Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари ортида нималар турибди?

بسم الله الرحمن الرحيم
Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари ортида нималар турибди?
Устоз Ислом Абу Халил қаламига мансуб
Хабар: Sputnik узб. 7 июн куни қуйидаги хабарни тарқатди:
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 10-11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташриф билан боради.
Бу ҳақда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг давомида маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Асадовнинг сўзларига кўра, асосий музокаралар ташрифнинг биринчи куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.
Ташрифнинг иккинчи кунида Хўжанд шаҳрида қатор тадбирлар режалаштирилган.
Изоҳ: Ўзбекистон президенти Ш. Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари ортида турган мақсадларни англаш учун қуйидаги фактларга мурожаат қилиш зарур. Маълумки, Ўзбекистон Марказий Осиёда муҳим стратегик мавқега эга. Марказий Осиё ҳам Евросиёда шундай мавқега эга. Британиялик геосиёсатчи Хелфорд Маккиндер 20 аср бошида: “ким Марказий Осиёга ҳукмрон бўлса Евросиёга ҳукмрон бўлади, ким Евросиёга ҳукмрон бўлса дунёга ҳукмрон бўлади” деган фикрни ўртага ташлаган эди. Аксар таҳлилчилар ҳам яқин келажакда глобал хавфсизлик муаммолари Евросиёдаги вазиятлар ривожига боғлиқ, деган фикрга қўшиладилар. Шунинг учун ҳам бу регион устида асосий ўйинчилар: Россия, Америка, Европа иттифоқи ва Хитой ўртасидаги кураш тобора авж олиб бормоқда. Масалан, Россия Қирғизистонннинг Манас аэропортидаги америка ҳарбий базасини чиқариб юборишга муваффақ бўлди. Лекин Америка осонликча “жон” бермайди. У Марказий Осиёга жиддий тарзда ва у ерда узоқ вақт қолишни мақсад қилиб келган. Айниқса ҳозирда Америка Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлаётган экан, Марказий Осиё ва айниқса Ўзбекистон унинг учун ўта аҳамиятлидир. Зеро, баъзи америка ҳарбийлари ва америка маъмурияти вакиллари фикрича, Ўзбекистон ва Тожикистон америка кучларини жойлаштириш учун энг яхши жой ҳисобланади. Қолаверса Америка бу региондаги энергетика секторини ўз назоратига олишга ҳам интилади. Россия ҳам шунга интилади. Чунки фақат биргина Тожикистоннинг ўзи сув энергияларининг улкан заҳираларига эга бўлиб, бу заҳиралар бутун Марказий Осиёдаги гидроэнергия заҳираларининг қарийб яримини ташкил қилади. Тожикистондан 1000 га яқин дарё оқиб ўтади. Бу сув ресурсларидан баъзи ҳисобкитобларга кўра 527 млрд. квт. электр энергияси олиш мумкин. ASIAPlus сайти 2021 7 июнда ёзишича, Тожикистон саноат ва янги технологиялар вазири Шерали Кабир Тожикистоннинг Марказий Осиёда кумуш, олтин, вольфрам, мис ва бошқа маъданларнинг энг улкан заҳираларига эгалигини айтган. Бу эса албатта кофир мустамлакачиларнинг сўлагини оқизиши табиий. Лекин Тожикистон шунча улкан иқтисодий потенциалга эгалигига қарамай Марказий Осиёдаги энг қашшоқ мамлакатдир. Американинг Global Finance Magazine нашрининг Жаҳон банки ва халқаро валюта фонди маълумотларига таяниб берган баҳосига кўра Тожикистон Марказий Осиёдаги энг қашшоқ мамлакатдир! Аҳолиси сони 9,1 млн. бўлган Тожикистонда ялпи ички маҳсулот аҳоли жон бошига қарийб 800 доллардан тўғри келади, холос! Демак, Мирзиёевнинг Тожикистондан иқтисодий кўмак олиши амри маҳол. Европа иттифоқи ҳам Марказий Осиёда, хусусан Ўзбекистонда қайсидир даражада нуфузга эга бўлишга интилмоқда. Масалан, “озодлик” радиоси 2021 йил 7 июнда: Европа иттифоқи Ўзбекистон қишлоқларини ривожлантириш учун 142 триллион сўм (11 миллион евро) ажратди, бу ҳақда Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълум қилди, деган хабарни тарқатди. Хитой ҳам Марказий Осиёда ўз нуфузини ёйишга уринмоқда. Украинадаги фуқаролик жамияти муаммолари тадқиқот Маркази директори Виталий Куликнинг маълумот беришича, Хитой Марказий Осиёдан нефт ва газни ташиб кетишнинг альтернатив йўлларини ётқизишга 50 млрд. доллардан ошиқроқ маблағ ажратган. Маълумки, Хитой “буюк ипак йўли”ни тиклаб, ўз иқтисодий нуфузини киритишга уринмоқда. Масалан Панжикент билан Самарқанд ўртасида темир йўл қуриш лойиҳаси бунга мисол бўлиши мумкин. Чунки 2021 йил 26 апрелда Kun. Uz. cайти Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон транспорт вазирликлари вакилларининг музокараларида Ўзбекистон Тожикистон Хитой транспорт йўлагини ривожлантириш мавзусига тўхталиб ўтилганлигини хабар қилган эди.
Лекин айтиш мумкинки, Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон устида кураш асосан икки ўйинчи: Россия ва Америка ўртасида боради. Россия ЕвроОсиё иқтисодий ҳамкорлиги, ОДКБ ва ШОС орқали ўз нуфузини ўтказишга уринса, Америка Жаҳон банки ва халқаро валюта фондлари орқали қарз бериш ва сақофий жиҳатдан кириб келишга уринади. Россия ўз нуфузини ўтказиш учун кўпроқ кучга таянади. Буни яқинда тожикқирғиз чегарасида рўй берган қонли можаро ҳам кўрсатди. Россия ва Американинг Марказий Осиёда кўпроқ Ўзбекистонга “плацдарм” сифатида таяниши, Ўзбекистонни бу регионда лидер давлатга айлантиришга уриниши эҳтимоли кучлироқ. Россия шу орқали региондаги бошқа давлатларга ўз нуфузини ўтказишга интилса, Америка Афғонистондан олиб чиқадиган ҳарбий контингентини ва қуроласлаҳаларини жойлаштириш билан бир қаторда Афғонистондаги иқтисодий вазиятни яхшилаб, аҳоли норозилигини босиш учун Ўзбекистон билан Тожикистонни ишга солиши мумкин. Мирзиёевнинг Тожикистонга қиладиган сафарига мана шу масалалар нуқтаи назаридан туриб баҳо бериш лозим. Бу сафарнинг аниқ тафсилотларини эса у якунланганидан кейин ёки кузатиб бориш орқали билишимиз мумкин.
Афсуски, юртларимизни бугун мустамлакачи кофирларга малай бўлган мана шундай рувайбиза ҳокимлар бошқармоқда. Бу ҳокимлар бор экан, Ислом Умматининг боши қашшоқлик ва мусибатлар сиртмоғидан асло чиқмайди. Шунинг учун халос бўлишнинг ягона йўли бу рувайбиза ҳокимларни тарих ахлатхонасига улоқтириб, Пайғамбарлик минҳожидаги Рошид Халифалик Давлатини тиклашдир. Халос бўлишнинг бундан бошқа йўли йўқ. Рошид Халифалик эса яқинда Аллоҳ изни ила албатта тикланажак. Зеро, у Аллоҳ Субҳанаҳунинг ваъдасидир. Аллоҳ эса ваъдасига асло хилоф қилмас!
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُمْ فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَىٰ لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْنًا ۚ يَعْبُدُونَنِي لَا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئًا ۚ وَمَن كَفَرَ بَعْدَ ذَٰلِكَ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
“Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини Маккада кўрган) хавфу-хатарларидан сўнг (Мадинада) тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир.” (Нур: 55).
Роя газетасининг 2021 йил 16 июн чоршанба кунги 343-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб