Ҳизб ут-Таҳрир ўз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган холис онгли сиёсий етакчидир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир ўз аҳлини ҳаргиз алдамайдиган холис онгли сиёсий етакчидир
Сиёсий етакчиликнинг қўзғолонлардаги роли ғоят муҳим аҳамият касб этади. Чунки унинг энг муҳим вазифаси қўзғолонни ўз мақсади сари барқарор ва онгли қадамлар билан етаклаш бўлиб, қўзғолонга раҳнамолик қилади ва душманлар макридан ҳимоя қилади. Чунки угина қарорлар қабул қилишда ҳикмат соҳибидир. Фақат угина тил бириктирувларни фош этиш ва сиёсий тузоқларни топиб, ишдан чиқариш учун сиёсий онг эгаси ҳисобланади. Сиёсий етакчилик қўзғолоннинг таркибий қисмларини тўплаб, кристалланган лойиҳа ва муфассал дастур атрофида бирлаштириш устида ишлайди ҳамда кўзланган мақсадга етиш сари қўзғолган Уммат ҳаракатининг давомийлигини сақлаб қолади.
Дарҳақиқат, Шомдаги муборак қўзғолон бир нечта сиёсий зарбаларга учраб, заифлашди, мақсадига йўл кўрсатувчи компасини йўқотди. Яъни, ушбу қўзғолонга қарши бутун дунё тил бириктирди. Дунёнинг олдинги сафида АҚШ турди, унинг қўғирчоқлари Сурия халқига ўзларини дўст қилиб кўрсатишди… Ҳануз шулар барча балонинг ва ёвузликнинг ўчоғи, қўзғолон юрагига санчилаётган қаттол ханжар бўлишда давом этишмоқда. Алалоқибат, Шом аҳли музокаралар, ярашувлар ўйинига тортилди… Бу музокара ва ярашувлар уларни мажбурий кўчиришга, озод этилган ҳудудларнинг қўлдан кетиб озайишига олиб келди. Ҳаммасидан ҳам энг аввало қонхўр режимни ағдарилишдан қутқариб қолди. Шубҳасиз, бугун Шом қўзғолонининг бу аҳволга тушишига унинг Аллоҳ, Росули ва мўминларга холис турган онгли сиёсий етакчилик ортидан эргашмаганлиги сабаб бўлди. Зеро, Умматнинг Шомдаги қўзғолон кемасини омонлик қирғоғига саломат олиб чиқишга мана шу етакчиликкина қодирдир.
Бугунги кунда холис онгли сиёсий етакчи бўлган Ҳизб ут-Таҳрирга Шом қўзғолонининг эргашишга муҳтожлиги ҳалокатли тўлқинлар гирдобида қолган кеманинг моҳир кемачига муҳтожлигига ўхшайди. Зеро, моҳир кемачи Аллоҳнинг ўзига таваккал қилиб, суянган ҳолда кемани хавфсизлик соҳилига етаклай олади. Бу соҳилда Аллоҳ бизга барпо этишни амр қилганидек, инсонлар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик соясида бахт-саодатли ҳаёт кечириб, Парвардигорларини рози қиладилар.
Роя газетасининг 2021 йил 7 апрел чоршанба кунги 333-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