Эй дини, қибласи, Пайғамбари бир мусулмонлар, кофир мустамлакачи ҳийласига учманг!
Эй дини, қибласи, Пайғамбари бир мусулмонлар, кофир мустамлакачи ҳийласига учманг!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги Тожикистон билан чегара ҳудудида 28 апрель куни қирғиз ва тожик фуқаролари ўртасида зиддият келиб чиқди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати хабар қилди. 29 апрель куни эса, Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида маҳаллий вақт билан тахминан соат 14:00 да отишма бошланди.
Хабарларга кўра, Қирғизистон томонидан 34 киши, жумладан, 13 ёшли қизалоқ ҳалок бўлган, 180га яқин одам яраланган, камида 33 минг киши уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлган. Қирғизистон ҳукуматининг билдиришича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, низо оқибатида Боткен вилоятида 78 та турар жой, 2 та мактаб, 1 фельдшерлик пункти, 1 болалар боғчаси, 1 ИИБ биноси, 3 та чегара заставаси, 10 АЁҚШ, 8та магазин ёниб кул бўлган.
Тожикистон ҳукумати Сўғд вилояти Бобожон Ғофуров туманидаги Сурх, Ворух, Чорку ва Овчи-Қалъача қишлоқларида Қирғизистон билан тўқнашувлар чоғида 14та уй тўлиқ вайрон бўлгани, 2та турар жой қисман зарарлангани, 15 мингга яқин одам эвакуация қилингани ҳақида маълум қилди. Озодлик радиоси тожик хизмати ўз манбаларига таянган ҳолда низода Тожикистоннинг 16 фуқароси ҳалок бўлгани ва 90 нафари жароҳатланганини маълум қилган.
Ислом ва мусулмонлар душмани бўлган кофир мустамлакачи Россия ҳукуматининг жирканч ва пасткаш услублар орқали мусулмонлар орасига нафрат уруғини экиши оқибатларини мана неча йилдирки кўриб, гувоҳи бўлиб келмоқдамиз. Унинг бу сафарги мусулмонлар орасига фитна солиши оқибатида бир-бирига қўшни, қибладош бўлган икки халқ ўртасида қонли тўқнашувлар содир бўлмоқда. Бунинг натижасида мусулмонларнинг моли-ю жони хавф остида қолмоқда, бегуноҳ одамлар ўлмоқда, уйларга ўт қўйилмоқда, аҳоли уйларини тарк этишга мажбур бўлмоқда. Мусулмонларнинг қони борасидаги жавобгарлик айнан қонхўр рус ҳукумати зиммасидадир. Чунки бу низо РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Тожикистонга қилган сафаридан сўнг бошланди.
Ҳар доимгидек, бундай қонли тўқнашувлар оловида асосан мусулмон халқлар жизғанак бўлмоқда. Бундай фожеанинг гуноҳлардан покланадиган муборак Рамазон ойида бўлаётгани дард устига чипқондир. Аслида, тожик ва қирғиз халқи дини, китоби, қибласи бир бўлган умматдир. Мусулмонлар эса, ораларида чиққан ҳар қандай муаммони Аллоҳ ва Унинг Росулига қайтариши лозим. Бас, Аллоҳ Таолонинг сўзларига қулоқ тутайлик. Аллоҳ айтади:
وَإِنَّ هَذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاتَّقُونِي
– “Шак-шубҳасиз (барчангизнинг) миллатингиз (яъни динингиз) бир миллат (яъни Исломдир). Мен эса сизларнинг Парвардигорингиздирман, бас, Мендангина қўрқингиз!” (Мўминун:52)
Набий ﷺ дедилар:
«كُلُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ حَرَامٌ، دَمُهُ، وَمَالُهُ، وَعِرْضُهُ»
«Ҳар бир мусулмоннинг қони, моли ва номуси бошқа мусулмонга ҳаром».
«مَنْ أَعَانَ عَلَى قَتْلِ مُسْلِمٍ بِشَطْرِ كَلِمَةٍ لَقِيَ اللهَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مَكْتُوبٌ فِي جَبْهَتِهِ، آيِسٌ مِنْ رَحْمَةِ اللهِ»
«Ким бир мусулмонни ўлдиришга бир оғиз сўз билан бўлса-да ёрдам берса, қиёмат куни пешонасига «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид», деган ёзув ёзилган ҳолда тирилади».
«لَزَوَالُ الدُّنْيَا أَهْوَنُ عِنْدَ اللهِ مِنْ قَتْلِ رَجُلٍ مُسْلِمٍ»
«Дунёнинг йўқ бўлиб кетиши Аллоҳ наздида бир мусулмон кишининг ўлдирилишидан кўра енгилроқдир».
«لَهَدْمُ الْكَعْبَةِ مِائَةَ مَرَّةٍ أهْوَنُ عَلَى اللهِ مِنْ إرَاقَةِ دَمِ مُسْلِمٍ»
«Албатта, бир мусулмон қонини ноҳақ тўкишдан Каъбани юз марта вайрон қилиш енгилроқ».
Қолаверса, чегара муаммоси сунъий муаммо бўлиб, мусулмон аждодларимиз бир неча асрлар давомида бир-бири билан аралашиб, қиз олиб, қиз бериб, тинч-тотувлик билан яшаб келишган. Ҳозир ҳам шундай яшашнинг имкони бор. Фақат биз мусулмонлар ўзимиз эътиқод қиладиган Исломни ҳаётимизга татбиқ қилишимиз лозим.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
04.05.2021й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми