Эй муфтий жаноблари, ўзингиз ҳақингизда Аллоҳдан қўрқинг!
بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар ва изоҳ
Эй муфтий ўзингиз ҳақингизда Аллоҳдан қўрқинг!
Хабар: Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг янги раиси ва муфтийси Нуриддин Холиқназаров 2021 йил 10 октябрда масжиддаги суҳбатларидан бирида куракда турмайдиган сўзларни айтиб Ҳизб ут–Таҳрирга туҳмат, бўҳтонларни ёғдирди. У ҳатто Ҳизб ут–Таҳрирни дин душмани деб бўҳтон қилишга ҳам журъат қилди. Унинг бу бўҳтонлари Muslim uz нинг ютубдаги расмий саҳифасида жойланган.
Изоҳ: Маълумки, Исломнинг ҳаёт майдонига қайтишига қарши курашишда тоғут режимлар, айниқса Ўзбекистондаги режим ҳам ўзининг репрессив хавфсизлик хизматлари билан бир қаторда сарой уламоларини ҳам ишга солмоқда. Бу режимларни ўрнатиб қўйган мустамлакачи кофир давлатлар, жумладан Россиянинг режаларидан бири одамларни Ҳизб ут–Таҳрирдан юз ўгиртириш, ундан ва у тутган йўлдан ҳафсалани пир қилиш, унга нисбатан нафрат уйғотишдир. Чунки Ҳизб ут–Таҳрир ҳаракат қилаётган рошид Халифалик Давлати қурилса, бу мустамлакачиларнинг ҳам, уларга малай режимларнинг ҳам куни битади. Янги муфтининг бу хуружига мана шу нуқтаи назардан туриб қараш лозим. Ҳизб ут–Таҳрир Аллоҳ Таолонинг:
وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ ۚ وَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
“Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир” (Оли Имрон: 104).
деган амрига итоат этиб тузилган. Демак, Яхшилик–Исломга даъват қилиш, маъруфга буюриб, мункардан қайтариш Ҳизбнинг жонидир. Ҳизб шу билан тирик. Шундай экан, муфтининг “ҳизбнинг мавъизалари ва тарғиботларида амр маъруф ва наҳий мункар йўқ” деган гапи қандай ақлга сиғади?! Аксинча, Ҳизб яхшиликка даъват, амр маъруф ва наҳий мункар билангина чекланиб қолмай, балки “вожиб нима билан амалга ошса ўша нарса ҳам вожибдир” деган шаръий қоидага асосланиб, барча маъруфлар амалга ошадиган ва мункарлар йўқ қилинадиган, ҳақиқий диний таълим–тарбия йўлга қўйиладиган Энг Катта Маъруфга, яъни Халифалик Давлатини қуришга ва энг катта мункар бўлмиш куфр тузумни йўқ қилишга ҳам ҳаракат қилмоқда. Халифаликнинг фарзлиги ҳақида ҳанафий уламолардан бири, “Тўрт мазҳаб бўйича фиқҳ” китобининг муаллифи Абдур Раҳмон ал–Жазирий бундай дейди: “Имомлар – роҳимаҳумуллоҳу таъоло – имомат (халифалик) нинг фарзлигига иттифоқ қилганлар. Шунинг учун мусулмонларнинг албатта битта имоми бўлиши зарур, у дин ибодатларини қоим қилади ва золимлардан мазлумларнинг ҳаққини олиб беради …”. Имом Қуртубий эса Аллоҳ Таолонинг Бақара сурасидаги :
“إنى جاعل فى الأرض خليفة” “Парвардигорингиз фаришталарга: «Мен Ер юзида халифа қилмоқчиман», деганида” деган қавли тафсирида “бу оят битта имом (халифа) ни тиклашдаги асл–асосдир” дейди. Имом Мовардий, ҳанафий уламолардан имом Насафий ва бошқа уламолар ҳам халифани тиклашнинг фарзлигини ёзиб қолдирганлар. Ҳатто ҳанафия мазҳаби уламолари жума намози саҳиҳ бўлиши учун султон–халифанинг изни бўлишини ҳам шарт қилиб қўйганлар.
