Тунис режими Халқаро Валюта Фонди қўйган шартлар туфайли тадқиқотчи докторлардан воз кечди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Тунис режими Халқаро Валюта Фонди қўйган шартлар туфайли тадқиқотчи докторлардан воз кечди
Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими чиқарган баёнотда қуйидагилар таъкидланади:
«Ишсиз қолган докторлар масаласини давлат расмийлари манипуляция қилиб, шу орқали сиёсат бозорида пул топишяпти. Бу эса, Тунис ҳукмдорлари пешонасига тушган шармандалик доғидан бошқа нарса эмас, албатта. Давлатнинг тадқиқотчи докторларни ишга жойлашдек ўз вазифасини бажармаётганлигининг сабаби маблағ етишмаслиги эмас. Балки у ўзининг бошқариш жавобгарлигидан воз кечган. Тунистлик раҳбарлар тан олишга ботинишолмаяётган ҳақиқат шуки, тадқиқотчи докторларни давлат хизматига тайинлаш қарори Халқаро Валюта Фондининг қўлида. Бу Фонд ойликчилар гуруҳларини камайтириш даъвоси билан Тунисга давлат хизматига тайинламаслик мажбуриятини юклайди. Буни молиявий ва иқтисодий ислоҳотлар ниқоби остида Тунисга кўрсатмалар бериш доирасида амалга оширади».
Матбуот баёноти сўнггида бундай дейилди:
«Ишсизликнинг асосий ва бевосита сабабчиси капиталистик тузумдир. Бу муаммони туб ечими эса, талон-торож этилган маблағлар қайтарилиб, ишлаб чиқариш ва сотиш орқали давлат томонидан идора қилиниши ҳамда хусусийлаштиришни бутунлай бекор қилинишидан иборатдир. Бу эса, капиталистик тузумни бекор қилиш лозимлигини англатади. Аммо бунга капиталист дарғалар ва сармоя китлари йўл қўймайди, албатта. Шу боис, одамлардан зулмни бартараф этиш учун капитализмга қарши қўзғолон кўтариш ва унинг маҳаллий қўғирчоқларини ағдариш шартдир.
Роя газетасининг 2021 йил 7 апрел чоршанба кунги 333-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