Назар ва изоҳ: Сурия келажагига оид Европа ҳужжати
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Назар ва изоҳ: Сурия келажагига оид Европа ҳужжати
Ҳасан Ҳамадон қаламига мансуб
«Европа Сурия келажаги билан боғлиқ расмий ҳужжат қабул қилди. Европа ташқи ишлар масъуласи Федерика Могерини томонидан тузилган ва «Ҳаёт» газетасида матни чоп этилган бу ҳужжатда Сурия келажагига етишнинг тўрт асосий омили таклиф қилинган. Уларнинг бири жавоб беришга риоя қиладиган ва марказлаштиришга асосланмаган сиёсий режим барпо қилишдир. Лекин ҳужжатда реконструкцияга ҳисса қўшишни сиёсий ўтиш даврини бошлашга боғлиқ қилинган». (Лондонда чиқадиган «Ҳаёт» газетаси).
Ҳужжатда асосий тўрт пункт белгиланган ва улар қуйидагилардан иборат:
Биринчи: Ҳокимият органлари ва парламентнинг назорати ва сўроққа тутишини қабул қиладиган, яккапартиявий бошқарувдан йироқлаштирилган ҳамда президент салоҳиятларини чеклаб, уларни ҳукумат марказидагиларга бўлиб берадиган кўппартиявий сиёсий режимни барпо қилиш.
Иккинчи: Вилоятлар ва районларга салоҳиятлар бериш орқали марказлаштирилмаган режим барпо қилиш. Мана шунинг ўзи Сурия бирлигини сақлашга кафилдир.
Учинчи: Сулҳ. Бу ҳар бир қатлам барча партиялар томонидан маъқулланган қатлам бўлиши учун Сурия жамиятидаги турли қатламлар ўртасида қайта ишонч пайдо қилиш орқали амалга ошади.
Тўртинчидан: Сурияни реконструкция қилиш. Бу Суриядаги барча жамоаларни ҳамкор қилиш билан бўлади. Чунки қурилиш пастдан тепага қараб олиб борилади ва Европа Иттифоқи низо тугагандан сўнгги босқичда реконструкция қилиш ролини ўйнашга тайёр.
Ҳужжатда яна бундай дейилади: «Суриядаги кураш, юртдаги турли минтақалар ва жамоаларнинг ягона сиёсий доирада тинч яшашга муваффақ бўлишлари учун бир сиёсий режим бино қилиш курашидир. Бу эса узоқ вақт давом этган фуқаролар уруши қолдирган камчиликлардан сўнгги энг катта курашдир».
Ҳужжатда келтирилган пунктларнинг асосийлари мана шулар.
Биз уларга изоҳ сифатида, қуйидагиларни баён қиламиз, Аллоҳнинг Ўзи маваффақ қилсин:
Биринчидан: Европанинг Шомдаги ролининг ҳеч қандай қадри йўқ, чунки у ердаги амалий рол эгаси АҚШдир. АҚШ ёнида малайлари, иттифоқчилари, гумашталари ҳам бор ва уларнинг ҳаммаси Россияга муқобил равишда АҚШ манфаатларини амалга оширишга ҳаракат қилишмоқда. Европа роли эса бор йўғи АҚШ ишларини чигаллаштиришга уринишдан нарига ўтмайди. Европа бу ташаббус ва таклифлари билан АҚШ ишларига ҳалақит беришга уринади ва ўз одамларини Сурия режимига киритиб, ярашув, кўппартиявийлик, вилоят ва районларда маҳаллий кенгашлар ташкил қилиш каби, иккиламчи ишлар бўлса ҳам, шу орқали иштирок этишга уринишдир. Бироқ бу иштирок этишини ҳокимият эмас, парламент ёки маҳаллий маъмуриятлар орқали амалга оширмоқда, масалан, президентлик муддатини белгилаш, ҳокимиятни навбатма-навбат бошқариш ва марказлаштирилмаган бошқарувни ўрнатиш… каби.
Демак, Шомдаги кураш АҚШ-Европа кураши ҳам эмас, АҚШ-Россия кураши ҳам эмас, чунки у ерда куфр давлатлари кураши йўқ. Балки Шомдаги кураш бутун куфр давлатлари билан Ислом Уммати ўртасидаги курашдир. Европа Шом ва унинг қўзғолонига қарши тил бириктирувнинг бир бўлагидир. Шунга қарамай, у Сурияда ўзига хос қадамга эга бўлиш ёки лоақал бирор айтса арзигулик насибани қўлга киритиш ёхуд ўз малайларини ҳимоя қилиш режасини амалга оширишга уринмоқда.
Иккинчидан: Европанинг бу ташаббуси, гарчи хабарда айтилганидек норасмий ташаббус бўлса-да, бироқ бу нарса Ғарбнинг Шом ҳақида қандай фикрда эканини очиқлаб турибди. Яъни Европа ҳам қўзғолонга ёпишиб олиш ва уни қўзғалишига туртки бўлган асл ғоясидан буриш ҳақида фикрлайди. Чунки бу ғоя Асад режимини ағдариб, унинг бутун башараларию шакл-шамоили, алоқалари, фикрлари ва тушунчалари билан қўшиб илдизи билан қўпориб ташлаш ғоясидир. Фақат режим раҳбарини ағдариш ёки айрим раҳбарларни йўқ қилиш мақсади эмас. Бу – қўзғолоннинг биринчи босқичидир. Унинг иккинчи босқичи ҳам бор ва бу икки босқич худди жон билан танадек бир-биридан мутлақо ажралмайди. Иккинчи босқич кўппартиявий фуқаролик давлати каби кофир Ғарб лойиҳаларидан йироқ ҳолда, Уммат ҳазорат-маданиятидан ва унинг аввалги салафлари юрган йўлдан балқиб чиқувчи альтернатив тузумни, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тузумини барпо қилиб, Уқоб байроғини юқори кўтариш. Баъзилар бундай юртга исломийлик тусини беришни истасин ё истамасин, аслида, унинг илмоний давлат эканида асло шубҳа йўқ.
