, улар рўмолли аёлларга агар рўмол ўрашса ёки уни бўйин орқасидан чигиб ўрашмаса, минг сомоний (114 доллар атрофида) жарима солиш билан таҳдид қилишган».
Роя газетаси шарҳи:
Ҳижоб кийган муслималарни Роббилари фарзига риоя қилганлари учун жазолаш, тожик режими пешонасидаги шармандалик тамғасидир. Бунинг ўрнига, бу режим тожик мусулмонларининг маданияти ва ўзлигига ёт бўлган ғарбча ҳаёсиз очиқ-сочиқ кийимларга қарши курашса бўлмасмиди?!
Кейин, тожик режими юрт муслималарига қанчалар тазйиқ ўтказмасин, бу уларнинг қалбларидаги имонларини янада зиёда қилаётганини, улар шаръий аҳкомларни янада маҳкамроқ ушлашаётганини билмаяпти шекили?!
إِنَّ الَّذِينَ يُحِبُّونَ أَن تَشِيعَ الْفَاحِشَةُ فِي الَّذِينَ آمَنُوا لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ ۚ وَاللَّـهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ
«Мўминлар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам албатта аламли азоб бордир. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз» [Нур 19]
Роя газетасининг 2017 йил 23 август чоршанба кунги 144-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли