| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

САВОЛ-ЖАВОБЛАРФИҚҲИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Уйланиш ҳақидаги саволларга жавоблар

Уйланиш ҳақидаги саволларга жавоблар

By htadmin
13.11.2016
1781
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Уйланиш ҳақидаги саволларга жавоблар

Mysite Fantastica саволи:

Ассаламу алайкум, қадрли биродар!

Мен бир уйланмаган мусулмонман, Аллоҳ Таолони ва Исломни севаман, ҳабибимиз ва саййидимиз Муҳаммад САВ олиб келган аҳкомлар татбиқ этилишини истайман.

Мен на дин ва на ахлоқ бўлган бир муҳитда яшайман. Бизда Исломнинг фақат номи ва рамзи бор, холос, мактабларимизда Исломга қарши программалар ўқитилади…

Саволим шуки, мен уйланишни хоҳламаяпман, бироқ ўғил-қизларимни худди ўзим чўғни ушлаб тургандек Исломни ушлаганим каби Исломда ушлаб туришга қодир эмаслигимни биламан.

Фарзандларим ўзларига зарарли бўлган билимларни олажакларини ҳам, мен иш билан бандлигим туфайли уларга таълим беролмаслигимни ҳам, ҳозирги шароит аёлимни ишлашга мажбур қилишини ҳам биламан.

Қисқаси, бир неча ҳадисларда уйланиш диннинг ярми экани айтилганини аниқ ўқиганман, яна бир ҳадис мазмунида Умматнинг фосиқлари бўйдоқлар, дейилган. Шундай экан, мен ҳақиқатдан уйланмайдиган бўлсам динимни мукаммал қилолмайманми?!

Соволимга жавоб берасиз деган умиддаман ва сиздан чексиз миннатдорман.

Абдуллах Ахъяров саволи:

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух. Пусть Аллах вас хранит и воздаст вам раем.

У меня два вопроса.

1 – Я хочу жениться и когда узнаю о какой то сестре нахожу ее опекуна, чтоб взять разрешение встретиться с его дочерью. Отец будучи соблюдающим, нашим братом, не зная меня лично, дает разрешение пообщаться с дочерью и обычно встреча проходит где то в парке или кафе(общественном месте). Не лучше ли, если эта встреча проходила бы у девушки дома, так как обычно при встрече вне дома девушка проявляет не решительность и просто отказывает?

2 – У нас в Крыму много братьев желающих жениться, но многие сестры отдают предпочтение учебе, ссылаясь на то что это сунна. Хотелось бы узнать для девушки перед Аллахом лучше быть учащейся в светском заведении или выйти замуж?

Савол таржимаси:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Менда иккита савол бор:

1 – Мен уйланишни истайман. Қачон бирор қизни топсам, у билан учрашиш учун валийсидан рухсат сўрайман. Аммо қизни ҳимоячиси бўлган ва мени шахсан танимайдиган бу отаси қизи билан учрашишимга рухсат бераверади. Одатда эса бу учрашув оммавий сайилгоҳларда ёки қаҳвахоналарда бўлиб ўтади. Ахир, учрашув қизнинг уйида ўтказилгани яхши эмасми? Айниқса, сингилларимиз кўчада учрашганда ўзларида иккиланишни сезадилар-да, одатда дарҳол «йўқ», деган жавобни бериб юборяптилар.

2 – Бизда Қримда кўпчилик биродарлар уйланишга қарор қиладилар-у, бироқ аксар сингилларимиз таълим олиш суннат, деган нарсани дастаклаб олишиб, буни турмушга чиқмасликка баҳона қилишади ва турмушга чиқишдан таълим олишни афзал кўришади. Мен шуни сўрамоқчиманки, бу сингилларимизнинг турмушга чиқишни бугунги илмоний ўқув юртларида таълим олишдан афзал кўрмоқлари Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг наздида афзал эмасми?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Абдуллах Ахъяров билан Mysite Fantasticaнинг саволларида ўзаро боғлиқлик мавдуд. Шу боис менинг қуйидаги жавобим иккаласига ҳам бўлади, Аллоҳ икки йигитни ҳам энг тўғри йўлга бошласин.

