Халқаро Валюта Фонди АҚШ қўлидаги қотиллик қуролидир

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Халқаро Валюта Фонди АҚШ қўлидаги қотиллик қуролидир
Доктор Муҳаммад Малковий қаламига мансуб
Иккинчи жаҳон уруши илмонийлаштириш ва мустамлака қилиш учун АҚШга икки қурол тақдим этди: бири Халқаро Валюта Фонди, иккинчиси Жаҳон Банки. Бу иккала қурол Мексика, Индонезия, Корея, Покистон, Иордания ва Бангладеш каби давлатлар иқтисодиётининг умуртқа поғонасини синдирди… Мана шу икки ташкилот сиёсатлари даврида Осиё, Африка, Лотин Америкаси ва Кариб денгизи минтақасидаги ривожланаётган давлатлар (учинчи олам давлатлари) ўтган эллик йил мобайнида айнан шу ролни бажариб беришди: йирик саноатлашган давлатларга, хусусан, АҚШга фойда келтирувчи хом ашё моддалари, истеъмол бозори ва арзон ишчи кучини таъминлаб беришди.
Бугун дунёдаги иқтисодий вазиятга АҚШ етакчилигидаги халқаро капитализм жавобгар экани шубҳасиз ҳақиқат бўлиб, иқтисодиёт масалалари ҳақида андак билими бор ҳар бир инсон буни эътироф этади. Чунки илмонийлик халқаро капитализмдан дунёдаги мана шу амалий ягона иқтисод низомини яратди. Жаҳон Банки билан Халқаро Валюта Фонди капиталистик оламдаги асосий қуролдир, демак, ривожланаётган давлатлардаги аянчли иқтисодий аҳвол жавобгарлиги бевосита ва билвосита шу иккала ташкилот зиммасига тушади.
Шубҳасиз, бутун дунёдаги қашшоқлик билан Халқаро Валюта Фонди ва унинг ортидаги АҚШ ўртасида шундай чамбарчас боғлиқлик борки, буни кўплаб ҳолатлар ва воқеа-ҳодисалар айтиб турибди. Бу машъум Валюта Фондининг айни давлатларга Америкадаги йирик капиталистик муассасалар вакили сифатида кириб, қанчалик танг-бахтсизлик пайдо қилганини қуйидаги мисол ёритиб берса, ажаб эмас: Айни Фонд Гаитининг иқтисодий ишларига аралашмасидан олдин, бу давлат дунёда гуруч етиштириб берувчи энг катта давлатлардан бири эди. Дарҳақиқат, Гаитидаги гуруч кризисини уч болали аёлнинг болаларига гуручли овқат едиролмаётгани тўғрисидаги сўзларидан тушуниб олиш мушкул эмас, чунки бу давлат шу кунгача айни маҳсулотни мўл-кўл равишда етиштириб чиқарар эди. Албатта бу эркин бозор сиёсати маҳсули бўлиб, уни айни Фонд зўрлаб тиқиштирган ва миллий ишлаб чиқаришни барбод қилган. Буни Гаитининг собиқ президенти Рене Превал қуйидаги сўзлари билан эътироф этади:
«АҚШдан импорт қилиб олинган арзон гуруч маҳаллий гуруч ишлаб чиқаришини вайрон қилди. Чунки ўттиз йил муқаддам Гаити ўзи истеъмол қилувчи гуручнинг деярли ҳаммасини ўзи етиштириб оларди. Бироқ саксонинчи йиллар охирида АҚШ разведка хизмати томонидан қўллаб-қувватланувчи ҳарбий кенгаш Халқаро Валюта Фонди талаби билан эркин иқтисод сиёсатини бошлагач, Америка Гаитини ўзининг арзон гуручига бостириб ташлади. Ўшанда АҚШдан импорт қилинган биринчи товарлар, деҳқонлардан чўчиб, қуролли кучлар колоннаси қўриқлови остида олиб кирилган. Чунки деҳқонлар АҚШ гуручини ўз ишлаб чиқаришлари ва турмуш тарзлари учун таҳдид, деб билганлар, кейинчалик айни хавотирлари тўғри экани аён ҳам бўлган. Мисол учун, 1994 йилда АҚШдан импорт қилинадиган гуручга белгиланган божхона тарифи 35 %дан 3 %га паслатилди ва бу Халқаро Валюта Фонди назорати остида бўлди, оқибатда бу бир йилдаёқ гуруч импорти миқдорининг бир неча баробарга ошишига ва маҳаллий гуруч етиштиришнинг йўқ бўлишига олиб келди. Шундан кейин гуруч нархи бир неча баробарга қимматлади, кўпчилик гаитилик одамлар олдида оч қолиш, тўйиб овқат емаслик, касаллик ва зулмдан бошқа нарса қолмади».
Жаҳон Банки билан Халқаро Валюта Фонди давлатларга қиладиган ўз босимларини «SAP» (структуравий мослашувчан дастур), деган нарса орқали амалга оширишади. Бу дастур давлатларга қарз бериш шартларини қўйиб, иқтисодий сиёсатда ўзгартиришлар сифатида, иқтисодий соғломлаштириш дастурини зўрлаб тиқиштиради ва бу ўзгартиришлар қабул қилувчи давлатларга мажбуриятлар юклайди. Масалан, ўз тижорий ва инвестиция сиёсатларини эркинлаштириш, импорт товарларга божхона солиқларини озайтириш, маҳаллий ишлаб чиқариш, хусусан, озиқ-овқат молларидан қўллаб-қувватловни олиб ташлаш, катта майдондаги экин ерларини қурилиш қилинадиган ва нефт қидириладиган ерларга айлантириш, сув ва электр каби мустақил ташкилотларни шу отинг ўчкур Фондга бевосита алоқаси бор ширкатларга сотиш… каби мажбуриятларини юклайди. Жаҳон Банки билан Халқаро Валюта Фонди юртни шундай иқтисодий ва молиявий сиёсатлар ботқоғига ботириб, қарзларни тўлашда улкан машаққатларга гирифтор қилди. Дунёдаги капиталистик ҳукмронликнинг мавжуд иқтисодий вазиятга қашшоқлик, очлик ва эпидемия каби таъсирлари яққол намоён бўлиб турибди. Дарвоқе, бу икки ташкилот дунёдаги деярли барча давлатларга судхўрлик қарзлари берган ҳамда кўплаб қарзлардан фойдаланувчиларга шундай шартларни қўядики, бу шартлар ҳар бир давлатдаги реал иқтисодий ўсишга ҳам, валютасининг қадри ва захирасига ҳам албатта салбий таъсир қилади. Халқаро Валюта Фондининг дунёдаги йигирма беш нафар энг камбағал давлатларга берган қарзлари 2012 йил охирига қадар 155 миллиард долларга етган.
Аргентина, Ямайка, Латвия, Украина, Венгрия, Эфиопия, Покистон, Миср ва бошқа кўплаб давлатлар иқтисодини вайрон қилишда Халқаро Валюта Фонди ҳақидаги ҳикоя яна такрорланди. Масалан, иқтисод ва сиёсат тадқиқотлар маркази (CEPR) нашр қилган мақолада Халқаро Валюта Фонди сиёсатларининг Украина, Латвия, Венгрия ва Аргентина иқтисодини заифлашишига таъсир қилгани батафсил айтилган.
Қачон камбағал давлатлар Халқаро Валюта Фондидан қарз олса, уларнинг ялпи маҳаллий ишлаб чиқаришининг ўсиш нисбати пасайиб кетаётгани, камбағаллик нисбати эса ортиб кетаётгани доим кузатилмоқда. Бу соҳада Покистон яхши мисол бўлади. У ерда ҳукумат молиявий тадбир-чоралар қабул қилмоқда. Масалан, товарларга давлат солиқларини кўпайтириш, солиқларни жамлашда сарфланадиган саъй-ҳаракатларни ошириш, маҳаллий нефт маҳсулотларидан қўллаб-қувватловни олиб ташлаш ва бошқа кўплаб чоралар каби. Буларнинг барчасини навбатдаги қарзлар масаласини ҳал этиш мақсадида қилмоқда ҳамда айни масалани ўзининг иш тартибига қайта жорий қила бошлаган. Ҳозирда бу чора-тадбирлар Халқаро Валюта Фонди томонидан шундай тарзда белгиланмоқдаки, Халқаро Валюта Фонди, Жаҳон Банки ва унга аъзо давлатлардан қарз олган давлатлар олган қарзларининг устама фойдаси солиқларини ҳам тўлаши мумкин бўлади. Яқинда Халқаро Валюта Фонди Иорданиядан шундай шафқатсиз шартларни талаб қилдики, унинг зарари камбағалларнинг бурда нонигача таъсир қилди, электр энергияси, сув, нефт маҳсулотлари, транспорт каби жуда кўп нарсаларга қўйилган солиқлар нисбатини орттириб юборди.
Энг қизиғи ва даҳшатлиси шуки, қачон бирор давлат Халқаро Валюта Фондидан қарз олишдан бош тортса ёки унинг сиёсатларига риоя қилишни истамаса, ўзини жазоларга рўпара қилади, АҚШ, Британия, Франция каби Халқаро Валюта Фондидаги асосий хиссадор давлатларнинг сиёсий босимлари остида қолади.
Хулоса шуки, бу машъум Жаҳон Банки билан Халқаро Валюта Фонди, иккаласи ҳам зўравон ва золим мустамлакачи давлатлар қўлидаги қуролдир. Уларнинг бундай зулмини мабдага асосланган тузумдан бошқаси асло тўхтатолмайди. Ислом мабдасига асосланган тузум уларнинг мана шу қўлларига албатта болта уради, бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.
Роя газетасининг 2016 йил 24 август чоршанба кунги 92-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