Ҳаётнинг шаклланишида, ўзгаришида тушунчанинг ўрни

Ҳаётнинг шаклланишида, ўзгаришида тушунчанинг ўрни
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ўзгартирилиши керак бўлган ҳолат тўлиқ англаб олинмаса, ўзгартириш учун тўғри тариқат топиш мумкин эмас. Мабодо топилганда ҳам уни жорий қилишда бу тўлиқ англаб олинмаганлик ўз таъсирини кўрсатади. Бирор ҳодисанинг шаклланишида муайян ўринга эга бўлган омиллар унинг ўзгаришида ҳам ўзига яраша ўринга эга бўлади. Шунинг учун ҳаётни ўзгартиришни истаган инсон уни шакллантирган омиллар борасида тафаккур қилиши шарт.
Ҳаётга юзаки қарашлар натижасида уни шакллантирувчи омилларга ҳам ва ҳодисаларнинг ортидаги ҳақиқатларга ҳам эътибор бермай қўйилди. Бу иш худдики улкан тоғни ошиб ўтишдек қийин кўриниб қолди. Сабаби ҳаёт алдовларга, мубҳамликларга, чалғитувларга тўлиб кетди. Буларнинг маълум бир қисмини англаган инсонларнинг баъзилари шу қисмгагина бор эътиборларини қаратиб, асл воқеликнинг моҳиятини англашгача етиб бора олмайдилар. Ва бундай ҳаракатлар натижасида воқеликни ўзгартириш борасида умидсизликка тушиб қолишга сабаб бўлади. Чунки ўзи тўлиқ англаб етмаган воқеликка қарши курашиш бесамар якунга олиб боради.
Инсон ҳаёти, яъни турмуш тарзи ёки яшаш тарзи шу инсоннинг амалларидан иборат бўлади. Амаллар бирор инсонга баҳо берилишидаги омил ҳисобланади. Инсоннинг ташқи кўриниши ўз номи билан ташқи омил ҳисобланса, унинг бой ёки камбағаллиги унга боғлиқ бўлмаган омилдир. Инсон амаллари унинг кимлигини айтади. Албатта, юзаки баҳо кўп адашишга олиб бориши бошқа масала, лекин нима бўлганда ҳам, ҳар қандай баҳонинг асоси амал ҳисобланади. Демак, инсон амалларининг ўзгариши унинг ўзгаришини англатади.
Ўз-ўзидан маълумки, инсоннинг амалларига таъсир кўрсатувчи ёки амалларини белгилаб берувчи омил мавжуд. Бу унинг тушунчасидир. Инсондаги тушунчанинг ёмон ёки яхши бўлиши амалининг яхши ёки ёмон бўлишини белгилайди. Агар тушунча ўзгарса, инсоннинг амали ўзгаради. Шунинг учун ёмон амал қилувчи инсонга бу ишнинг ёмонлиги тушунтирилади. Агар у буни тушунса, бундай амалга киришмайди. Тушунса ҳам киришиш бу тушунмаслик эмас, балки бошқа масаладир. Лекин амални тузатиш учун тушунчасини ўзгартириш бор ҳақиқат.
Тушунча фикрнинг маъносини тасаввур қилиниши бўлиб, у воқелик маълумотга ёки маълумот воқеликка мувофиқлашиши натижасида вужудга келади.
Ўз навбатида, тушунчани ўзгартиришнинг ҳам ўз йўли бор. Яъни ҳаётдаги ҳар бир тушунчанинг келиб чиқиш манбаси мавжуд. Мисол учун, мусулмон бир мусулмонни ака ёки укасидек кўриши тўғрисидаги тушунча Ислом ақидасидан келиб чиқди. Бунинг акси бўлган инсонга фойда ёки зарар келтиришига қараб яқин олиш ёки узоқлашиш капиталистик ақида асосида келиб чиқди. Шу каби барча тушунча ўз асосига эга. Инсондаги барча тушунчани бирма-бир ўзгартириш имконсиз, шунинг учун бу тушунчаларнинг асосини ўзгартириш бу инсоннинг барча тушунчалари ўзгаришига олиб келади. Шунинг учун исломий ақидани тушуниб қабул қилиш инсон тушунчаларининг исломийлашишига сабабчи бўлади. Тушунчаларнинг исломийлашиши эса, амалларнинг яхши томонга ўзгаришига таъсир кўрсатади. Бундан англаш мумкинки, ҳаётнинг ўзгариши инсонларнинг тушунчалари ўзгариши билан амалга ошади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
13.09.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!