| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • Эронга қарши уруш

  • Яҳуд вужудининг ваҳшийлиги ва хоин ҳукмдорларнинг сукути

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›АҚШнинг Суданга қайта санкция жорий қилишини нима билан оқлаш мумкин?!

АҚШнинг Суданга қайта санкция жорий қилишини нима билан оқлаш мумкин?!

By htadmin
12.12.2016
2055
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Роя газетаси:

АҚШнинг Суданга қайта санкция жорий қилишини нима билан оқлаш мумкин?!

Ҳасбуллоҳ Нур қаламига мансуб

Ўн тўққиз йилдан бери Судан Американинг иқтисодий санкцияларидан азият чекиб келади. Жорий йил 3 ноябрда АҚШ президенти Обама конгрессга топширган мактубида Суданга 1997 йилдан бери жорий этилаётган миллий фавқулодда ҳолат қонунини қайта амалга киритди. Мактубда у айни қайта амалга киритишдан амалдаги қонун доирасини кенгайтириб, унга Дарфур курашига аралашган баъзи суданлик масъуллар мол-мулкларини қайд этишни мақсад қилганини айтади. Обама буни Дарфурдаги вазият Америка миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсати учун ғайриоддий, фавқулодда хавф туғдираётгани билан изоҳлади ҳамда Судан ҳукуматининг хатти-ҳаракатлари, сиёсатлари, фаолиятлари ортидан айни қонун муддатини узайтирганини таъкидлади.

У конгрессга Судан ҳукуматининг сиёсат ва фаолиятлари ҳануз АҚШ миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсати учун ғайриоддий, фавқулодда хавф туғдираётганини очиқлади. «Шунинг учун мен Судан билан боғлиқ эълон этилган миллий вафқулодда ҳолатни давом эттириш ҳамда Суданга қарши санкция жорий қилиш ва айни таҳдидларга раддия билдириш зарур деган қарорга келдим», деди.

АҚШнинг Суданга қарши санкциялари биринчи бор 1989 йил қўлланди. 1993 йилда Судан терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига киритилди. Шунга қарамай, иш иқтисодий санкция қўйиш томон ўзгарди. Масалан, 1997 йил 3 ноябрда президент Бил Клинтон томонидан Суданга кенгқамровли санкция берилди ва ўшандан буён санкция 13067 сонли қарор асосида ҳар йили янгиланиб келинмоқда. Бунинг ортидан 2006 йил айрим шахсларга АҚШ билан алоқа қилишни тақиқлашга қаратилган яна бир қарор чиқарилди. Булардан ташқари, ўша йилнинг ўзида Судан ҳукуматининг активлари ва мол-мулклари музлатилиши, ёрдамлардан ташқари, товарлар ва технологиялар экспортини тақиқлаш, молиявий шахслар ва ширкатларнинг Судан ҳукумати билан битим имзолашини ман этиш айтилган яна бир қарор чиқди. 2007 йил май ойи охирида кичик Буш АҚШ тақиқлари доирасини кенгайтириб, маълум шахсларнинг ва ҳукумат ширкатларининг Америкага киришларига тақиқ қўйди ва ниҳоят, Обаманинг санкцияларни янгилаш, уларни Судан ҳукуматига қадар кенгайтириш қарори эълон қилинди.

Ўз навбатида, Судан ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида айни санкцияларнинг янгиланишига норозилик билдирди ҳамда уларни сиёсий санкциялар деб ҳисоблашини, булардан Судан халқининг тақдирий манфаатларига зарар етказиш ва Судан ҳукуматига ўзининг сиёсий позицияларидан, хусусан, АҚШнинг минтақадаги ҳукмронлиги лойиҳасига алоқадор позициясидан воз кечиши учун босим ўтказиш қасд қилинганини баён қилди.

Дарҳақиқат, бу санкциялар Суданга салбий таъсир келтирмай қолмади. Мисол учун, 2013 йил БМТ билан бирга ва Жамият Тадқиқотлари маркази билан ҳамкорликда ишловчи бир неча маслаҳат ташкилотлари Судандаги Шаҳид Зубайр мажлислар залида ўтказилган анжуманда АҚШ маъмуриятининг ташқи ишлар бўйича директори сўзга чиқиб, АҚШ бюджети сайтидан чиқарилган рақамларни келтирди. Унда АҚШ маъмурияти бўлими 2000-2008 йиллар мобайнида Суданнинг 547 миллион доллар қийматига тенг 5777 молиявий «Ext»ини бекор қилганини, бунга қўшимча, Судан ҳукуматининг 48 миллион доллар қийматига тенг активларини тўхтатганини таъкидлади. Суданнинг жаҳон молиявий институтлари билан бирга ҳаракатланиш ва такомиллашиш имконияти чеклангани сабабли унинг иқтисодиёти АҚШ санкцияларидан салбий таъсир кўрганини эътироф этди. Суданнинг ўз дастурларини донор давлатлар молиялари билан мобилизациялашига тўсиқ қўйилганини ва бу юртнинг 36 нафар оғир қарздор давлатлар – Судан ҳам улардан бири – қарзини кечиш ташаббусидан фойдаланишдан маҳрум этилганини тан олди. Шунингдек, Судан ҳаво ширкати ҳам муваффақиятсизликка учраган, чунки ширкат даромади АҚШнинг «Боинг» учоқлари билан боғлиқ бўлиб, охир бориб банкрот бўлган. Суданга қишлоқ хўжалиги, сув, нефт қазиб олиш ва телекоммуникация каби соҳаларда АҚШнинг илғор технологияларидан фойдаланишига ҳам тақиқ қўйилган, ўз навбатида, бу улкан миқдордаги ресурсларнинг нобуд бўлишига олиб келган. Шунингдек, харидлар соҳасида бузилишни ошириш мақсадида, хусусан, банк операцияларига тақиқ қўйилди. Чунки давлат ва хусусий муассасаларнинг аксари АҚШ технология моллари ва эҳтиёт қисмлар товарларини жалб қилиш учун воситачилар билан муомала қилишга мажбур бўлмоқда.

Ўн тўққиз йиллик мана шундай санкция даврида Судан ҳукумати Усома бин Ладен билан Ҳамас жамоасини Судандан чиқариб ташлади. Албатта, буни АҚШ маъмурияти талаби билан ва АҚШ разведкаси (ЦРУ) ҳамкорлигида, хусусан, Судан собиқ разведка директори генерал-лейтенант Салоҳ Қуш даврида амалга оширди ва ҳукумат айни ҳамкорликни эътироф ҳам этди. Бу ҳақда Судан ташқи ишлар вазири Иброҳим Ғандур Судан электрон саҳифасида «Бу ҳамкорлигимиз жуда қадимдан бор, аммо маълум вақт тўхтаб қолганди, бугун у қайта бошланди», дея баёнот берди. Кейин «Суданнинг АҚШга 11 сентябр ҳодисаси ортидан терроризмга қарши курашда миллий хавфсизлик орқали улкан ёрдамлар тақдим этгани»ни таъкидлади.

Буни «Ал-Жазира» каналига берган интервьюсида президент Умар Башир ҳам таъкидлади. У АҚШ агар улар «Machakos»нинг доиравий битимига имзо чексалар, санкцияларни олиб ташлашга уларга ваъда берганини, бироқ ваъдасини устидан чиқмаганини таъкидлаб, жумладан, бундай деди: «Мен билан шахсан Жорж Бушнинг ўзи боғланди ва агар Судан жанубида референдум ўтказсак, бизга берган ваъдаларига вафо қилишини таъкидлади, биз референдум ўтказдик, аммо улар ваъдаларига вафо қилишмади». Шунда «Ал-Жазира» мухбири унга суданча лаҳжада «وَلاَ جَزَرَةَ مَا فِي، عَصَا بَسْ» «сабзи ҳам йўқ, таёқ қолди, холос», яъни «ҳеч вақо йўқ, икки қўлни бурунга тиқиб қолаверилди», деб қўйди.

Санкциялар янгиланиши ортидан Судан ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотда бундай дейилади: «АҚШ ташқи ишлар вазирлигининг 2002 йилдан бери терроризмга қарши курашга оид чиқараётган йиллик ҳисоботида Суданнинг терроризмга қарши курашда АҚШ билан тўла ҳамкорлик қилган, деган ҳақиқат таъкидланган, америкалик дипломатларнинг ўзлари ҳам Суданнинг терроризмни ҳимоя қилган давлатлар рўйхатида қолаётгани терроризмга алоқаси бўлмаган сиёсий сабабларга кўра эканига иқрор бўлганлар». Суданнинг Америка ҳукумати билан ҳамкорлик қилганини америкалик дипломатларнинг ўзлари эътироф этишади. Масалан, АҚШ ташқи ишлар вазирлигининг 2016 йил 12 сентябр куни чиқарган баёнотида «сўнгги ойлар ичида Судан ИШИД ва бошқа террористик ташкилотларга қарши курашда муҳим қадамлар ташлади ҳамда уларнинг ҳаракатларини Суданнинг у чеккасидан бу чеккасига қадар тақиқлашга ҳаракат қилди… Суданнинг ҳамкорликда давом этиши терроримзга қарши халқаро курашни мустаҳкамлайди», дейилди.

Судан ҳукуматининг АҚШ билан қилган ҳамкорликлари шунчалар эътироф этилса ҳам, бу ҳукумат унинг буйруқларини итоат билан адо этса ҳам, Америка санкцияларнинг давом этишини таъкидлашда ўжарлик билан туриб олди, қилча ўзгармади. Конгресс Судандан санкцияларни олиб ташлаш талаби билан юз минг шахс имзо чеккан лойиҳани бекор қилди, референдум амалиёти шаффоф бўлмаган, дея улар топширган арзномани архивга топширишга буйруқ берди, ваҳоланки, амалиётда Судан ҳукумати одамларга эътибор беради, дея сифатлаган эди.

Американинг бундай ўжарлигини ташқи ишлар вазири Жон Керри қуйидаги баёнотлари билан 2015 йил октябрда изоҳлаган эди: «То Судан айни ҳужжатлар хулосаси сифатида АҚШ стратегиялари билан мувофиқлашган ҳолда, Дарфур, Жанубий Кордофан ва Кўк Нил каби вилоятлардаги бўҳронни ҳал этишда ютуққа эришмас экан, Қўшма Штатлар Судан номини терроризмни ҳимоя қилувчи давлатлар рўйхатидан олиб ташлашга доир қадамни ҳаргиз ташламайди». Бошқа шу оқимдаги америкалик маълумот манбаларида ҳам «Вашингтон Судандан санкцияларни олиб ташлаш учун ҳукуматга Жанубий Кордофан ва Кўк Нил каби вилоятларда урушни тўхтатиш ҳамда истисносиз равишда ҳамма мухолифатлар иштирокидаги ягона миллий ҳукумат тузиш шартини қўйди», дейилди.

Масала ғоят равшанлашди, демак, Американинг миллий диалог орқали уринаётган мақсади, кенгқамровли, илмоний ҳукумат тузиш, Ислом шиорини узоқлаштириш, федерал бошқарув ўрнатиш ва айни бошқарувдан Суданнинг қолган ерларини бўлиб давлатчаларга парчалаб ташлаш учун ядро сифатида фойдаланишдир. Жон Керри айтаётган Америка стратегияси мана шу. Эртага бу ҳукумат Уммат душмани бўлган Америкадан ҳеч вақога эришолмайди.

0
0

Related posts:

АҚШ армияси Яманда кўпроқ вақт туриш масаласини ўрганмоқда Эрдоган АҚШдан давлат тўнтаришга уринишга аралашганлиги учун Гуланни топширишни талаб қилмоқда Халқаро Валюта Фонди АҚШ қўлидаги қотиллик қуролидир Россия билан АҚШ ўртасида Сурияда кураш ва рақобат борми?
TagsАҚШиқтисодий санкцияСудан
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Толибон мужоҳидлари кофир Ғарб ва унинг шартлари тузоғига илиниб қолишдан эҳтиёт бўлсинлар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шармуш Шайх конференцияси – «тинчлик» шиори остида босқинчиликни мустаҳкамлаш

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Нетаняхунинг «Буюк Исроил» ҳақидаги баёнотлари уруш эълонидир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • 11.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 07.04.2026

    Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/