| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Хорижий кучлар Америка сайловларига аралашиш учун у ердаги бўлинишлардан фойдаланди

Хорижий кучлар Америка сайловларига аралашиш учун у ердаги бўлинишлардан фойдаланди

By htadmin
24.11.2024
522
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Хорижий кучлар Америка сайловларига аралашиш учун у ердаги бўлинишлардан фойдаланди

Доктор Девон Абу Иброҳим – Америка

Сўнгги йилларда АҚШ президентлик сайловларига хорижий кучларнинг аралашуви авж олгани, бунда сайлов натижаларига ва жамоатчилик фикрига таъсир ўтказиш учун яширин ва стратегик услублардан фойдаланилгани кузатилди. Бу соҳада Россия ва Хитой муҳим рол ўйнади. Чунки улар сайловчиларга таъсир ўтказиш учун электрон ижтимоий тармоқлар, дезинформацион кампаниялар ва сунъий интеллектдан фойдаланишди. Ушбу аралашув миллий кампаниялар билан чекланиб қолмади, балки маҳаллий сайловларгача етиб борди ва америкаликлар ўртасида келишмовчиликларни келтириб чиқариш учун нозик ижтимоий масалаларни қўзғашга қаратилди. Бу кучлар сайловчиларнинг хатти-ҳаракати ва фикрларига таъсир ўтказиш мақсадида Америка жамиятидаги қутбланиш ва чуқур кескинликлардан фойдаланишга йўналтирилган стратегияларга таянишди.

Россиянинг 2016 йилги сайловларга аралашуви

2016 йилда Россиянинг АҚШ президентлик сайловларига аралашуви хорижий аралашув усулларидаги мураккабликнинг янги даражасини намойиш этди. АҚШ разведка хизмати Россия Доналд Трампни ўзининг манфаатларига кўпроқ мос келади деб ҳисоблаб, уни Хиллари Клинтондан афзал кўрган деган хулосага келди. Чунки Хиллари Клинтон Россияга қарши санкцияларга нисбатан кескин позицияни эгаллаган эди. Бу эса уни Москва учун унчалик мақбул бўлмаган шахсга айлантирди. Ўша йили Россия агентлари ижтимоий тармоқларда асл келиб чиқиши африкалик бўлган сайловчиларга мўлжалланган сохта аккаунтларни очиб, уларнинг овози ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини ёки партиялар уларнинг манфаатларини акс эттирмаслигини даъво қилиш орқали уларни овоз бермасликка ишонтиришга уринишган.

Техас штатининг Хьюстон шаҳрида Россия агентлари Фейсбук гуруҳлари орқали норозилик намойишларини уюштиришган. Одамлар бу ҳамма воқеалар хорижий томондан уюштирилганини билишмаган. «Техас юраги» деб номланган гуруҳ Техаснинг «исломлашувига» қарши норозилик намойишига чақирган. Айни ўша пайтда «Америкадаги бирлашган мусулмонлар» номи остидаги гуруҳ Исломни қўллаб-қувватлаш учун антимитинг ўтказишга чақирган. Бу операциядан кўзланган мақсад аниқ бўлиб, бу бўлинишни кескинлаштириш эди. Сенатор Ричард Бёрр бу манипуляцияни тасдиқлаб «Мудом бу ишлар Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан туриб бошқарилаётган экан, Техас штатининг Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирда қатнашиш мушкул», деб айтган эди.

2024 йилдаги хорижий аралашувларга мисоллар

2024 йилги сайловларда Россия ва Хитойнинг аралашув услублари ривожлангани кузатилди. Бу эса аниқ ва мақсадли тактика қўлланганини кўрсатади. Россиянинг Камала Харрисга қарши кампанияси асосан сунъий интеллект ёрдамида яратилган видеолардан фойдаланишга ва муайян демографик гуруҳларга йўналтирилган нотўғри маълумотларни тарқатишга қаратилди. «Microsoft»дан хавфсизлик бўйича таҳлилчи Клинт Уотсс ушбу стратегиянинг самарадорлигини изоҳлаб «Хорижий томонларнинг нотўғри контентни тезда тарқатиш қобилияти жамоатчилик фикри ва сайлов натижаларига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин», деди.

Россия X каби платформаларда стратегик таъсир доирасини кенгайтирди. Чунки сунъий интеллектга таянган Харрис ҳақидаги сохта материаллар кенг тарқалди. Ушбу сохта контент хорижий кучлар жамоатчиликни алдаш учун технологиядан қандай фойдаланаётганини кўрсатади.

Британия лейбористлар партиясининг 2024 йилги АҚШ сайловларига аралашуви

Хорижий аралашув сарлавҳаларида Россия ва Хитой устунлик қилсада, Британия лейбористлар партиясига йўналтирилган янги айбловлар аралашув Америка мухолифлари билан чегараланиб қолмаслигини кўрсатди. Трамп кампанияси Британия лейбористлар партияси кўнгиллиларини Пенсилвания ва Шимолий Королина каби муҳим штатларда вице-президент Харрисга ёрдам кўрсатишда айблади. Трамп кампаниясининг ҳамраиси Сьзи Уалз бу аралашувни «Америкага қарши аралашувлар узун силсиласининг навбатдаги умидсиз уриниши», деб таърифлади.

Тарихий обзор: Американинг бошқа давлатлар сайловларига аралашувлари

Американинг ўз сайловларига хорижий томоннинг аралашишини танқид қилиши Қўшма Штатларнинг бошқа давлатлар сайловларига аралашиш тарихига зид келади. Мисол учун, Марказий Разведка Бошқармаси 1953 йилда Эрон Бош вазири Муҳаммад Мусаддиқни ағдариш учун «Аякс» операциясини бошқарган. Чунки унинг нефтни миллийлаштириш билан боғлиқ қарорлари Ғарб манфаатларига таҳдид солган. Разведка бошқармаси намойишлар, ташвиқот кампаниялари ва пора орқали Мусаддиқни ағдаришга муваффақ бўлган. АҚШ разведка бошқармаси 1949 йили Сурияда Ҳусний Заимнинг давлат тўнтаришини қўллаб-қувватлаган. Бу Американинг ҳукуматларни ўз фойдаси учун ўзгартиришга аралашувини акс эттиради.

Лотин Америкасида Қўшма Штатлар 1973 йили Чилида бўлгани каби сайлов натижаларини назорат қилиш учун аралашди. У демократик йўл билан сайланган президент Салвадор Аллендига қарши тўнтаришни қўллаб-қувватлади. Бу эса, генерал Пиночет ҳукмронлиги остидаги узоқ йиллик диктаторлик бошқарувига олиб келди. Шунингдек, 1954 йили Гватемалада Марказий Разведка Бошқармаси президент Хокабо Арбенснинг аграр ислоҳотлари социалистик ҳаракатларни илҳомлантиришидан қўрқиб, унга қарши тўнтаришни қўллаб-қувватлади. Бу мисоллар Америка ўзи тарғиб қилаётган демократик тамойиллар эвазига бўлсада, ўз манфаати учун хорижий ҳукуматларни шакллантиришга тайёрлигини кўрсатади.

Хорижий аралашувнинг бўлинган жамиятга таъсири

АҚШ сайловларига хорижий кучларнинг аралашиши аллақачон бўлиниб улгурган жамиятнинг тузилишига чуқур таъсир кўрсатади. Бундай аралашувлар ишончсизлик туйғуларини ва бўлинишни кучайтиради. Хорижий кучлар фитна қўзғаш учун нозик масалалар билан аллақачон кучайиб улгурган муҳитдан фойдаланишади. Шунингдек, бу кучлар бўлинган жамиятни янада парчалаб ташлаш учун чуқур ижтимоий бўлинишлардан фойдаланишади. Бош прокурор ёрдамчиси Метью Олсен таъкидлаганидек, «сайловчиларни манипуляция қилишга уринишлар… бевосита ҳақиқий хавф туғдиради». Бундай баёнотлар демократияга таҳдид солинаётгани ҳақида огоҳлантириш бўлиши мумкин. Аммо улар қутбланиш туфайли чуқур бўлинган тизимнинг заифлигини очиб беради.

Фойдаланиш осон бўлган доимий андоза

Хорижий аралашув 2016 йилда Россиянинг тизимли равишда дезинформация қилиш ҳаракатларида бўладими ёки Британия лейбористлар партияси аралашувига оид сўнгги айбловларда бўладими бундан қатъий назар, тарих унинг такрорий андозасини очиб беради. Ҳозирда бу мисоллар хорижий кучларнинг Америка жамиятидаги чуқур бўлинишлардан қандай қурол сифатида фойдаланганини фош этди. Зотан, яна бир масхара қатламининг кўпайишига Қўшма Штатларнинг ўзи сабабчи бўлди. Зеро, ажнабий кучлар ҳам Американинг хорижда қўллаган тактикаларни қўллаётган экан, уларга чуқур бўлиниб кетган Американинг ташқаридан қанчалик манипуляция қилиниши осонлигини кўринмоқда.

Роя газетасининг 2024 йил 6 ноябр чоршанба кунги 520-сонидан

 

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsАмерика сайловлариХорижий кучлар
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Кеча ва бугун

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир-Бангладеш вилояти АҚШнинг Қуддусни яҳудийлар давлати пойтахти, дея қилган эълонига қарши юриш ўтказди

  • МАҚОЛАЛАР

    Бюджетдаги улкан тешик: бефойда ва ҳаром ишларга сарфлар, солиқлар, қарзлар ва талон-тарож

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/