Учинчидан: Ғарб давлатлари ҳамда уларнинг Шомдаги қўғирчоқ ва малайларининг ўртага ташлаётган барча ташаббусларига назар ташлаган киши шуни гувоҳи бўладики, бу ташаббуслар ҳар хил услубда бўлса-да, мазмунан бир хил. Мазмуни шуки, сохта тадбир-чора ўтказилиб режим сақлаб қолинади ва фақат шахснинг ўзи ўзгартирилади, унинг ўзгартиришнинг воқеда ҳеч қандай таъсири ҳам, аҳамияти ҳам бўлмайди. Нега шундай қилмоқчи бўлишаётгани сабаби Шом қўзғолонининг айни дамдаги табиатига ҳамда Ғарбнинг ҳақиқатни тушуниб етаётганига бориб тақалади. Ҳақиқат шуки, Шом заминида жойлашган афкори омма – Аллоҳнинг изни ила – ҳаргиз йўқ бўлмайди, қўзғолонни ўз бағрига олган мўмин тоифа ҳаргиз тамом бўлмайди. Зеро, мўмин тоифа Аллоҳ йўлида ҳону монини сарфлаб, ҳатто ўз мусулмон биродарларининг уларни ёрдамсиз қолдиришига ҳам сабр қилди, баъзи мусулмонларнинг бир-бирлари билан қирпичоқ бўлишаётганига ҳам, айрим гуруҳларнинг сиёсий маблағлар ва жинояткор ғарбпарастлар шартлари оқибатида ўзаро жанг қилишаётганига ҳам, ҳаммасига сабр қилди. Шом қўзғолонининг шунча йиллар қилган ва ҳамон қилаётган сабр-бардошини инсоннинг ақли тасаввур қилиш қийин. Чунки у куфрнинг қўлидаги барча имкониятларини ишга солиб қилган ҳужумларини кўтара олди… Куфр имкониятлари эса ракеталар, бомбалар, кимёвий газлар, тил бириктирувлар, саммитлар, БМТ, Араб давлатлари Лигаси, атрофини темир-бетон билан ўраб олиб, қўзғолонни нусрат-ёрдамдан, ёрдам кучлари етиб келишидан тўсаётган ҳалқа давлатлар… ва бошқалардан иборат. Бу қўзғолон нега ҳам сабр қилмасин, нега ҳам ишини Аллоҳга топшириб қўймасин, ахир, уни ҳаракатга келтираётган мотор буюк Ислом бўлса, Аллоҳнинг – озгина вақтдан сўнг бўлса ҳам – нусрат ва ғолиблик бериш ҳақидаги ваъдасига бўлган чуқур ишонч бўлса! Зотан, бу нусрат сабру саботимизга муҳтож, барчамизнинг муайян сиёсий лойиҳага рози бўлиб, унинг атрофида жамланишимизга муҳтож. Бу сиёсий лойиҳа Исломдан балқиб чиққан бўлиб, Кофир Ғарбдан ҳам, унинг малайларидан ҳам, қўғирчоқларидан ҳам, Аллоҳга, Росулига ва мўминларга хиёнат қилиб маблағга учган кимсаларнинг таклифларидан ҳам, ҳаммасидан бутунлай узоқдир.
Сўзимиз ниҳоясида Шомдаги аҳлимизга бундай демоқчимиз: Аллоҳ сизни ихтиёр этди ва бу сизга буюк шарафдир. Бас, Аллоҳнинг ушбу ихтиёрига лойиқ бўлинг. Таклиф қилинган анави ташаббус сизга қарши тил бириктирувдир, шунча берган улкан қурбонларингиз, тўккан покиза қонларингиз, оналар ва номуслари топталган муслималар кўз ёшлари… шунча нарсадан сўнг, уларга тиз чўкманг.
Аллоҳ ҳаққи айтингчи, шунча қурбонлардан сўнг қонхўр режимнинг қолишига рози бўламизми, Ислом рояси ва давлатидан воз кечамизми?! Аллоҳнинг олдида, қолаверса, ўз танасидан-боласидан айрилган она олдида, ҳамма-ҳаммаси олдида нима деб жавоб берамиз?! Сабр қилинг ва бир-бирингизни сабрга чақиринг, эртанги кун уни кутган киши учун Шомдаги нусрат билан яқиндир. Шомда ё Халифалик тикланади ёки пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатининг кўп сонли армияси Шомни фатҳ қилади. Чунки Росулуллоҳ САВдан ривоят қилинган хабарлар тасдиқи сифатида Халифалик Шомда жойлашади.
Роя газетасининг 2016 йил 6 декабр чоршанба кунги 107-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми