| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистон-Франция муносабатлари: дипломатия ортидаги яширин манфаатлар? 

  • Тони Блэрнинг Тошкентга келиши: оддий ташрифми ёки Марказий Осиё учун геосиёсий курашнинг янги босқичими?

  • Мусулмонларга қарши зўравонлик — шахслар тарафидан содир этилган ҳодиса эмас, балки Исломга душман бўлган сиёсий ва ижтимоий муҳитнинг маҳсулидир

  • Қонхўр Американинг қонли ўтмиши: ёвуз империяни 250 йиллиги билан табриклаш жоизми?

  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Австрия мусулмонларга жосуслик қилиб кузатмоқда

Австрия мусулмонларга жосуслик қилиб кузатмоқда

By htadmin
22.10.2020
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Австрия мусулмонларга жосуслик қилиб кузатмоқда

Юсуф Салома – Германия

Австрия Интеграция вазири Сусанне Рааб сурбетларча «сиёсий ислом жамиятимиз ва ижтимоий ҳаётимиз учун заҳардир, унга қарши барча услуб-воситалар билан курашиш керак», дейишга журъат қилди. Илгари ҳам Сусанне – сўнгги йилларда «патриалхал ҳокимият» характерига эга бўлган маданиятларнинг иммиграцион ҳаракатлари кучайганидан кейин «сиёсий исломга қарши курашиш»  ўзининг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолганини таъкидлаган эди.

Шунинг учун у 2020 йил июл ойининг иккинчи ярмида иддао қилинаётган «сиёсий Ислом»ни ҳужжатлаштириш билан шуғулланувчи марказ очди ва буни «сиёсий исломнинг хавф туғдирувчи фикрларига қарши кураш» билан дастаклади. Марказни очишдан олдин ушбу мақсадини икки шахсга маълум қилганда улар «бу Европанинг шахдам қадами бўлади», дея олқишлашган. Уларнинг бири социология ва ислом диншунослиги бўйича профессор Муханад Хорхиде (Хуршид) бўлса, иккинчиси «Жорж Вашингтон» университети қошидаги экстремизм маркази раҳбари Лоренцо Ж. Видинодир.

Сусанненинг Хорхидени танлаганлигига келсак, Хорхиде «мўътадил мусулмон» сифатида танилган ҳамда Австриянинг собиқ ултра ўнг қанот ҳукумати масжидларни ёпган пайтда бунга қарши ҳаракат қилиш билан шуҳрат қозонган. Кейинчалик маъмурий суд масжидларнинг ёпилишини ноқонуний, деб топган. Аслида бу Хорхиде деган кимса Исломга қарши курашда вазир Сузаннедан ҳам ёмон ҳисобланади.

Видинога келсак, Австрия Федерал канцлери Себастьян Курц ўзининг «сиёсий ислом»га қарши курашини дастаклашда мана шу кимсадан фойдаланган. Ҳолбуки, Видинонинг тарихи унинг мусулмонларга қарши тармоқлар билан алоқа қилган, дея гумонланади. Афтидан, Сусанне уни шу сабабдан танлаган бўлса керак.

Демак, бу ерда мавзу кузатув ва назорат маркази очиш учун қонуний асос ва омма қўллаб-қувватловини яратиш ҳақида кетмоқда, худди банан республикалари¹ ва мусулмон ўлкаларида айғоқчилик қилувчи марказлар каби. Шунингдек, Хитой ва Россияда ҳам шундай марказлар бор, улар ўртасида бу борада фарқ йўқ.

Ҳеч шубҳа йўқки, Интеграция вазири тиқиштираётган бундай чора ирқчиликка асосланган. Ваҳоланки, «цивилизациялашган олам» давлатлари ирқчиликка қарши курашишларини ҳамда антисемитизмни жиловлаганликларини даъво қилишади. Бироқ масала мусулмонларга, хусусан, Ислом тузумига бориб тақалган пайтда бу давлатларнинг цивилизацияларининг ўзи асл башараларини очиб қўймоқда.

