«30 июн марши»дан йўлни тўғрилаш мақсад қилинганми ёки режимни ўзгартиришми?!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
«30 июн марши»дан йўлни тўғрилаш мақсад қилинганми ёки режимни ўзгартиришми?!
Устоз Муҳаммад Жоме (Абу Айман)
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти
расмий нотиғи ўринбосари
Жорий йил 30 июн сешанба куни юз минглаб суданликлар пойтахт Хартум ва бошқа бир неча вилоятларда 2019 йил 30 июн ҳодисаси бир йиллиги муносабати билан марш ўтказди. Ўшанда норозилик намойишчилари ўтиш даври Ҳарбий кенгашини Озодлик ва Ўзгариш кучлари билан музокарага қайтишга ва сиёсий келишувни такомиллаштиришга мажбур қилган эди. «30 июн марши» иштирокчилари ўз шиорларида шаҳидлар учун қасос олинишини, собиқ режимдаги башараларни судга тортилишини ҳамда ўтиш даври ҳукумати асосларини қайта тиклашни талаб қилишди.
Тиббиёт соҳаси манбалари 2020 йил 30 июнда «Судан Трибьюн»га ушбу норозилик намойишида жароҳатланганлар бўлганини, дастлабки ҳисоб-китобда камида 10 нафар намойишчи жароҳат олганини маълум қилди. Вазирлар Маҳкамаси чиқарган баёнотда, Хартум ва бошқа вилоятлардаги намойишлар чоғида бир киши нобуд бўлган, бир нечтаси жароҳат олгани айтилди. Судан касаба уюшмаси «ушбу 30 июн миллионлари маршидан мақсад байрам қилиб нишонлаш эмас, балки қўзғолон мақсадини такомиллаштириш, йўлини тўғрилаш ҳамда халқ истагига эътиборсизлик қилиш кўринишларини тугатишдир», деди.
2020 йил 27 июн шанба куни Судан ҳокимиятидаги ҳамкорликда ҳукм юритаётган раҳбарлар норозилик намойишларидаги талабларни муҳокама қилишди. Ушбу ҳамкорлик учрашувида Суверен кенгаш, Вазирлар Маҳкамаси, Озодлик ва Ўзгариш кучлари вакиллари ва бошқалар қатнашган. «Судан Трибьюн»даги бир етакчи бундай деди: «Учрашувда иштирокчилар Суверен кенгаш, Вазирлар Маҳкамаси, Озодлик ва Ўзгариш кучларига намойишчилар томонидан тақдим этилган меморандумни бажаришни муҳокама қилишди».
2020 йил 28 июн якшанба куни Соғлиқни сақлаш фавқулодда вазиятлар бўйича Олий комиссия Хартум вилоятида карантинни яна бир ҳафтага узайтириш тўғрисида қарор чиқарди. Комиссия раиси профессор Таур комиссиямиз одамларнинг коронавирусга қандай дучор бўлишларини изоҳламайди, деди.
Ушбу намойишдан олдин кўприкни ёпиш ва Хартум марказини одамлардан холи қилиш каби қаттиқ чора-тадбирлар жорий қилинди. Хавфсизлик хизматидаги юқори лавозимли бир манбанинг «Судан Трибьюн»га айтишича, хавфсизлик хизмати максимал тайёргарлик даражасида турди ҳамда дарҳол меҳмонхоналар ва ижарадаги уйлардан меҳмонларни эвакуация қилишни бошлади, пойтахтдаги барча миллий кўприкларни ёпди, буни генералларнинг ўзи назорат қилиб турди, касалхонага ўтувчи тиббий ходимлар ва касаллардан бошқа ҳеч кимнинг ҳаракат қилишига йўл қўймади.
Бошқа томондан, АҚШнинг Хартумдаги элчихонаси душанба куни намойишларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди ҳамда ўтиш даври ҳукуматини қайта қўллаб-қувватлай бошлади. У жумладан: «Суданликларнинг 30 июн куни ўз фикрларини билдириш учун тинч намойиш ўтказиш ҳуқуқини амалга оширишга қаратилган чақириқларидан элчихонамиз хабардор ва биз намойишчиларни буни тинч йўл билан амалга оширишга чақирамиз», деди. «Биз, шунингдек, барча суданликларни конституциявий декларацияни бажаришга ҳамда ўтиш даврини муваффақиятли ўтказиб, 2022 йилги сайловларни қўллаб-қувватлашга чақирамиз», дея сўзини давом эттирди.
Суверен Кенгаш аъзоси генерал-лейтенант Шамсиддин Каббоший 2020 йил 29 июн душанба куни «Арабийя» каналига берган интервьюсида «ҳукуматнинг баъзи манбаларидан «миллионлар 30 июни»ни бостириш режалаштирилгани ҳақида маълумот олгани»ни айтди. Кейин Каббоший «намойишчилар ҳис этаётган муваффақиятсизликнинг бир қисмига биз ҳам жавобгармиз, ўтиш даври барчамиз учун муҳим», дея қўшимча қилди. У исмини очиқлашни истамаган маълум доиралар ҳақида гапириб, «улар армиямиздан фойдаланишга, ҳарбийлар ва ҳарбий тизим орасига фитна уруғини экишга уринишяпти», деди.
