| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистонда АЭС қурилиши ортидаги катта ўйин

Ўзбекистонда АЭС қурилиши ортидаги катта ўйин

By htadmin
21.09.2025
475
0
Share:

Ўзбекистонда АЭС қурилиши ортидаги катта ўйин

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

15 сентябр куни Вена шаҳридаги МАГАТЭ Бош конференциясининг 69-сессияси доирасида Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов агентлик раҳбарияти билан учрашди. Музокараларда асосий эътибор мамлакатда биринчи атом электр станцияси қуриш лойиҳасига қаратилди ва “йўл харитаси” имзоланди. Расмий баёнотларда бу ташаббус Ўзбекистоннинг узоқ муддатли энергетика хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан изоҳланди. Бироқ жараёнга яқиндан назар ташласак, масала энергетик эҳтиёжда эмас, балки геосиёсий кучлар ўртасида катта ўйин кетаётганида намоён бўлади.

Россия 2017 йилдан буён Ўзбекистонда АЭС қуриш ташаббусини илгари сурмоқда. Бу эса, Ўзбекистоннинг ядровий инфратузилмаси, ёқилғи таъминоти ва хавфсизлик тизимини Россияга боғлаб қўяди. Демак, лойиҳа иқтисодиётдан кўра кўпроқ геосиёсий аҳамиятга эга.

Америка Ўзбекистонда атом энергетикаси қурилишини “хавфли сценарий” деб ҳисоблайди. Шу боис МАГАТЭ орқали назорат ва чеклов механизмларини кучайтиришга интиляпти.

Вашингтон учун асосий хавотир – ядровий технологиялардан ҳарбий йўлда фойдаланиш эҳтимоли ҳамда Россия ва Хитойнинг минтақадаги таъсири ортиши. Демак, Вашингтон расмий Тошкентга атом технологияси борасида Россия лойиҳасига кўра ҳаракат қилиш имконини бермай, уни халқаро назорат тизими остида ушлашга ҳаракат қилмоқда.

Жорий йил апрел ойида “Ўзатoм” агентлиги директори Азим Ахмедхажаев бошчилигидаги делегация Хитойда бўлди. Ташриф доирасида CNNC (Хитой Миллий ядровий корпорацияси), “Росатом” ва технология етказиб берувчи Shanghai Electric иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Хитой томони “Ўзатoм”, “Росатом” ва CNNC ўртасида уч томонлама келишув тузиш таклифини берди.

Шунингдек, Ахмедхажаев Хитой Эксимбанки вакиллари билан учрашиб, атом энергетикасидаги лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистонда АЭС қурилиши лойиҳасида Россия ва Хитойнинг иштирок этиши потенциал хавфларни келтириб чиқариши мумкин: Москва АЭС қурилиши ва ядро ёқилғи(бойитилган уран)ни узоқ муддатли таъминлашда асосий ролда бўлиши билан Ўзбекистоннинг ядровий инфратузилмаси ва энергия таъминотида стратегик қарамликни юзага келтиради. Шу билан бирга, Россиядаги сиёсий ўзгаришлар, санкциялар ёки геосиёсий кескинликлар АЭС борасида хавфсизлик жиҳатдан потенциал хавфлар туғдириши мумкин. Шунингдек, Россия молиявий ва технологик ресурслари орқали Ўзбекистонни қарз қопқонига тушириши ва стратегик ресурслар, хусусан, уранга бўлган назоратини кучайтириши хавфи мавжуд.

Хитойга келсак, унинг технология ва молиявий ресурслари орқали лойиҳада иштирок этиши Ўзбекистонни ядро инфратузилмаси ва АЭС учун зарур компонентлар борасида Хитойга қарам бўлиб қолишига олиб келади ҳамда Пекиннниг геосиёсий таъсир ва сиёсий босимни кучайтиришига хизмат қилади.

Американинг Россия ва Хитой ўртасида рақобат ва зиддиятни кучайтириш сиёсати эса, Ўзбекистон учун АЭС лойиҳасини геосиёсий хавфли жараёнга айлантириши мумкин.

Расмий Тошкент АЭС қурилиши орқали 2030 йилга келиб мамлакатда энергия танқислигини йўқотиш мумкинлигини айтади. Бироқ Ўзбекистонда мавжуд газ захиралари, гидроэнергетика имкониятлари ва қайта тикланувчи энергия салоҳияти мазкур “танқислик”нинг сунъий пайдо қилинганини кўрсатади. 

2007 йилдан бошлаб “Газпром” де-факто Ўзбекистон гази экспортини монополия қилди. Компания бошқаруви раиси Алексей Миллер билан золим Каримов учрашувида ўзбек газ конлари “Газпром” мулкига айлантирилди. Каримов газ эвазига Москвадан ўзбек режимига ҳукуматга қарши чиқишларни бостиришда ёрдам беришини ва Ғарб босимидан ҳимоя қилишни тўлиқ кафолатлашни талаб қилган эди. Ўзбек гази хорижга қайси нархда сотилиши ҳеч қачон ошкор этилмайди, у доим “тижорат сири” сифатида сақлаб келинади. Газ захираси собиқ энергетика вазири Алишер Султонов “Америка овози”га берган интервьюсида айтганидек: “Биздаги газ учта Ўзбекистонга етади”.

Бироқ “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида табиий газ қазиб олиш 33%га ошириш кераклиги айтилган бўлса-да, Ўзбекистон газ экспортчисидан импортчи давлатга айланиб қолди. Бунинг сабаби, Россия Ғарб санкциялари ва Украина уруши оқибатлари ортидан қисқарган газ экспортини қоплаш ва Ўзбекистон орқали бошқа бозорларга чиқиш имконини изламоқда. Расмий Тошкент буни газ қазиб олиш жараёнидаги муаммолар ва “табиий талабнинг ўсиши” билан изоҳламоқда. Мамлакат газ захиралари 1,8 трлн куб метрга баҳоланган Ўзбекистон аҳолиси эса, қишнинг совуқ кунларида иситиш ва овқат пишириш учун кўмир, ёғоч ва ҳатто тезакдан фойдаланмоқда, ис газидан заҳарланиш ва ёнғинлар оқибатида ўнлаб одамлар қурбон бўлмоқда. Ҳукумат эса чораларни кучайтириб, дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарималарни 17 миллион сўмга етказди ва минглаб мактаб, болалар боғчаси ва шифохоналарни газдан кўмирга ўтказиш топшириғини берди. Ваҳоланки, бунинг ортида турган Россия, ўз навбатида Хитой, геосиёсий манфаатларига узвий боғлиқ ҳолда газ ва электр танқислигини сунъий юзага келтирмоқда. Эътиборли жойи шундаки, қишда аҳоли газсиз қолса-да, ёзда – газ кам ишлатиладиган мавсумда – Россиядан газ импорт ҳажми кескин кўпайган. Хитой маълумотларига кўра, Ўзбекистондан газ олиш камайган бўлса-да, Энергетика агентлиги ҳисоботларида аксинча кўпайгани айтилади. Бу зиддият ҳам энергетика инқирози сунъий уюштирилаётганини ва бозор ўйинлари орқали рақамлар манипуляция қилинаётганини англатади.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг газга бўлган эҳтиёжи Россия қўлидаги муҳим ричаг. Москва ўзини қишки муаммолар фонида юзага келган аҳоли норозилигидан “қутқарувчи” сифатида кўрсатмоқда.

Сунъий газ ва электр инқирози ортида яна бир катта мақсад бор: Россия Ўзбекистонда АЭС қурилишини оқлашга уринаётгани ҳам кузатилмоқда. Бу билан Россия Ўзбекистонни нафақат энергетика орқали ўз таъсир доирасида ушлаб туради, балки бойитилган уран етказиб бериш ортидан мамлакатнинг уран захираларини назоратга олади.

Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилиши дирекцияси раҳбари ўринбосари Отабек Амановга кўра, “музокаралар доирасида маҳаллий урандан ёқилғи ишлаб чиқариш учун фойдаланиш бўйича банд бор, битимлар ҳам бор. “Навоийуран” қазилма ресурсларни етказиб беришга тайёр, Россия компаниялари эса ўзбек уранидан АЭС учун ёқилғи ишлаб чиқаришга тайёр”.

Ўзбекистон дунёда уран ишлаб чиқариш бўйича бешинчи ўринда туради. Мамлакат “Навоийуран” давлат корхонаси орқали уран қазиб олади ва уни жаҳон бозорига экспорт қилади. Бироқ АЭСда ёқилғи сифатида ишлатиш учун табиий уранни бойитиш керак бўлади, чунки унинг таркибидаги керакли изотоп жуда кам. Шу сабабли, Кремл режасига кўра, Ўзбекистон АЭС учун асосий ядро ёқилғисини олиш учун ўзининг табиий уранини Россияга экспорт қилади. Бу эса, Отабек Аманов таъбири бўйича “ёқилғи таннархини арзонлаштириш”га эмас, мамлакат стратегик ресурси устидан Москванинг назорат ўрнатишига хизмат қилади. Шунинг учун, Америка бошчилигидаги Ғарб Марказий Осиё давлатларининг энергетик хавфсизлигидан эмас, балки Россия ва Хитойнинг нафақат уранга бой бўлган ер ости бойликларини назорат қилиши, агар имкони бўлса, эгаллаб олиши ва минтақага ўз таъсирини кучайтиришидан хавотирда.

Демак, Ўзбекистоннинг газ ва электр инқирозлари табиий жараён эмас, аксинча Россиянинг махсус геосиёсий сценарийси эканлиги яққол кўринади. Москва энергетика сиёсати орқали нафақат Ўзбекистонни, балки бутун Марказий Осиёни ўз таъсир доирасида сақлаб қолишга уринаётир. Бу эса Россиянинг минтақавий ҳукмронликни мустаҳкамлаш учун одамларнинг кундалик ҳаётини қурбон қилаётганидан далолат беради. Шу боис АЭС қуриш масаласи реал энергетика хавфсизлигига эмас, балки йирик геосиёсий кучларнинг рақобати ва Ўзбекистон элитасининг ташқи манбаларга суяниш сиёсатига боғлиқ.

Шунинг учун Ўзбекистон халқи “газ-свет муаммоси” ва АЭС қурилиши аслида бу катта давлатларнинг стратегик ўйини эканини англаб етиши зарур. Шунингдек, ўзбек ҳукумати сунъий инқирозлар орқали бошига оғир ва машаққатли кунларни солаётган Россия ва Хитой қўлида қўғирчоқ бўлаётганига ҳамда халқ манфаатларига зид равишда мустамлакачи давлатлар манфаатини таъминлаш учун хизмат қилаётганига сукут қилмаслиги лозим. Геосиёсий кучларнинг юртларимиздаги нуфуз ва ҳукмронлигига барҳам бериш, бойликларимизни мустамлакачининг таъмаларидан ҳимоя қилиш ва уларни Уммат манфаатига хизмат қилдиришнинг ягона йўли эса – Умматни Ислом асосида бирлаштирадиган Рошид Халифалик давлатини барпо қилишдир.

 

Иззатуллоҳ

21.09.2025й

 

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsЎзбекистонда АЭС қурилиши ортидаги катта ўйин
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Капитализмда тиббиёт соғлиқни сақлаш эмас, балки касалликни бошқариш саноатидир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    CEDAW конвенцияси Исломга қарши уруш ва муслима аёлни бузуқликка бошлашдир

  • МАҚОЛАЛАР

    Тараққиётнинг тамал тоши Исломда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/