| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон-Франция муносабатлари: дипломатия ортидаги яширин манфаатлар? 

  • Тони Блэрнинг Тошкентга келиши: оддий ташрифми ёки Марказий Осиё учун геосиёсий курашнинг янги босқичими?

  • Мусулмонларга қарши зўравонлик — шахслар тарафидан содир этилган ҳодиса эмас, балки Исломга душман бўлган сиёсий ва ижтимоий муҳитнинг маҳсулидир

  • Қонхўр Американинг қонли ўтмиши: ёвуз империяни 250 йиллиги билан табриклаш жоизми?

  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Капитализмда тиббиёт соғлиқни сақлаш эмас, балки касалликни бошқариш саноатидир

Капитализмда тиббиёт соғлиқни сақлаш эмас, балки касалликни бошқариш саноатидир

By htadmin
08.05.2025
0
Share:

Капитализмда тиббиёт соғлиқни сақлаш эмас, балки касалликни бошқариш саноатидир

بسم الله الرحمن الرحيم

Соғлиқ улуғ неъматлардан бири. Бу неъматни қўлдан бой берганлар уни қайта тиклашга эришиш учун кўпинча пул, асаб ва баъзан ҳаётларини қурбон қилишга мажбур бўлади…

Капиталистик демократия дунёга ҳукмрон бўлганидан буён, соғлиқни сақлаш тизими ҳам бошқа соҳалар каби тўлиқ хусусийлаштирилган ёки хусусий сектор устувор. Шунинг учун одамлар бу тузум остида бир ҳовуч сармоядор-капиталистлар зуғумидан ҳаётнинг ҳар бир соҳасида азоб чекиб келади. Сабаби шуки, бу кимсалар тиббиётни ҳам фойда олиш воситасига айлантиришган. Одамлар тўловга лаёқатли бўлса, даволанади, имконияти бўлмаса керакли хизматни ололмай қолаверади. Янада аниқроқ айтсак, капиталистик тузум шароитида бойлар энг сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, камбағаллар эса оғир ҳолатда ҳам даволана олмайди. Тараққий этган деб аталадиган Ғарб давлатларида ҳам кўплаб фуқаролар суғурта ва хизматдан маҳрум. Масалан, АҚШда суғурта тизими бўлмаганлар оддий операция учун ҳам минглаб доллар қарзга ботишга мажбур. Дори-дармонлар ҳам қиммат. Дори компаниялари ўз маҳсулотларини патент билан ҳимоялаб, рақобатсиз шароитда катта нарх қўйишади. АҚШда инсулин нархи 10-15 йилда 10 баробаргача ошган. Европа ва бошқа жойларда ҳам патент ва лицензия сиёсати орқали оддий дори нархлари сунъий равишда юқори сақланади. Тиббиётда илмий изланишлар ҳам молиявий манфаатга қарам. Улар учун касалликларни тўлиқ даволашдан кўра, хроник ҳолатда сақлаб туриш фойдалироқ. Чунки узоқ муддатли дори сотилиши кафолатланади. Бу эса тиббиётнинг соғлиқни сақлаш эмас, касалликни бошқариш саноатига айланганини кўрсатади. Бир сўз билан айтганда, бугунги кунда тиббиёт соҳа сифатида инсонларнинг саломатлигини асрашдан кўра, молиявий фойда, яъни бизнес манбаига айланиб қолган. Бу жараён дунёнинг деярли барча мамлакатларида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам кузатиляпти ва бу табиий ҳол. Чунки Ўзбекистон ҳам глобал капиталистик тизимнинг бир бўлагидир.

Ўзбекистонда тиббиётнинг аҳволи, очиқча айтганда, муаммолар билан тўлиб-тошган. Uzdiplomatнинг Телеграм каналида “130 нафар бола Ўзбекистон ҳукуматидан ёрдам кутмоқда” сарлавҳаси билан чиқарилган видео – ана шундай мисоллардан. (https://youtu.be/wrgt3-0PcmA?si=ff4yAgjrB5UsapRQ). Видеода фуқаро Саидкомил Муродов мурожаат билан ҳар ҳафта Соғлиқни сақлаш вазирлигига қатнагани ва Вазирлар маҳкамасига ҳам кўп бора мурожаат қилгани айтилади. Гап шундаки, унинг фарзанди кам учрайдиган ўткир ости склерозлашган панэнцефалит касаллигига чалиниб, аниқ даволаш учун мутахассислар йўқ. Шунинг учун бу касаллик билан оғриган болалар реабилитацияси учун ҳар йили Қозоғистондан бир нафар мутахассис чақирилади. Бемор болалар даволаниши учун катта маблағ талаб этилади. Хасталик талаб этган бир дона дори баҳоси 3-4 миллион сўмни ташкил этади. Бироқ 200 нафарга яқин ота-оналарнинг сўровига қарамасдан, ушбу касаллик орфан касалликлари рўйхатига киритилган эмас. Бу масалада расмийлар унга ёрдам беришга шошилмаётгандек. Бироқ сўнгги икки йил ичида ана шу касалликдан 20 нафарга яқин болалар вафот этгани айтилади.

