Фаластин маъмурияти мактаб ўқувчиларига Росулуллоҳ ﷺнинг байроқларига мансубликни ўргатаётган муҳтарам ўқитувчини қамоққа олди
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Фаластин маъмурияти мактаб ўқувчиларига Росулуллоҳ ﷺнинг байроқларига мансубликни ўргатаётган муҳтарам ўқитувчини қамоққа олди
Фаластин маъмуриятига қарашли «PSS» (превентив хавфсизлик хизмати) ўтган чоршанба куни туш пайтида муҳтарам ўқитувчи Ҳусайн Абу Ҳажни Байтуллаҳм-Ғарбий Ҳусон шаҳарчасидаги «Сиддиқ» номли ўғил болалар ўрта мактабида дарс ўтаётган пайтда, ўқувчилари кўз ўнгида қамоққа олди. Унинг «айб»и миллатчилик ва мустамлакачилик байроқлари ўрнига, Росулуллоҳ ﷺнинг байроқлари остида маъруфга буюриб, мункардан қайтариш ва мусулмонлар бирлигига даъват қилганлиги бўлди. Бу маъмурият наздида жиноят саналади. Чунки бу унинг миллий, дея аталмиш сармоядорлик лойиҳасини хавф остига қўяди.
Пайшанба куни устоз Ҳусайн Абу Ҳаж судга топширилди. Судья устозни ўқувчиларга Исломга амал қилишни ва тавҳид байроғини севиб, бўлиниш, миллатчилик ва мустамлакачилик байроқларидан эса нафратланишни ўргатгани учун мукофотлаш ўрнига, беш кунлик ҳибсда сақлашга ҳукм қилди.
Таъкидлаш лозимки, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини режимнинг бундай юзсиз қилмишини қаттиқ сўзлар билан қоралади ҳамда уни муҳтарам мураббийни фарзандларимиз ва жигаргўшаларимиз олдидаги ўз бурчини адо этгани учун, уларга бирлик моҳияти, Уммат ва Исломга мансублик ҳақида сабоқ бергани учун уни қамоққа олишга журъат қилганликда айблади. Фаластин маъмуриятидан устозни дарҳол озод этишни талаб қилди.
Роя газетасининг 2021 йил 24 ноябр чоршанба кунги 366-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми