ОТАНИНГ ВАЛИЙЛИГИ

ОТАНИНГ ВАЛИЙЛИГИ
(“Исломда ижтимоий алоқалар” туркумидан)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ота оиланинг раҳбари, етакчиси, назоратчиси бўлганлиги учун оилага валий (ҳомий) ҳам бўлиши зарур. Бинобарин фарзандларга у валийдир. У ўзининг мукаллаф бўлмаган катта-кичик ўғил-қизларига жон ва мол жиҳатидан валийдир. Гарчи кичик болалар она ёки унинг қариндошлари қарамоғида бўлсалар ҳам.
Шахс ё кичик ё катта ёшда бўлади. Катта ёшдаги шахс ё эс-ҳуши жойида оқил ёки эс-ҳуши жойида бўлмаган телба бўлади. Агар катта ёшдаги шахснинг ақл-ҳуши жойида бўлса, жон ва мол жиҳатидан бирор киши унга валий бўлмайди. У ўзининг ишларига ўзи валий бўлади. Лекин валийлик ҳуқуқи отасида сақланиб қолади. Агар шахс кичик ёшда бўлса ёки катта ёшда бўлса-ю, майиб-мажруҳ бўлса ёки эс-ҳуши жойида бўлмаса, жинни ёки ўзини ўзи бошқаришдан ожиз бўлгани учун ўзига валийлик қила олмайди. Балки отаси унга валийлик қилади. Бу шахс кичик ёшда бўлар экан ёки ақли-ҳуши жойида бўлмас экан, мазкур валийлик давом этаверади. Агар кичик ёшдаги бола балоғатга етса ёки катта ёшдаги бола жиннилик ёки майибликдан тузалса, унга валийлик қилиш тугайди. У ўз ишига ўзи валий бўлиб қолади. Отанинг валийлик қилишга доимо ҳаққи бўлганлиги учун бундай фарзандларга ҳам ота валий бўлиб қолиши мандуб ва мустаҳабдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
23.11.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