Албатта авом халқ – Исломдан йироқлатилгани учун – бу ҳақиқатларни билмайди. Лекин муфтий в у каби сарой уламолари бу ҳақиқатларни яхши билишади. Аммо улар буни яшириб келишмоқда ёки бузиб талқин қилишмоқда. Сиёсат ҳақида айтадиган бўлсак, у умматнинг ички ва ташқи ишларини Ислом аҳкомлари билан бошқаришдир. Ислом мукаммал ҳаёт низомидир. Шунинг учун ҳам фуқаҳоларнинг, жумладан ҳанафий фуқаҳоларнинг фиқҳ китобларидан ҳам намоз, рўза, ҳаж, закот, бай, никоҳ ва бошқаларга оид ҳукмлар билан бир қаторда имом–халифа, қозилик, ҳадлар, жиҳод, ғаниймат–ўлжалар, зиммийлар, дорул ислом ва дорул куфрга оид сиёсат аҳкомлари ҳам ўрин олган. Бунга масалан шамсул аимма имом Сарахсий роҳимаҳуллонинг “ал–Мабсут” китобини мисол қилиш мумкин. Муфтий бошчилигидаги сарой уламолари эса Исломни фақат намоз, рўза, закот, ҳажгагина чеклаб қўйишмоқда!! Сиёсатдан умматнинг йироқлатилгани унинг бошига қандай фалокатларни олиб келгани ва ҳануз олиб келаётгани шундоқ кўриниб турибди. “Ҳизбийлар намоз, рўза, закот, ҳаж Хилофат тикланмагунча фарз эмас, деб даъво қилишади” деган бўҳтонга келсак, ҳазрати муфтий зоналарда намозга азон айтгани учун қийноққа солинган, тутган рўзаларини мажбуран очирилган ҳизб йигитлари ҳақида, диний идора ходимлари эса уларни намоз ва рўзадан қайтаришгани ҳақида эшитган бўлса керак!! “Ҳизб пайдо бўлганидан бери тафриқага солишдан бошқа ишни қилмаган” деган бўҳтонга келсак, аслида сиз ҳазрати муфтий ва идорангиздаги ходимларингизга ўхшаган сарой уламолари бир бутун Умматни майда арзимас давлатчаларга бўлиб ташлаган кофир ғарбнинг “сайкс–пико” келишувини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқдасиз! Ҳизб эса умматни яна битта давлатда бирлаштириш учун кунни тунга улаб ҳаракат қилмоқда. Фақат Аллоҳ, Росули ва мўминларни дўст тутган, ер юзида Раббоний ҳокимиятни татбиқ қиладиган Давлатни қуришга ҳаракат қилиб, бу йўлда молу жонни фидо қилаётган Ҳизб ут–Таҳрир, малай куфр тузумларга ялтоқлик қилмайдиган Ҳизб–Таҳрир ўзининг Аллоҳ ҳизби бўлишини умид қилади!
Золим давлат раҳбарлари сарой уламоларини улов қилиб миниб олган. Шунинг учун ҳам улар чор атроф зулм, адолатсизлик, коррупция, қашшоқлик, фаҳш, зино, рибо … каби мункарларга тўлиб кетган бўлса ҳам булар ҳақида чурқ этишмайди. Аксинча, бу тоғутларни кўкларга кўтариб мақтаб, маддоҳлик қилишади. Ҳақ йўлда кетаётганларга эса туҳмат тошларини отишдан чарчашмайди. Аслида улар “султон уламолари” эмас, балки маломатчининг маломатидан қўрқмай ҳақ сўзни золимга тик боқиб айтган уламолар султони Изз ибн Абдус Салом роҳимаҳуллоҳ каби раббоний уламолардан бўлиб, халқни тўғри йўлга бошлашлари лозим эди. Лекин афсуски, улар ботил томонида туришни танладилар.
Биз ҳазрати муфтий ва диний идорадагиларга Ҳизб ҳақида Аллоҳдан қўрқинг демаймиз. Чунки улар Ҳизб ут–Таҳрирга асло зарар етказа олмаслар. Аксинча биз уларга ўзингиз ҳақингизда Аллоҳдан қўрқинг деймиз.
Ҳизб ут–Таҳрирни мустамлакачи кофирлар ва уларга малай тоғутлар сарой уламоларини ишга солиб, хунук кўрсатишга қанчалик чиранишмасин, ойни этак билан ёпа олишмайди.
يُرِيدُونَ أَن يُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللَّهُ إِلَّا أَن يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ
“Улар Аллоҳнинг нурини (яъни, Исломни) оғизлари (яъни, беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар хохламаса-да, фақат Ўз нурини тўла (яъни, ҳар тарафга) ёйишни истайди”. (Тавба: 32).
Ҳизб ут–Таҳрир марказий медиа офиси радиоси учун Ислом Абу Халил – Ўзбекистон
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми