| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Эрдўғаннинг Америка хизматкорига айланиши

Эрдўғаннинг Америка хизматкорига айланиши

By htadmin
30.08.2018
1478
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Эрдўғаннинг Америка хизматкорига айланиши

Америка шуни жуда яхши биладики, исломий ҳаракатлар ўз юртларида унинг мавжуд бўлишига ва нуфузи ўрнатилишига рози бўлмайди ёки унинг таъсири остига тушиб қолишни истамайди. Шунинг учун Америка уларни ҳокимият тепасига келтирмасликка зўр бериб ҳаракат қилиб келди. Чунки улар Американинг нафақат – тор маънода – ўз юртларида, балки бутун мусулмон ўлкаларда ҳам бўлишини хоҳламайдилар. Яна бошқа исломий ҳаракатлар ҳам борки, Америка улар билан келишиши ва қўлларидан ушлаб ҳокимиятга олиб чиқиб қўйиши, демократия ўйинига қўшиши мумкин. Зеро, диний кўринишга эга барча партия ва сиёсий етакчиларни кенг қамровли демократияни қабул қилишга ва зўравонликдан воз кечишга тарғиб этиш Америка манфаатларидан биридир.

Америка Туркияга исломий ҳаракатлар орқали киришни истади. Яъни, америкалик сиёсатчилар билан учрашишга рози бўлган, бунинг оқибати аянчли бўлишини англамаган ва бундай учрашувлар ёмон ният қасд қилинган учрашувларга йўл очишини тушуниб етмаган ҳаракатлар орқали кирди. Ўзларининг сиёсат ва мақсадларини амалга ошира олган америкаликларнинг ёмон ниятлиги, узоқни кўра билиши ва айёр бўлганликлари сабабли Эрдўған уларнинг тузоғига осонгина илинди. Доим «учрашиш ва мулоқот – тинчлик ва келишув йўлидир», деб келган Эрдўған америкалик сиёсатчилар билан тез-тез учрашадиган, узоқ вақт мулоқот қиладиган бўлди. Америкаликлар эса, бу билан Туркияда ўзларининг мақсадларини амалга ошириб берадиган одамни пайдо қилиб олишди. Хиллари Клинтон ҳам Эрдўғанни тўқсонинчи йиллардан бери, яъни ҳали АҚШ ташқи ишлар вазири бўлишидан олдин, Эрдўған эса, Истанбул мэри бўлган пайтдан бошлаб танийди. Шу боис Эрдўғанга «кучли, шижоатли, садоқатли ва фаол», дея баҳо берган.

Эрдўғаннинг америкаликлар билан такрор-такрор учрашиб туриши, унинг 2002 йилги парламент сайловларида ғолиб чиқишида ёрдам берди. Дарвоқе, Хиллари билан алоҳида ўтириб, бир неча соат суҳбатлашди, суҳбатда фақат университет профессори (кейинчалик Эродганнинг ташқи ишлари вазири бўлган) таржимон Аҳмад Довудўғли иштирок этди, холос. Бу каби учрашувлар натижасида АҚШ-Туркия ўртасида қарашлар уйғунлаша бошлади ва ниҳоят, «самарали ва дўстона муносабат» даражасига кўтарилди. Хиллари Клинтон АҚШ ташқи ишлар вазири бўлгач, Европа бўйлаб сафар қилди, сафари чоғида Эрдўған, Абдуллоҳ Гул ва бошқа катта турк мансабдорлар билан учрашди. Ҳатто Хиллари Туркия телевидениесининг «Кел бизга қўшил», деб номланган оммабоп дастурида намоён бўлди… Бундан «позицияларга таъсир ўтказиш мақсад қилинган бўлиб, бу позициялар ўз навбатида, ҳукуматларга ўзаро ҳамкорлик қилишда улкан сиёсий қарашлар тақдим этади».