Ушбу видеодан Ўзбекистонда тиббиёт соҳасидаги бир неча муаммолар – дорилар қимматлиги, мутахассис етишмаслиги ва давлатнинг эътиборсизлиги кабилар янада очиқроқ кўриняпти. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқлар оғир касалликка чалинган аҳволи оғир одамларнинг халқдан моддий ёрдам сўраб йўлланган мурожаатларга тўлиб-тошган. Буларнинг барчаси, юқорида таъкидлаганимиздек, Ўзбекистонда тиббиётнинг бизнесга айлангани туфайли ҳар йили минглаб инсонлар муолажа ололмай азият чекаётганидан далолатдир.

Тиббиётнинг бундай ҳолга келишига сабаб, албатта, капиталистик демократия ва айнан шу тузумнинг аччиқ самараси бўлмиш коррупция ва порахўрликдир. Тўғри, ушбу тузумда тиббиётнинг сифатига умуман эътибор берилмайди, дейиш нотўғри бўлади. Мисол учун, Америка ёки Европа давлатларида тиббиёт соҳасидаги сифат даражаси қолоқ давлатларникидан анча юқори. Бироқ асосий муаммо фақат тиббиётнинг сифатини кўтариш эмас, балки барча инсонлар учун сифатли тиббий хизмат олиш имконияти мавжуд бўлишидир. Чунки соғлиқ масаласи – инсоннинг зарурий эҳтиёжларидан ҳисобланади. Зарурий эҳтиёж қондирилмаса, инсон ҳалок бўлиши аниқ. Капитализм эса бунга эътибор қаратмайди. Унга кўра, муҳим иш – сифатли тиббий хизматларни йўлга қўйишдир. Инсонлар эса, даромадларига қараб тиббий хизматга эга бўлади. Бундан ташқари, ушбу тузумда давлат томонидан йўлга қўйилган бепул тиббий хизматларни аслида бепул деб бўлмайди. Чунки капитализмда давлат бюджети асосан халққа солинадиган солиқлар эвазига тўлдирилади. Демак, “бепул” тиббий хизматларнинг юки асосан оддий халқ гарданига тушади. Шунинг учун, бу жирканч тузум татбиқ қилинаётгани туфайли ҳеч бир соҳа, шу қатори тиббиёт соҳаси ҳам халқ манфаатларига хизмат қилмайди.

Исломда эса соғлиқ зарурий эҳтиёж деб ҳисобланади, шунингдек, Аллоҳнинг буйруғига мувофиқ тиббиётнинг сифатига ҳам, ҳар бир шахснинг алоҳида таъминланишига ҳам қаттиқ эътибор берилади. Бунга маблағлар уммат мулкидан сарфланади. Агар Байтул-молда маблағ етарли бўлмаса, бой-бадавлат кишилардан солиқлар олинади. Ушбу солиқ солиш жараёни етарли маблағ йиғилиши билан тўхтатилади. Исломда – капитализмда бўлгани каби – инсонларга доимий солиқ солиш сиёсати ўрнатилмайди. Дорамий, Аҳмад ва Абу Убайд Уқба ибн Омирдан ривоят қилишича Пайғамбаримиз ﷺ шундай деганлар:

لاَ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ صَاحِبُ مَكْسٍ

“Солиқ йиғувчи жаннатга кирмайди”.

Энди Исломдаги тиббиёт ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишимиз учун тарихий мисолларга мурожаат қиламиз.

Ислом қонунлари ҳаётга татбиқ этилган даврларда тиббиёт соҳаси жуда юқори даражада ривожланган, унинг хизмати эса халқ учун кенг ва бепул бўлган. Буюк халифаликлар — Умавийлар, Аббосийлар, Фотимийлар, Сафавийлар ва Усмонийлар даврида тиббий муассасалар ҳар бир фуқаро учун хизмат қилган, мусофирларга, аҳолининг камбағал қатламига, ҳатто мусулмон бўлмаганларга ҳам бепул даволаниш имкони яратилган.

Халифаларнинг кўпчилиги, жумладан, Ҳорун ар-Рашид ва унинг ўғли Маъмун тиббиётни давлат сиёсати даражасига кўтариб, унинг бепул ва омма учун очиқ бўлишини таъминлаган.

1. Бағдоддаги “Бимористон”лар (ўша вақтда касалхоналар шундай аталган)

Аббосийлар даврида Бағдод шаҳрида ал-Мансур, Ҳорун ар-Рашид ва айниқса ал-Маъмун даврларида бепул тиббий хизмат кўрсатадиган бимористонлар ташкил этилган. Ибн Жубайр ўз сафарномасида ёзади: “Бағдоддаги бимористонларда тиббий хизмат бепул бўлиб, беморларга доимий парвариш ва дори-дармон текин таъминланарди”.

2. Нуруддин Зангий ва ал-Нурий бимористони (Дамашқ)

1154 йилда Сурияда султон Нуруддин Зангий томонидан қурилган ал-Нурий бимористони мусулмон оламидаги илғор касалхоналардан бўлиб, тиббий хизмат тўлиқ давлат ҳисобидан амалга ошириларди.  Ибн Катир таърифлайди: “Ушбу касалхонада илм эгаларининг ҳимояси билан тиббий хизмат амалга оширилган ва унда фақат инсон ҳаётини асраш нияти устувор бўлган”.

3. Мансурий бимористони (Қоҳира)

XIII асрда Мамлуклар султони ал-Мансур Қалуун қурган бимористон ҳам юксак даражада бўлиб, беморларга текин овқат, дори ва парвариш таклиф этилган.

Албатта, тиббиёт соҳасига бўлган бундай юксак эътибор ва муносабат шариат аҳкомлари асосида шаклланган. Расулуллоҳ ﷺ бир ғазотда захмланган саҳобани табибларга кўрсатганлар ва унга парвариш қилишни буюрганлар. Бу учун ҳеч қандай ҳақ талаб қилинмаган. Бошқа ҳадисда шундай дейдилар: “Йўлдаги озорни кетказиш садақадир”. Исломда инсоннинг саломатлиги, танасига етган зарарни кетказиш ҳам ибодат сифатида кўрилади.

Аллоҳ дейди:

وَمَنْ أَحْيَاهَا فَكَأَنَّمَا أَحْيَا النَّاسَ جَمِيعًا

– “Бир инсонни ҳаётга қайтариш бутун инсониятни тирилтиргандекдир”.  (Моида:32)

Имом ан-Нававий (Шофеий мазҳаби олимларидан бири), бу оятни “Инсон ҳаётини сақлаш шариатнинг муҳим мақсадларидан бири” деб баён қилиб, тиббиётга ишора қилган.

Сўнгги сўз ўрнида шуни айтамизки, бугунги кунда капитализм тузуми дастидан барча соҳалар, жумладан, тиббиёт ҳам моддий бойлик орттириш манбасига айлантирилган. Бунинг оқибатида миллионлаган инсонлар азият чекаётгани ҳақида юқорида айтиб ўтдик. Инсоният ушбу соҳада ҳам Исломга муҳтожлиги яққол намоён бўлмоқда. Аллоҳнинг изни ила яқинда тикланажак Халифалик давлати тиббиёт соҳасини ҳам бугунги капиталистик тузум исканжасидан халос этиб, барча инсонларга ушбу соҳа хизматидан тўлиқ фойдаланишларига имкон яратади. Аллоҳ таоло айтади:

  بِنَصْرِ اللَّهِوَيَوْمَ يَفْرَحُ ٱلْمُؤْمِنُونَ

– “Ўшанда мўминлар Аллоҳнинг ёрдами сабаб шодланадилар”. (Рум:4)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

08.05.2025й

 

Tagsкапитализмсоғлиқни сақлаштиббиёт
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Байден фаластинликлар учун давлат қурилиши босқинчиликни мустаҳкамлаш ва унинг келажагини таъминлаш йўли, деб билмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Кўрфаз давлатлари қарори: Америкалик хўжайинга мутелик

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ливия депутатлар палатаси Вифоқ ҳукуматига ишонч билдирилишига қарши

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/