1 – Аллоҳ Субҳанаҳу инсонни яратди ҳамда эркак ва аёл жуфтларини яратиб, буни Ўзининг мўъжизаларидан бири қилди, шаръий аҳкомларга мувофиқ турмуш қуриш орқали иккаласининг ўртасида ошнолик ва меҳрибонлик пайдо қилди. Аллоҳ Субҳанаҳу бундай деди:

وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُم مِّنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجاً لِّتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُم مَّوَدَّةً وَرَحْمَةً إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ

«Унинг оятларидан бири, У сизлар ҳамдам бўлишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳрибонлик пайдо қилишидир, албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бор»   [Рум 21]

2 – Ислом турмуш қуришга тарғиб қилади, чунки кўзни пастга қаратиш, номусни сақлаш ва динни муҳофаза қилишнинг энг тўғри йўли мана шу:

Имом Бухорий Абдуллоҳ РАдан ушбу ривоятни келтиради: Абдуллоҳ айтади: биз Набий САВ билан бирга эдик, ул зот бундай деб марҳамат қилдилар:

«مَنِ اسْتَطَاعَ البَاءَةَ فَلْيَتَزَوَّجْ، فَإِنَّهُ أَغَضُّ لِلْبَصَرِ، وَأَحْصَنُ لِلْفَرْجِ، وَمَنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَعَلَيْهِ بِالصَّوْمِ، فَإِنَّهُ لَهُ وِجَاءٌ»

«Ким боатга (яъни уйланиш юкини кўтаришга) қодир бўлса, уйлансин. Чунки у кўзни тўсгувчи ва авратни сақлагувчидир. Кимки қодир бўлмаса, рўза тутсин. Чунки рўза уни (тойилишдан) сақловчидир».

Ҳоким «Мустадрак»да Анас ибн Молик РАдан ушбу ривоятни келтирган: Анас айтдики, Росулуллоҳ САВ бундай дедилар:

«مَنْ رَزَقَهُ اللهُ امْرَأَةً صَالِحَةً، فَقَدْ أَعَانَهُ عَلَى شَطْرِ دِينِهِ، فَلْيَتَّقِ اللهَ فِي الشَّطْرِ الثَّانِي»

«Кимни Аллоҳ солиҳ аёл билан ризқлантирган бўлса, демак, динининг ярми борасида унга ёрдамлашибди, энди унинг иккинчи ярми борасида Аллоҳдан тақво қилсин» (Ҳоким бу ҳадиснинг иснодини саҳиҳ деган ва унга Заҳабий ҳам қўшилган).

3 – Кейин, тийилиш учун турмуш қуришга ҳаракат қилаётган шахс Аллоҳ Субҳанаҳунинг ёрдамига муваффақ бўлган уч шахснинг бири ҳисобланади: Имом Аҳмад ўзининг «Муснади»ида ишлаб чиққан бир ривоятда Абу Ҳурайра РА Набий САВнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«ثَلاَثَةٌ كُلُّهُمْ حَقٌّ عَلَى اللهِ عَزَّ وَجَلَّ: عَوْنُهُ الْمُجَاهِدُ فِي سَبِيلِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ، وَالنَّاكِحُ لِيَسْتَعْفِفَ، وَالْمُكَاتَبُ يُرِيدُ الْأَدَاءَ»

«Уч кишининг Аллоҳ Азза ва Жалла зиммасида ёрдам бериш ҳақлари бор: Аллоҳ Азза ва Жалла йўлида жиҳод қилаётган кишининг, тийилиш учун никоҳ қураётган кишининг ва адо қилишни истаётган мукотабнинг».

4 – Росулуллоҳ САВ қодир бўла туриб, турмуш қурмасликдан қайтарганлар. Насоий келтирган бир ривоятда Набий САВнинг «бичишдан қайтарган»лари айтилади. Бу ривоятни Ибн Можа ҳам келтиради.

5 – Росулуллоҳ САВ оталарга қачон дини ва хулқи борасида улар рози бўлган бир йигит қизларини сўраб келса, бу йигитга қизларини беришни буюрганлар. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Абу Ҳурайра Росулуллоҳ САВнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«إِذَا خَطَبَ إِلَيْكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَزَوِّجُوهُ، إِلاَّ تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الأَرْضِ، وَفَسَادٌ عَرِيضٌ»

«Қачон динига ва хулқига сиз рози бўладиган бирор киши қизингизга совчи бўлиб келса, уни уйлаб қўйинг. Шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва улкан фасод тарқайди».

Ибн Можа буни қуйидагича лафзда ривоят қилади:

«إِذَا أَتَاكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ خُلُقَهُ وَدِينَهُ فَزَوِّجُوهُ، إِلاَّ تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الْأَرْضِ وَفَسَادٌ عَرِيضٌ»

«Қачон динига ва хулқига сиз рози бўладиган бирор киши олдингизга келса, уни уйлаб қўйинг. Шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва улкан фасод тарқайди».