Америкаликлар келаси сайловларда муваффақият қозониши учун Эрдўған партиясига ҳаракат режасини тайёрлаб беришди. Олдинги ҳукумат ағдарилганидан кейин иқтисодни йўлга қўйиб беришди. Эрдўған даҳшатли ҳарбий кучни ҳокимиятдан узоқлаштириб, ўз партиясининг сайловолди кампанияларини кўтариш орқали Американинг Туркия ҳокимиятидаги чангалини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи чора-тадбирларни кўрди. Ёзувчи Стивен Кинзер Эрдўғанга бундай баҳо беради: «У интизомда барчадан устун бўлган истеъдод ва маҳаллий даражада замонавий сиёсий кампания намойиш этди. Бу Туркиядаги ҳеч бир илмоний партиянинг қўлидан келган эмас». У парламент сайловлари кампанияси бошлангандан то муваффақият қозонгунга қадар хотин-қизлар муҳим роль ўйнаган Адолат ва Тараққиёт партияси ишларига юксак баҳо берди. Эрдўған ва унинг гуруҳига «Партияни тақводор исломчилар бошқаради», дея таъриф берди.

Эрдўған муваффақият қозонгач, миллий хавфсизлик кенгашини фуқаролар идора қилувчи маслаҳат кенгашига ўзгартирди. Чунки армия генералларидан ташкил топган миллий хавфсизлик кенгаши ҳукумат раҳбарлари устидан зўравонлик қилиб келар эди. Шунингдек, Эрдўған ўзининг Туркия ичкарисидаги инглизлар нуфузини четлатаётгани тўғрисидаги фикрдан чалғитувчи тадбир-чораларни қабул қилди, масалан, ўлим жазосини бекор қилиш, инсон ҳуқуқларига оид қонунга ўзгартиш киритиш ва қаттиққўл қонунларни четлатиш каби. Аслида эса, Эрдўғаннинг ишлари армия генералларини ҳокимиятдан четлатишдан иборат бўлди… Сохта инқилоб ортидан унинг ҳукумати ҳарбий қўмондонларни қаттиқ таъқиб остига олди, ҳокимият устидаги чангалини илгарги фуқаровий ҳукуматдан ҳам кучлироқ тарзда мустаҳкамлади. 2016 йилдаги инқилобга уриниш ҳодисаси Эрдўған учун йўқ қилиш амалиётини қўллашига қулай имконият яратиб берди. У инглизларнинг Туркиядаги малайларини йўқ қилиб, ўрнига имкон борича Америка одамларини жойлаштирди.

Туркия регионал қудрат сифатида намоён бўлди, бинобарин, Америка томонидан ўзига юкланган ролни бажарадиган бўлди. Эрдўған АҚШнинг ташқи сиёсати учун талай муваффақиятлар келтирди, Америка талаб қилган ёки рози бўладиган ролни ҳеч иккиланмай адо этди.

Америка 2003 йил Ироқни босиб олгач, одамлардаги Америка босқинчилигига қарши курашиш фикрини ўзгартирди. Ироқликлар орасидаги айни босқинчиликка ёрдам берган Американинг малайлари эса, «демократия»си сабабли уни олқишлади. Аммо ушбу «демократия» ўйинини тўла татбиқ этиш учун унда барча томонлар иштирок этиши керак эди. Чунки Америка ҳаммани ўйинда қатнашишга кўндиролмади. Ана шунда, Ироқ суннийлари миллий сайловларни бойкот қилишга қарор қилган бир пайтда, Туркия уларни айни фикрларидан қайтиб, сайловда қатнашишга кўндира олди. Бу билан Туркия Американинг қўлидан келмаган ишни бажариб берди.

Шимон Переснинг 2007 йилда Турк парламенти олдида тургани кишининг тасаввурига сиғиши қийин. Ўшанда у «Туркия бу ишончнинг мустаҳкамланишидир, мен бу ерга Туркияга мана шундай баҳо бериш учун келдим», деган эди.

Америка ташаббуси билан 1978 йилда Миср билан босқинчи яҳудийлар ўртасида Кэмп-Дэвид шартномаси имзоланди, 1991 йилда Фаластин Озодлик Ташкилоти билан босқинчи яҳудийлар ўртасида Мадрид конференцияси бўлиб ўтди, 1994 йил Иордания билан босқинчи яҳудийлар ўртасида Водий Араба шартномаси имзоланди. Аммо мана шундай қайноқ музокаралар орасида Сурия билан босқинчи яҳудийлар ўртасида бошланган музокара кечикиб-кечикиб, сўнг тўхтаб қолди. Шунда «Исроил» Сурия билан яширинча сўзлашувга киришишни истаб, бунинг уюштирилишини Туркиядан талаб қилди. Туркиянинг ўша роли ҳамон мавжуд, яъни бугун уни Америка Эрдўғандан босқинчи яҳудийлар билан Ҳамас ўртасида шундай роль ўйнаб беришини талаб қилмоқда!

Америка мусулмонларни динларидан узоқлаштириш ва уларга Аллоҳ нозил қилмаган нарсаларни зўрлаб тиқиштириш мақсадида «терроризм» дастаги остида уруш эълон қилар экан, кўплаб Ғарб давлатлари билан биргаликда айни уруш байроғи остига мусулмон юртларидаги режимларни ҳам киритишга муҳтож бўлди. Ана шунда Эрдўған Американинг урушига ҳеч монелик қилмай қўшилди. Хиллари Клинтон «Туркия мен вазирлик қилган тўрт йил ичида муҳим ҳамкор эканини кўрсатди», деди. Сўнг очиқ-ойдин «Биз Афғонистонда ҳам, Сурияда ҳам, «терроризм»га қарши кураш ва бошқа масалаларда ҳам биргаликда ишладик», дея қўшимча қилди.

Эрдўған Америкага ўйнаб берган энг ифлос роли, Сурияда бўлди. 2011 йилдан бошлаб, ҳозиргача унинг малайи Башар Асадни ҳокимиятда сақлаб келмоқда, ўзи билан алоқа қилувчи Озод армияни бўлиб ташлаб, Фурот қалқони амалиётларида Башарни Ҳалабни эгаллаб олишига имкон яратди… Зайтун новдаси амалиётида Башар режимига Шарқий Ғутага кириб олишига ёрдам берди. Кошки, Америка Эрдўғандан шунча фойдаланиш билан кифояланса эди. Йўқ, Эрдўғаннинг ўзи хўжайинига итоат қилиб, ҳали кўплаб ҳарбий амалиётлар қилиб бериши турган гап.

Эрдўған илмонийликка очиқ-ойдин даъват қиляпти. Унинг айни роли Американинг истагидир. Америка Эрдўған тузумини исломчилар ҳокимиятга келмоқчи бўлган ҳар қандай режим учун намуна қилиб кўрсатишни истайди.

Довудўғли Фаластиннинг яҳудийлар томонидан, Чеченистоннинг руслар томонидан, Афғонистон ва Ироқнинг Америка томонидан босиб олиниши каби мусулмонлар масалаларига ва уларни қандай ҳал этилишига бир Усмоний Халифалик кишиси сифатида Ислом нуқтаи назаридан туриб ҳал этишдан ожизлик қилди. Аксинча, бу масалаларга халқаро қонун кўзи билан қаради, уларни кўплаб умидсизликлар келтириб чиқарган бўҳронлар, деб ҳисоблади. Бир вақтнинг ўзида, у мусулмон халқларнинг ўз ҳукуматларидан умиди узилганини, ҳукумат томонидан сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий муаммолар ҳал этилишига ишонмай қўйишганини жуда яхши билар эди. Била туриб, мусулмонлар ва исломий юртларнинг Туркияга Усмоний Халифалик давлати, деб қарашларини истади. Бироқ, афсуски, Туркиянинг бугунги аҳволи ва воқеига мана шундай қарашларини истаяпти.

Мусулмон юртларнинг ақли расо фикрли аҳли шуни билиб турибдики, бугун Усмоний Халифалик мавжуд эмас, Туркиянинг бугунги ишлари эса, Халифаликка мутлақо алоқаси йўқ, аксинча, бу юрт Американинг хизматкорига айланди, кўплаб Америка сиёсатларини қабул қилиш билан ўз обрўсини тўкиб бўлди. Чунки жуда кўп мусулмонлар Америкадан нафратланади.

Аммо мусулмон юртларидаги режимлар бунинг акси. Америка улардан ўзининг буйруқларини бажаришларини истади. Аммо бунинг уддасидан чиқолмади. Бироқ турклар қўли билан уддалади. Турк масъуллари, Ливан, Покистон, Афғонистон каби алоҳида-алоҳида бўлиниб кетган бу юртларнинг қай бирига бормасин, у ерлардаги гуруҳлар турк масъуллари билан сўзлашув олиб боришни жон дили билан истайди.

Туркия Америка топширган ролни шундай усталик билан қойилмақом қилиб адо этмоқдаки, унга қараган киши Туркия бу ишларнинг барчасини ўзидан келиб чиқиб қиляпти, ҳеч кимнинг қўли йўқ, деб ўйлайди. Бироқ бундай эмас. Масалан, Туркия курдлар билан ички тинчлик битими тузган бўлса, бу иш ўзини ярим курд эканини маълум қилган Турғут Ўзал даврида бўлди. Шунингдек, яқин қўшнилари билан тинчлик битими имзолаган бўлса, бу Эрдўған даврида бўлди. Ўшанда Эрдўған ташқи ишлар вазири Аҳмад Довудўғлининг юксак тушунчаси асосида бўлганини айтиб, уни «чуқур фикрли стратег», дея атади ҳамда Туркияни ғоят улкан ғайрат кўрсатувчи тинчликпарвар давлат сифатида тасвирлади. Туркиянинг илк лойиҳасини қўшнилар билан келишмовчиликларни ҳал қилишга асослади ва бу борада улкан ютуқларга эришди. Аммо Эрдўғаннинг иккинчи истак-майли бундан-да катта. У нафақат ўзи билан қўшнилар ўртасидаги муаммолардан, балки қўшниларнинг ўзаро муаммоларидан ҳам норози. У – Туркиянинг барча қўшнилари ўртасидаги келишмовчилик, тинчликка рахна солиб, регионал ривожланишга халақит беради, бинобарин, бу юрт учун реал хавотир туғдиради, дея ишонади.

Тўғри, Эрдўған Туркияни инглизлар чангалидан чиқарди. Бироқ чиқариб, америкаликлар чангалига тутқазиб берди. Нима фойда бўлди бундан?! 1924 йилда Мустафо Камол Халифаликни бекор қилиб, жумҳурият қургандан бери 2002 йилга қадар, Туркиянинг 78 йиллик умри бекор кетди. Америкаликлар инглизлардан Туркияни тортиб олишганидан бери 16 йил ўтди. Улар «бир вақтнинг ўзида Туркия иқтисодиёти ўсиб, дунёда энг тез ўсувчи давлат сифатида қайд этилди», дея Эрдўғанни иқтисодий жиҳатдан омадли раҳбар қилиб кўрсатишади. Аммо аслида, шу нарса аён бўлдики, Эрдўған ва партиясининг белгиланган муддатидан бир ярим йил аввалги сайловлардаги ғалабасидан сўнг, афтидан, турклар энди Эрдўғаннинг ёмон иқтисодий чораларининг касрига қоладиган кўринади. Зеро, Туркиянинг ташқи қарзи улкан бўлиб, иқтисодий омадсизлиги фош бўлди.

Туркиядаги мусулмонларга ҳаргиз Америка ва малайларининг ўйинлари ўтмайди. Улар шуни яхши билмоқдаларки, Эрдўған ўз хўжайинлари буйруқларини ҳарчанд бажармасин, у Халифалик маркази бўлган ушбу юртга яна Халифаликнинг қайтиб келишига тўсиқ бўлолмайди. Зотан, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик тонги отишига яқин қолди, Эрдўған уни асло тўхтатолмайди.

Роя газетасининг 2018 йил 8 август чоршанба кунги 194-сонидан

+1
0

Related posts:

Халифаликни барпо этишнинг шаръий йўли Навбатдан ташқари Вена анжумани Американинг вақтдан ютиши учун ўтказилаётган қатор анжуманлардан биридир Картер: Америка миллатчилик қайтаётганига гувоҳ бўлмоқда Балки, улар – биз ғолиб жамоатмиз, дейишар, яқинда ўша жамоат енгилиб, ортларига қараб қочиб қолурлар!
TagsАмерикаАҚШ-ТуркияХалифаликхизматкорЭрдўған
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Покистон муаммоларининг ягона ечими Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Япония тўртинчи йирик иқтисодий давлат

  • МАҚОЛАЛАР

    Ақл ва Ҳаёт

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/