Ислом тарихидаги шаҳидлар то қиёматгача Умматни оёққа турғазувчидир

Ислом тарихидаги шаҳидлар то қиёматгача Умматни оёққа турғазувчидир
بسم الله الرحمن ألرحيم
Маълумки, ўн уч аср бир вужуд каби бўлган Ислом Умматининг ўз душманларига қарши оёққа туриши учун халифанинг биргина “ҳаялал жиҳад” деган хитоби кифоя бўлган. Шу ондаёқ буюк умматнинг ёшу қариси Ислом лашкарига айланган. Зеро, бу умматни кофирга қарши жангда шаҳид бўлмоққа ҳарислигини тўсувчи бирор сабаб бўлмаган. Ҳатто оналар барча ўғилларини Аллоҳ йўлидаги жангда шаҳид бўлишини кўкрак сутига қўшиб ичказганлар. Шаҳид бўлган оталар қиличини уларнинг фарзандлари фахр билан ёвга қарши кўтарганлар. Буюк Исломнинг енгилмас қўшинларини қувватлаган нарса саҳоба р.а.ларнинг ибратли шижоатларини тиллардан тилларга кўчиб ўтаётганидир. Ҳар даврнинг Абу Жаҳлларига қарши Умару, Алилари, Хамза-ю Ҳолидлари қилич яланғочлаб келди.
Афсуски, бугунги уммат халифасиз, яъни ўз оталарисиз етим қолганлари туфайли парчаланиб, турли миллатларга, ҳудудларга бўлиниб, кофир ғарб қўлида хорлик аламларини тотмоқда. Уммат ёшларини ўз боболари тарихидаги қаҳрамонлик билан эмас, балки аслида мавжуд ҳам бўлмаган тўқима “қаҳрамонлар” ҳаётидаги арзимас ғоялар қурбонига айлантирмоқдалар. Бугун Америка ва барча Ғарб давлатлари Ислом ўлкаларининг ерларидаги бойликларга ҳарис бўлиб, ўша юрт малай ҳокимларига таяниб урушлар бошлаган бўлсалар-да, армиясидаги лашкарларининг жони ўзларининг давлатларига қурбон бўлишга ярамади. Матбуотларда, китобларида, фильмларидаги ёлғон фидоий солдатларнинг минглаган образларини яратган бўлса-да, армиясидаги қўрқоқ солдатларидан “рембо”лар чиқмади.
Эй азиз Умматнинг авлодлари! Оламга ҳукмронлик даъвосидаги АҚШ, Россия армияси оддийгина ўз давлатига эга бўлмаган афғон мужоҳидлари зарбаларидан тинкалари қуриган ҳолда шармандаларча мағлуб бўлганига гувоҳ бўлмоқдасиз. Биргина афғон мужоҳидлари зўравонларни юртидан қувиб ташлаган экан, умматни ажратиб турган сунъий чегаралари очилиб кетса, ўша золим тузумлар армияси аҳволини тасаввур қилиб кўринг.
Эй Муҳаммад ﷺ уммати! Сиз бугун ўз аждодларингиз қаҳрамонларини танимоқдан бунчалар узоқлашдингиз?! Ахир, ўз юртингиз қамоқхоналарида даҳшатли қийноқлар остида шаҳид қилинаётган бугуннинг Ёсир оилаларидан бехабармисиз?! Устиларидан қайноқ сувлар қуйиб шаҳид қилинганлар ҳақида эшитмадингизми?! Тирноқлари суғурилиб, товонларига мих қоқиб ўлдирилган ўғлонларингиз хусусида қизиқмадингизми?! Ахир, нима учун улар йигирма йиллардан бери золимлар зулмига сабр билан туриб тиз чўкмасдан шаҳид кетмоқдалар?! Молини ва жонини нима учун иккиланмай фидо қилмоқдалар?! Сиз ўзингизга савол бериб кўрингчи. Ўз оилангиз шаънини, аёлингиз, қизларингиз номуси ҳимояси учун азиз жонингизни фидо қилармидингиз?! Уларга тажовуз қилувчилар қўл-оёғингизни боғлаб, тишларингизни бирма-бир болғада синдирсалар ҳам оилангиз шаънининг ҳимоясида собит турармидингиз?!
Энди сиз яшаб турган юртдаги хоин раҳбарларга тик туриб сўз айтишга журъат тополармикинсиз?! Йўқ, асло тополмайсиз. Чунки ҳар қандай инсондаги заифлик касали бўлган ваҳнни кофирлар аллақачон қалбларингизга жойлаб улгурган. Сиз азизлардан бу қўрқув ва заифлик ўз Исломингизга қайтиб, тарихдаги собитларни эслаш билан нари кетур. Ва деярли чорак асрдан бери тиконли симлар ортида, қийноқлар остида шаҳид кетаётган юртдошларингизни қисмати билан ва ўша азизларни кўтариб чиққан буюк ғоялари билан танишмоқ сиз азизлардан қўрқув ва ваҳнни кетказур. Аввалдаги буюк, енгилмас Ислом вужудининг тикланмоғи учун жон фидо қилаётган юртдошларингизни танимасдан ва улар кўтариб чиққан ғояларни англамасдан туриб асло азиз бўлмайсиз. Ғарбнинг алдовлари, малай ҳокимларингизнинг хоинликларига чек қўйиб, барча Ислом ўлкаларини бирлаштирувчи чақириққа лаббай демоқлик сизнинг энг тўғри қарорингиздир. Қайси тарафни танлаш ихтиёри ўзингиздадир. Зеро, Аллоҳ ўзига содиқ қулларини сизларсиз ғолиб қилишга ҳам қодирдир. Бу хитобимиз сизларни танловда адашиб, икки дунёда хорликка гирифтор бўлувчи хоинлар сафида қолмаслигингиз учунгинадир. Ва билингки, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Росулуллоҳ ﷺ рост сўзлагувчидир. Ин ша Аллоҳ, бу зулматларни Уммат устидан супуриб ташловчи Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик яқиндир. Сизларга тилагимиз эртага қувилиб кетувчи золимлар сафидан ҳазар қилиб, ғолиблик ваъда қилинган азизлар сафини танланг!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
02.11.2021й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