6 – Шу билан бирга, Росулуллоҳ САВ эрини, фазандларини, хонадонини муҳофаза қила олувчи дин соҳибаси бўлган солиҳа аёлни танлаш лозимлигига ҳам буюрганлар. Имом Бухорий ишлаб чиққан ҳадисда Абу Ҳурайра РА Набий САВнинг бундай деганларини ривоят қилади:

«تُنْكَحُ الْمَرْأَةُ لِأَرْبَعٍ: لِمَالِهَا وَلِحَسَبِهَا وَجَمَالِهَا وَلِدِينِهَا، فَاظْفَرْ بِذَاتِ الدِّينِ، تَرِبَتْ يَدَاكَ»

«Аёл тўрт жиҳат эътиборидан танланади: моли, насаби, жамоли ва дини. Шундай экан, сен – қуриб кетгур – дин соҳибасини танла».

7 – Энди, сизнинг «бир ҳадис мазмунида Умматнинг фосиқлари бўйдоқлар, дейилган», деган гапингизга келсак, бу заиф ҳадис. У қуйидагича келган: Имом Аҳмад ўзининг «Мустадрак»ида бир кишидан, у киши Абу Зардан ривоят қилишича, бир киши Росулуллоҳ САВнинг олдиларига кирди, унинг исми Уккоф ибн Бушр Тамимий эди. Унга Набий САВ – эй Уккоф, аёлингиз борми, деб сўрадилар, йўқ деб жавоб қилди, ул зот – бизнинг суннатимиз никоҳ, сизларнинг ёмонларингиз бўйдоқларингиздир, дедилар. Бу ҳадиснинг санади заиф, чунки Абу Зардан ривоят қилган бир кишининг кимлиги номаълум бўлиб, санадига изтироб етган. Бу ривоятни «Кабир»да Табароний ва бошқалар ҳам Бақия ибн Валид йўлидан ривоят қилишган бўлиб, иккала ҳадис ҳам Муовия ибн Яҳёдан, у Сулаймон Ибн Мусодан, у Макҳулдан, у Ғозиз ибн Ҳорисдан, у Атийя ибн Буср (муҳмал син билан) Мозанийдан ривоят қилинган: Атийя айтдики, Уккоф ибн Вадоа Ҳилолий Росулуллоҳ САВнинг олдиларига келди… ва ҳоказо. Бу ҳадис Муовия ибн Яҳё борлиги туфайли ҳам, Бақия ибн Валид борлиги туфайли ҳам заиф ҳисобланади.

Шунинг учун бўйдоқларни энг ёмон одамлар, деб бўлмайди. Балки, бўйдоқлар ҳам, бошқалар ҳам, ўз сийрат (ҳарактер)ларига қараб ёмон бўлишлари мумкин.

Хулоса: Росулуллоҳ САВ қодир бўлган кишини уйланишга буюрадилар, чунки кишининг ўз динини сақлаши, номусини ҳимоя қилиши ва кўзини ерга тикиши учун энг яхши йўл уйланишдир. Шунингдек, Росулуллоҳ САВ бичишдан, яъни уйланишдан бутунлай узилишдан қайтарганлар. Шунга кўра, сиз савол берувчи, модомики уйланишга қодир экансиз, мен сизга шуни тавсия қиламанки, уйланиш учун солиҳа аёл танланг, яхши оила қуришга бор кучингизни сарфланг, Аллоҳ учун ниятингизни холис қилинг, Росулуллоҳ САВга содиқ бўлинг, ана шунда сиз фарзандларингизни солиҳ қилиб ўстиришга ҳам – инша Аллоҳ – қодир бўласиз, Аллоҳ Субҳанаҳу солиҳлар дўстидир.

8 – Украиналик йигитнинг саволига келсак, унинг жавоби қуйидагича:

а) Росулуллоҳ САВ аёлга совчи қўйган кишига уни кўришга буюрдилар. Имом Термизий Бакр ибн Абдуллоҳ Музанийдан, у Муғира ибн Шўъбадан ушбу ҳадисни ишлаб чиққан: Муғира бир аёлга совчи қўйганди, Набий САВ унга

«انْظُرْ إِلَيْهَا، فَإِنَّهُ أَحْرَى أَنْ يُؤْدَمَ بَيْنَكُمَا»

«Уни кўргин, чунки ўртангизни мустаҳкамлашнинг энг яхши йўли шу», дедилар. «Боб»да Муҳаммад ибн Масламадан, Жобирдан, Абу Ҳумайддан, Абу Ҳурайрадан «бу ҳадис ҳасан», дейилган. Ҳоким ҳам уни ишлаб чиқиб, икки шайх шарти билан саҳиҳ, деган, унга Заҳабий ҳам қўшилган.

Қизга харидор бўлган йигит унинг оиласига бориши ва қизнинг мубоҳ қилинган кафтлари ва юзини кўриши мумкин. Бироқ қиз билан хилватда бўлиши ёки у билан кўчага чиқиши… мумкин эмас, чунки йигит унга бегона. Шунинг учун мен саволда келган матнга ҳайрон бўлдим, унда келишича, сиз қизни оиласи уйида кўришни истагансиз, аҳли эса – йўқ, сиз у билан кўчага чиқинг ва уни кўринг, дейишган! Назаримда, саволда бирор ноаниқлик борга ўхшайди.

б) Қизга дини ва хулқидан рози бўлса арзийдиган бир киши келса-ю, унинг университетда ўқиши турмушга чиқишидан кўра яхшими, деган маънодаги саволга келсак, энг яхшиси, Росулуллоҳ САВнинг ушбу сўзларига амал қилмоқ лозим:

«إِذَا خَطَبَ إِلَيْكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَزَوِّجُوهُ، إِلاَّ تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الأَرْضِ، وَفَسَادٌ عَرِيضٌ»

«Қачон динига ва хулқига сиз рози бўладиган бирор киши қизингизга совчи бўлиб келса, уни уйлаб қўйинг. Шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва улкан фасод тарқайди».

Ибн Можа буни қуйидагича лафзда ривоят қилган:

«إِذَا أَتَاكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ خُلُقَهُ وَدِينَهُ فَزَوِّجُوهُ، إِلَّا تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الْأَرْضِ وَفَسَادٌ عَرِيضٌ»

«Қачон динига ва хулқига сиз рози бўладиган бирор киши олдингизга келса, уни уйлаб қўйинг. Шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва улкан фасод тарқайди».

Бу ҳадисда қизнинг валийларига нисбатан шундай қатъий қайтариқ мавжудки, улар агар йигитнинг дини ва хулқ-атворида айбли жиҳатни топмасалар, нафақат намоз ўқиб, рўза тутишида, балки одамлар билан бўлган муомаласида, юриш-туришида, буларнинг ҳаммасида шаръий аҳкомларга риоя қилишида нуқсон топмасалар, қизнинг оиласи бу йигитнинг дини ва бировлар билан бўлган муносабатида шариат аҳкомларига риоя қилишини сўраб суриштирсалар ва Аллоҳнинг изни ила, дини ҳам, хулқ-атвори ҳам рози қиладиган даражада бўлса, қизни унга бермасликлари, университетни тамомлатиб олишимиз лозим, деган дастак билан уни қайтаришлари бу оила аҳли учун ҳаром ҳисобланади. Билъакс, улар рози бўлишиб, қизининг турмушга чиқишдан ман қилмасликлари лозим. Чунки – инша Аллоҳ – динни ҳимоя қилиш учун энг тўғри йўл мана шу.

Сўзим ниҳоясида мен ҳар бир қодир кишига солиҳа аёлга уйланишни тавсия қиламан, чунки бу дунё ҳасанати мана шу. Масалан, «Умдатул қорий, шарҳи саҳиҳи Бухорий» китобида Али РА:

وِمِنْهُم مَّن يَقُولُ رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

«Ва уларнинг орасида шундай зотлар ҳам борки, улар: Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам ҳасана-яхшилик ато қилган, охиратда ҳам ҳасана-яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин, дейдилар» [Бақара 201]

ояти каримасидаги ҳасанадан мурод, бу дунёда солиҳа аёл, охиратда жаннатдир», деди.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рaшта                            

17 робиус-соний 1435ҳ

17 феврал 2014м

+1
0

Related posts:

Ҳукуматда полиция бўлиб ёки бошқа ишларда ишлашнинг ҳукми?  Қозилик ҳукми ва ота-онага яхшилик қилишга оид саволларга жавоблар 1 – Қиёсни қўллаш далиллари 2 – Унни нонга сотиш тўғрисидаги саволларга жавоблар Тижорат молларига закот беришнинг батафсил далиллари тўғрисидаги саволга жавоб
Tagsбўйдоқуйланишфоси
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳизб ут-Таҳрир мусулмон юртларини мустамлакадан озод этишга даъват қилмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудий вужуди мусулмонларга зўравонлик қилишда, ҳукмдорлар эса хиёнат ва тил бириктиришда давом этмоқдалар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Турли хил ўзгартишлар тўғрисидаги қонун ботилни ғолиб қилиш учун ҳақ билан ботил ўртасини мувофиқлаштиришдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/