Сусанне Раабнинг ўзи қизларнинг ҳижоб кийишини тақиқлаш тўғрисида қонунни илгари сурган ва улар ҳижобни ўз ихтиёрлари билан киймайдилар, балки ота-оналари шунга мажбур қилади, деган иддаони қилган. Натижада, бу қонун оммавий сўров асосида ёки ҳақиқатдан ҳам қизлар ота-оналарининг босими билан кийишларини ўрганиш асосида қабул қилинмади. Балки бу қонун Исломга душманликдан келиб чиқиб ҳамда «шундай қилиш керак», деган зўрлик асосида қабул қилинди. Хўш, энди қизларнинг ҳижобларини мана шу қонун асосида ва босим билан ўз истакларига зид равишда ҳижобларини ечиш мумкин экан-да?! Қизларнинг истаклари ва фикрлари инобатга олинмайдими?! Демак, демократия қонун зўрлиги билан ота-она зўрлиги ўртасини фарқ қилмас экан-да?!

Интеграцияга келсак, ундаги мана шундай қонуний чоралар инсонларни ўз истак ва рағбатларига зид нарсаларга мажбур қилади. Бу чора-тадбирлар тузумнинг муваффақиятсизлигига, унинг шахсий истаклар ёки нафс-ҳаволарни қондириш учун диктаторлик даражасига тушиб кетганига далилдир. Бу билан Ғарб даъво қиладиган шахсий эркинлик ва эътиқод эркинлиги принципига асосланган инсонлар ишончлари ва қатъиятлари топталгани кўриниб турибди. Бундан чиқди, қачон иш Ислом ва мусулмонларга бориб тақалса, тузумга тааллуқли бу фикрлар ҳавога учиб кетаверади. Зотан, ҳиндулар, будпарастлар ва яҳудийлар каби ғайримусулмонларга бу чораларни қўллашаётганини ҳеч кўрмаймиз. Демакки, иш ўзларининг тузумлари қаршисида турган тузумга тааллуқли бўляпти. Зеро, уларнинг тузумининг сохталиги одамларга очилиб бўлди, бузуқ-бадбўйлигидан ҳамма жирканмоқда.

Улар қонли курашлар қилишлари ортидан Исломнинг давлатини ағдариб, сиёсий вужудини йўқ қилишгач, уни қайтиб барпо бўлмайдиган қилиб йўқ қилдик, деб ўйлашган эди. Аммо ҳозирда ушбу сиёсий вужуднинг-давлатнинг қайтишидан қўрқиб қолишди. Шунинг учун ҳам Ислом давлатини ғайриинсоний ваҳший қилиб кўрсатишяпти. Масалан, мана шу Сузаннанинг ўзи «ҳукуматимиз исломий ташкилотларга ва уларнинг юртдаги ячейкаларига қарши курашни режалаштирмоқда», деди. У одамларни адаштириш мақсадида «муқаддаслик ва ҳурмат даражасидаги самовий дин сифатидаги Ислом билан инсониятга душман бўлган идеология сифатидаги сиёсий ислом орасини ажратиб олиш зарурлиги»га чақирди. Бу аёл Исломни ғайриинсоний, дин дейишдан уялмади, аммо ўзи яхши билса керак, инсоният ўн уч асрдан зиёд давр мобайнида тинч ва хавфсиз турмуш кечирган. Бундан фарқли ўлароқ, кейинги икки асрда ҳокимият, зўравонлик, истибдод Ғарб ва унинг йиртқич капитализм тузуми қўлида бўлди. Ғарб шулар ёрдамида юртларни мустамлака этди, халқларни репрессия қилиб, бойликларни талади… Буни Сузаннанинг билмаслиги мумкин эмас.

Сузаннанинг профессор Хорхидени ўзига маслаҳатчи қилиб олганининг ҳеч ҳайрон қоладиган ери йўқ. Чунки аввалдан иккаласи ҳам бир хил фикрлашади. Хорхиде «сиёсий ислом ташкилотлари» ислом номидан ҳокимиятга чиқишни кўзлайди ва одамларни манипуляция қилиш учун диндан фойдаланишади, деган.

Экстремистик исломни ҳужжатлаштириш маркази Интеграция вазирлигига қарайди ва унинг томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланади. Унинг маслаҳат ҳайъати экспертларни ўз ичига олади. Улардан энг таниқлиси, Интеграция вазири Сусанне Раабнинг маълум қилишича, Ихвон ташкилоти бўйича ғарблик аналог ва АҚШнинг «Жорж Вашингтон» университети қошидаги Экстремизм маркази раҳбари Лоренцо Ж. Видинодир.

Мана, масала тиниқ ойдинлашди-қолди. Демак, Ғарб бир томондан Ислом, иккинчи томондан капиталистик демократия ўртасида давом этаётган фикрий ва сиёсий курашни олиб боришга кучи етмайди.

Мафкуравий кураш олиб бориш, фикрга қарши фикр билан курашиш, инсонлар қай бирини тўғри ва афзал эканига қаноатланган ҳолда қабул қилишлари учун уларга фикр бериш ўрнига, энди қонун билан ва давлат ҳокимияти орқали зўравонлик қилиш йўлига ўтишди. Инсонларга қарши айғоқчилик қилиш, уларни кузатув ва назорат остига олиш, ҳаётларига тазйиқ ўтказиш каби номардлик услубларини қўллайдиган бўлишди, масалан мусулмон юртларидаги зўравон ҳукуматлар қилишаётгани каби.

Исломга қарши нафратли маърузалар қилиш ултра ўнг қанотнинг қоидасига айланди. Сўнг Парламентга чиқишига ёрдам берувчи машҳурликка эришиш учун ҳаракат қиладиган минбарига айланди. Кейин эса, маърузалар ҳокимиятга етишиш учун сайлов дастурларида тиргак бўлди. Аксар сиёсатчилар минбарни мана шу қоронғи йўлаклар орқали халқ депутатлигига олиб борувчи йўлга айлантириб олди. Баъзилари масалани мўътадил мусулмонлар ва мўътадил исломдан аралашган нопок услублар билан қўзғаяпти. Аммо бунда фақат руҳий жиҳатга эътибор қаратилади, бошқасига эмас.

Оқибатда бу каби чоралар улар айтган исломчилар ва террористлардан эмас, балки Исломдан қўрқишга ва мусулмонларни ёмон кўришга олиб борди. Терроризм деганда муайян жамоа ёки ҳизб эмас, балки фақат Ислом ва мусулмонлар тушуниладиган бўлиб қолди. Терроризм шахсларга ва жамоаларга тааллуқли, деган гаплари эса ғирт ёлғон. Бу ёлғон улар учун жамиятдаги қўрқув даражасини оширишларига, бинобарин, беқарорликка ва интеграцион жараённи барбод қилишга ёрдам беради.

Беқарорлик эса, ҳар қандай хорижий шахсдан қутулишга, ҳар қандай бегона фикрдан воз кечишга чақираётган ултра ўнг қанот гуруҳлари пайдо бўлишига, миллатчилик ва ирқчиликка маҳкам ёпишишларига, ирқчиликка чорловчи шиорларни кўтариб чиқишларига олиб келди. Ҳатто мўътадил сиёсатчиларга мана шундай ирқчи гуруҳларни мойил қилувчи маърузалар керак бўлди, чунки улар жамиятда кўпайиб, кўплаб минтақаларда жамиятнинг фикри ва халқчиллиги устидан ҳукмрон бўлиб қолди.

Бу ишлар фақат Австриянинг ўзига чекланмади. Балки мусулмонларни камситиш ва уларнинг ақидаларини ҳақоратлаб, ҳаётий йўлларига қарши курашиш бутун Ғарб давлатларида урфга айланди. У ерлардаги мусулмонлар булардан ўзларини ҳимоя қиладиган ҳеч кимни тополмай қолдилар. Қаердан ҳам топардилар, ахир, уларнинг ўз давлатлари бўлмаса. Давлатлари бўлганида эди, албатта Ислом дахлсизлигини ҳимоя қилар ва мусулмонларни ҳеч кимга ҳақорат қилдириб қўймас эди. Анави ҳужумкорлар ҳам бу давлатдан ҳайбатланиб, у билан минг марта ўлчаб муомала қилишади, битта мусулмонни ҳам биров таҳқирлашга ёки камситишга журъат қилолмайди.

¹ Банан республикалари – бу Лотин Америкасидаги сиёсий беқарорликни бошдан кечираётган ва чекланган қишлоқ хўжаликка боғлиқ бўлган давлатларга нисбатан қўлланувчи атама. (Википедиядан).

Роя газетаси сайтидан олинди

TagsАвстрияжосусликкузатмоқ
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳукмдорлар малайлиги сабабли Ливия устида кечаётган қонли кураш

  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиёда сунъий интеллект соҳасидаги рақобат

  • МАҚОЛАЛАР

    Огоҳ бўлинг! Эмлаш фарзандларимиз учун давоми ё…?

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/