Дарҳақиқат, ўтган йилги 30 июн норозиликларининг аланга олишига тўғри сиёсат олиб боролмаслик ва иқтисоднинг таназзулга учраши сабаб бўлди. Оқибатда, одамлар давлатнинг Халқаро Валюта Фонди берган кўрсатмаларни бажараётганидан зада бўлишди. Чунки шу кўрсатмалар сабабли товар ва хизматлар нархи кутилмаган даражада ошиб кетди. Шундоқ ҳам, бир буханка нон нархи бир неча ойда 2 жунайҳга қимматлаб кетган эди, бир томондан, дори-дармон етишмаслиги сабабли ҳалокатли вазиятдан огоҳлантирила бошланди. «Судан Трибьюн»нинг 2020 йил 2 июлдаги хабарига кўра, «Касаба уюшмаси вакили Салоҳ Жаъфар матбуот конференциясида – стратегик захиралар катта етишмовчиликка юз тутмоқда, дори-дармон етишмаслиги сабабли ҳалокатли вазият юзага келиши мумкин», деди. Унинг таъкидлашича, «давлат реал дори муаммосини аниқлашга ёки юртни қанчалик кўламда офат кутаётганини билишга лаёқати йўқ».
Судан Молия вазирлиги иқтисодиётдаги дефляция даражаси бу йил 8 %га кўтарилишини тахмин қилди. 2019 йилда бу 2.5 %ни ташкил қилган эди. Натижада, бугунги иқтисодий сиёсат инфляция даражасининг ортишига олиб келиб, у жорий йил март ойида 115 %ни кўрсатди. «Судан Трибьюн»га кўра, Молия вазирлиги ўз баёнотида «2020 йил охирида дефляция даражасининг 8 %га кўтарилишини тахмин қиляпмиз, шубҳасиз, бу инфляциянинг 100 %дан ошишига олиб келади», деди. Баёнотда таъкидланишича, иқтисодий кризисларни ҳал этиш биринчи босқичда қийин бўлади, аммо бу иқтисодий барқарорлик учун жуда зарурдир. «Судан Трибьюн» хабарида бундай дейилган: «Халқаро Валюта Фондининг маълум қилишича, Фонд Судан билан макроиқтисодий сиёсатнинг тизимли ислоҳотлари масаласида келишувга эришган. Бу сиёсатда Фонд назорати остида бўлажак 12 ойлик дастур қўллаб-қувватланади. Судан Молия вазири Иброҳим Бадавий чоршанба куни берган матбуот конференциясида Халқаро Валюта Фонди билан эришилган келишув икки ҳафталик музокаралар маҳсули эканини таъкидлади. Судан татбиқ этажак ушбу дастур товарларни қўллаб-қувватлашни тартибга солиш, харажатларни оқилона сарфлаш ва валюта курсларини тартиблаштириш учун муҳим омилларга эга, деди», (Судан Трибьюн, 2020 йил 24 июн). 2020 йил 28 июн якшанба куни кечқурун телевидение орқали қилган мурожаатида Судан бош вазири доктор Абдуллоҳ Ҳамдук бундай сўзларни айтди: «Сизга келгуси кунларда ўтиш даври йўлида бир қатор қатъий қарорлар қабул қилинишини маълум қилмоқчимиз. Уларнинг баъзилари сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳага улкан таъсир кўрсатиши мумкин. Айрим партиялар шу орқали беқарор вазиятга олов ёқиб, уни издан чиқаришга уриниши мумкин. Мен сизларни астойдил бўлиб, энг юқори ҳушёрлик даражасида туришга чақираман». (Кushnews.net, 2020 йил 1 июл).
Айнан мана шу сабаблар одамларни 2018 йил декабр қўзғолонига чиқишга ундади. Агар қаршилик ҳаракати қўмиталари 30 июн намойишларига бурнини суқмаганида ҳамда ундан олдин намойишнинг бошланишида айрим доиралар ўзлари «ойлик ҳукумати», деб аташган Озодлик ва Ўзгариш кучлари ҳукуматини ағдаришга чақирмаганида эди, ўша намойиш Озодлик ва Ўзгариш кучлари ҳукуматига зарба бўлиб, ижобий натижа берган бўларди. Чунки одамлар бошдан кечираётган бу оғир вазият сабабли жуда ғазабда. Юртда Американинг ҳарбий муассасадаги баъзи малайлари билан Европанинг фуқаролик ҳукуматидаги малайлари ўртасида кураш кетаётгани очиқ кўриниб турибди. Бу шунга далолат қиладики, Судандаги муваффақиятсизлик мустамлакачилар чиқиб кетгандан бери ҳозирга қадар татбиқ қилинаётган капиталистик тузумнинг муваффақиятсизлигидир. Мана, бугун анави ҳукмдорлар европалик хўжайинларини рози қилиш учун ўша муваффақиятсизлик режаларини ижро этишяпти. Куни кеча Америка малайлари одамларни Башир режимига қарши қўзғатишда муваффақиятсизликка учрашган эди ва унга ҳам айнан шу муваффақиятсизлик сабаб бўлганди. Чунки ўшанда ҳам демократик капиталистик республикачилик тузумини татбиқ қилиниши сабабли нарх-наволар ошиб, турмуш оғирлашиб кетган эди. Демак, кризис тузумдаги кризисдир, у инсонлар аҳволини ҳаргиз тузатолмайди. Ҳаётни тўғри-барқарорлаштиришга Роббул оламинни рози қилувчи тузум, яъни, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тузумигина қодир. У Суданни бундай бошқарув кризисидан олиб чиқади. Бунинг учун эса, Судан аҳлига ушбу буюк тузумни барпо этиш учун фаолият қилаётганлар билан бирга ҳаракат қилмоғи керак бўлади.
﴿لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلْ الْعَامِلُونَ﴾
«Бас, ҳаракат қилувчилар мана шунинг учун ҳаракат қилсинлар» [Соффот 61]
Роя газетасининг 2020 йил 15 июл чоршанба кунги 294-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