Совет иттифоқи, яъни рус империясини қайта тиклаш орзуси!
بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар ва изоҳ
Совет иттифоқи, яъни рус империясини қайта тиклаш орзуси!
Хабар: KUN.UZ 2022 йил 7 февралда қуйидаги хабарни тарқатди:
Лукашенко собиқ СССРнинг аксар давлатлари Иттифоқ давлатига киришига ишонч билдирди
Айни пайтда Россия ва Беларусдан иборат Иттифоқ давлатига Ўзбекистон ва бошқа собиқ совет республикалари ҳам қўшилади, дея ишонмоқда Беларус президенти Александр Лукашенко.
Беларус президенти Александр Лукашенко ва Россия ҳукумати пропагандачиларидан экани айтиладиган журналист Владимир Соловьев ўртасидаги суҳбатда Иттифоқ давлатининг кенгайиши ҳақида сўз борди.
YouTube'даги “Соловьёв LIVE” каналида эълон қилинган интервюда Александр Лукашенко 1999 йилда Россия ва Беларус иштирокида тузилган Иттифоқ давлати собиқ совет республикалари ҳисобига кенгайиши мумкинлигини айтган…
“Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга келсак, менимча, аввало иқтисодий зарурат туфайли улар ҳам қўшилишади”, – деди Александр Лукашенко.
Изоҳ: Ўзбекистондаги миллий тикланиш партияси раиси Алишер Қодиров Лукашенконинг “янги иттифоқ” қа оид бу мулоҳазасига танқидий муносабат билдирди. У: “Ушбу режалар тескари тўлқин яратиши ва совет империясини тикламоқчи бўлаётганлар ҳудудида янги давлатлар пайдо бўлиши эҳтимолини кучайтиради. Бу эса, албатта, минтақада жиддий иқтисодий ва ижтимоий силкинишларга сабаб бўлиши мумкин” деди. (озодлик радиоси, 08.02. 2022).
Маълумки, Россия собиқ совет иттифоқи парчаланиб кетганидан кейин ўзининг Болтиқбўйи мамлакатлари, Грузия, Украина каби мустамлакаларидан маҳрум бўлди. Ҳозирда у ўзининг чангалида қолган Беларуссия, Арманистон ва Ўрта Осиё давлатларига Америка, Хитой ва Ғарб нуфузи кириб келишидан хавотирда. Шунинг учун қолган–қутган мустамлакаларини ўз чангалида сақлаб қолишга уриняпти. Қозоғистондаги охирги воқеаларни ҳам Россиянинг постсовет майдонда ўз нуфузини тиклашга уриниши деб баҳолаш мумкин. Масалан “Уолл стрит жорнал” газетаси таҳлилчиларига кўра “рус президенти Владимир Путин ўз мамлакатининг собиқ совет жумҳуриятлари устидан, хусусан Қозоғистон устидан нуфузини қайта тиклашга ҳаракат қилмоқда…”. Путин “имконият бўлган ҳамма жойда мамлакатлар бирлашиш орқали ўзларининг рақобатлашиш қобилиятлари даражасини оширади, собиқ СССР республикалари учун эса бу “мутлақо табиий иш”дир”деган эди. Лекин Россиянинг қолган–қутган собиқ совет жумҳуриятларини “иттифоқ” деган “қўра”га ҳайдаб киритиши осон кечадиган иш эмас. Буни ҳатто хомхаёл, дейиш ҳам мумкин. Қозоғистон воқеалари хусусида: АҚШ давлат котиби Блинкенга CNN да: бу нима, СССРнинг қайта тикланишими? – деган савол берилганида у бу фикрга қўшилиб: “Менинг ўйлашимча шундай, бу президент Путинннинг мақсадларидан биридир ва бу илгари Совет Иттифоқининг қисмлари бўлган мамлакатлар устидан ўз нуфузини ўрнатиш демакдир” деди. Блинкен ўша заҳоти: “СССРнинг қайта тикланиши номақбулдир” деб қўшимча қилди. Қолаверса, Ўрта Осиёда Америка, Ғарб ва Хитой ҳам ўз ҳукмронлигини ўрнатишни истайди. Масалан Ўзбекистоннинг биргина Хитойдан қарзи 2019 йилда 2,8 млрд. долларни ташкил қилди. Хитой расмий баёнотларига кўра, Хитой билан Қозоғистон ўртасидаги савдо 2021 йилнинг 11 ойи орасида 22,94 млрд. долларга етди. Хитой ширкатлари Қозоғистондаги энергетика ва уран лойиҳаларида ҳам муҳим улушларга эга. Демак, Хитой бу мамлакатларнинг Россия ҳукмронлиги остида бўлиб қолишини истамайди. Ғарблик кузатувчиларнинг фикрича, қўшма штатлар Россиянинг бу минтақадаги ҳукмронлиги Ўрта Осиёда Пекин билан Москва ўртасидаги тўқнашувга олиб келиши мумкин, бинобарин бу Американинг “халқаро система” устидан ҳукмронлик қилишдаги манфаатларига хизмат қилади, деб билмоқда. Хулоса қилиб айтганда, стратегик жиҳатдан муҳим ва улкан ресурсларга бой бу минтақа мустамлакачи давлатлар сўлагини оқизмоқда.
Эй Ўзбекистондаги мусулмонлар! Худосиз СССР да ота, боболаримиз қандай репрессияларга учради, уламоларимиз қатл қилинди, халқ диндан узоқлатилди, масжидларимиз бузиб ташланди ёки омборларга айлантирилди, бойликларимиз талон–тарож қилинди. Ҳозирда эса СССРнинг меросхўри мустамлакачи Россия юртларимизни яна “иттифоқ” деган “қўра”га ҳайдаб киргизмоқчи! Бунга асло йўл берманг! Юртларимиз фақат Аллоҳ Субҳанаҳу ваъда қилган ва Росулуллоҳ ﷺ башорат берган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати таркибида бирлашсагина бу куфр зулматларидан Ислом Нурига чиқиб, нажот топамиз. Қалқонимиз бўлган бу давлат соясида иймонимиз ҳам, жонимиз, аҳлимиз, молимиз ҳам омонда бўлади.
ويومئذ يفرح المؤمنون بنصر الله ينصر من يشاء وهو العزيز الرحيم
“Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хохлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир.” (Рум: 4–5).
Ҳизб ут-Таҳрир марказий медиа офиси радиоси
Ислом Абу Халил қалами билан – Ўзбекистон
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми