Ғарбнинг заҳарли чиқиндилари Яман аҳлини ҳалок қилмоқда уларга ёрдам берувчи йўқ!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ғарбнинг заҳарли чиқиндилари Яман аҳлини ҳалок қилмоқда уларга ёрдам берувчи йўқ!
Яманнинг бир қатор минтақаларида одамлар соғлиғига, янги туғилган чақалоқлар хавфсизлигига ҳамда атроф-муҳитга нисбатан брокерлар томонидан кўмилган заҳарли чиқиндиларнинг ҳалокатли таъсири кучаймоқда. Бу брокерлар айни чиқиндиларни саноатлашган давлатлар учун утилизация қилиб бериш эвазига мўмай пул топишяпти.
Ушбу ҳодиса юзасидан Ҳизб ут-Таҳрир – Яман вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:
«Яман бундай ҳалокатдан азият чекаётган ягона давлат эмас. Бу ҳалокатни бизга кофир Ғарб олиб келмоқда. Чунки инсоният ҳаёти, айниқса, унинг таъбири билан айтилган учинчи олам давлатларидаги инсонлар Ғарб учун ҳеч қандай қиймат касб этмайди. Ҳозирда бизга заҳарли ядровий чиқиндиларни кўмиш учун Ливан, Сомали ва Жазоирга олиб келиб ташлашяпти. Фаластинга келсак, унинг ерларига яҳудийлар Димона шаҳридан реактр чиқиндиларни олиб келиб кўпиб ётишибди, бунга қарши чиқадиган ҳеч ким йўқ».
Матбуот баёнотида қуйидагилар қўшимча қилинди:
«Капиталистик системанинг сақофати мана шу. Инсон насли ва экинини қуритувчи ушбу зўравон ва йиртқич системада муқаддас саналган нарсалар модда, куч ва худбинликдир. У оқ танли ирқни қолган ирқлардан устун кўради. Бундай бузуқ ва бузғунчи маданиятни йўқ қилиб, ундан инсониятни қутқармоқ даркор. Бу иш эса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатидан бошқа давлатда ҳаргиз амалга ошмайди».
Роя газетасининг 2022 йил 23 феврал чоршанба кунги 378-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми