Муқаллидларнинг ҳолатлари ва уларнинг таржиҳ мезонлари

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Саволга жавоб
Муқаллидларнинг ҳолатлари ва уларнинг таржиҳ мезонлари (устун қўйиш омиллари) Усама Саммонга
Савол: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ
Шайхимиз, Аллоҳ таоло сиздан рози бўлсин, сизни энг гўзал ажрлар билан мукофотласин. Аллоҳдан сизни Ўз ёрдами билан қўллаб-қувватлашини, Халифалик давлатининг барпо бўлишини тезлаштиришини ҳамда сизга ажр-мукофот ва собитқадамлик ёзишини сўраймиз.
Сиздан, агар имкони бўлса, жавоб беришингизни ўтиниб сўрайдиган бир саволим бор эди, у шундан иборат:
«Исломий шахсият» (Ислом шахсияти) китобининг биринчи қисмидаги «Далилнинг кучи» баҳсида қуйидагилар келтирилган:
«Бу муражжиҳларнинг (далилларни устун қўйиш омилларининг) хулосасидир ва шу орқали шаръий ҳукм устун қўйилиши (рожиҳ қилиниши) учун қайси далил кучлироқ эканлигини билиб олиш мумкин. Бу нарса икки ҳолатда бўлиши мумкин: Биринчиси — эргашувчи (муттабеъ) кишида бўлади: у икки далилни ўзаро солиштириб, ҳукм чиқаришга ҳаракат қилаётганда, зонни (ғолиб гумонни) излашда бор имкониятини ва кучини сарфламагани сабабли [мустақил равишда] истинбот қилиш (ҳукм чиқариб олиш) қобилиятига эга бўлмайди. Иккинчиси — мужтаҳид кишида бўлади: унинг қаршисида иккита далил бир-бирига қарама-қарши (зид) келиб қолган пайтда бўлади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам, агар кишига иккита далил рўбару бўлса, улардан бирини устун қўйиш (таржиҳ қилиш) вожибдир. Қачонки улардан бири устун қўйилса, далили кучлироқ бўлган ҳукмни олиши ва унга амал қилиши, далилининг заифлиги собит бўлган ҳукмни эса тарк этиши вожиб (шарт) бўлади.»
Шунингдек, “(Бир масалада бир нечта мужтаҳидга тақлид қилиш)” сарлавҳали савол-жавобда қуйидагилар келтирилган:
(Буларнинг барчаси шахс муқаллид бўлиб турган муддатга тегишлидир. Аммо агар унда далилларни ўзаро солиштириб кўриш (тадқиқ қилиш) ва уларни таржиҳ қилиш имконияти (салоҳияти) пайдо бўлса, у ҳолда ўзи тақлид қилган мужтаҳидни тарк этиши ва кучлироқ далилга эргашиши жоиз бўлади.)
Шунга кўра, оддий муқаллид (муқаллиди омий) учун масаланинг чегараси (қамрови) далилга эргашувчи муқаллид (муттабеъ) учун белгиланган чегарадан фарқ қиладими?
Ва агар масаланинг чегараси иккаласи учун ҳам бир хил бўлса, шаръий муражжиҳлар (устун қўйиш мезонлари) бўйича далилларни устун қўйиш имкониятига эга бўлган эргашувчи (муттабеъ) муқаллидга биргина масаланинг жузъиётларида (масалан, намоз масаласида) далиллар ва мужтаҳидларнинг қарашлари ўртасини таржиҳ қилиш (кучлисини танлаб олиш) жоиз бўладими ёки таржиҳ қилиш биргина масаланинг жузъиётлари ўртасида эмас, балки фақат мустақил масалалар ўртасида бўладими?
Аллоҳ сизни хайрли мукофотлар билан сийласин, сизга баракот ато қилсин! Аллоҳдан сизни муваффақ қилишини, тўғри йўлда собит этишини ва Ўз ёрдами ила қўллаб-қувватлашини ҳамда буни ҳасанотларингиз мезонига қўйишини сўраймиз. Ва сизларга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
Жавоб: Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ
Биродарим, шаръий ҳукмни билиш борасида мусулмонлар икки тоифадир: улардан бири — мужтаҳид, иккинчиси эса — муқаллиддир, уларнинг учинчиси йўқ. Чунки воқелик шуки, инсон ёки ўзининг ижтиҳоди ила эришган нарсасини (ҳукмини) олади, ёки бошқа бир кишининг ижтиҳоди орқали эришган нарсасини олади ва бу иш ушбу икки ҳолатдан ташқарига чиқмайди. Шунга кўра, мужтаҳид бўлмаган ҳар бир киши, қандай турга мансуб бўлишидан қатъи назар, муқаллиддир. Шундай экан, тақлид масаласи — бу ҳукмни бошқадан олишдир:
- Мужтаҳидга келсак, у ижтиҳод қилиш аҳлиятига (салоҳиятига) эга бўлган кишидир. Бу эса унда араб тили бўйича етарли билим, Қуръон ва Суннатнинг бўлимлари (турлари) бўйича етарли билим, [далилларнинг] тенг келиб қолиши (таодул), уларни жамлаш (жамъ) ҳамда устун қўйиш (таржиҳ) каби далилларни таҳлил қилиш (солиштириш) кайфияти (усуллари) бўйича етарли билим, ва шундан сўнг [манбалардан] ҳукмларни истинбот қилиш (чиқариб олиш) қобилияти мавжуд бўлиши билан бўлади…
- У [мужтаҳид] қачонки бир масалада ижтиҳод қилса, унинг ҳаққидаги шаръий ҳукм — ўз ижтиҳодига эргашишидир. Ва у ушбу қарашдан (раъйдан) бошқа бир қарашга фақатгина муражжиҳ (устун қўйгувчи омил), яъни далилнинг кучлилиги сабаблигина ўтади…
Мужтаҳид бўлмаган кишига (муқаллидга) келсак, у икки турлидир: эргашувчи (муттабеъ) ва оддий (омий) киши. Уларнинг ҳар иккаласи учун ҳам бир мазҳабдан (қарашдан) бошқасига ўтишда маълум шартлар мавжуд. Бу ўтиш ҳар қандай ҳолатда ҳам нафс-хоҳиш, ҳавои нафс билан ёки енгилроқ бўлгани учун эмас, балки эргашувчи (муттабеъ) учун ҳам, оддий (омий) киши учун ҳам шаръий муражжиҳ (таржиҳ мезони) сабаблигина бўлади:
а) Муттабеъга (эргашувчига) келсак, у шариат қонунчилигига оид баъзи эътиборли илмларга… араб тили бўйича тегишли (етарли) билимга… ҳадислардаги мутавотир, саҳиҳ, ҳасан ва заифнинг маъно-мазмунига (мадлулига) тегишли билимга ҳамда ҳадис китобларидан саҳиҳлари ҳақида илмга эга бўлган кишидир…
- Яъни, муттабеъ (эргашувчи киши) бир қарашдан (раъйдан) бошқасига муражжиҳ (устун қўйгувчи мезон) билан ўтади. Мутабеънинг ҳузурида бу — далилини билган ҳукмига эргашиши ва далилини билмаган [ҳукмини] тарк этишидир.
б) Оддий (омий) кишига келсак, у муттабеъ каби шариат қонунчилигида эътиборга олинган илмларга эга бўлмаган кишидир… ва Аллоҳ субуҳонаҳу ва таолога мазҳабдаги шайх (олим) унга айтганидек ибодат қилади. Бундай киши бирор бир масалада ўз мазҳабидан бошқа мазҳабга фақатгина муражжиҳ (устун қўйгувчи мезон) билангина ўтади. Омий кишининг наздида муражжиҳ (устун омил) — бу у ўзи тақлид қилаётган шахсга тушунча (фаҳм-фаросат), тақво ва гўзал муомала нуқтаи назаридан билдирган ишончидир. Шунга кўра, у жоме масжиди шайхига, ўз отасига ёки масжидда одамларга Қуръон ўқишни ўргатадиган кишига тақлид қилади… У ушбу ҳолатда экан, биз айтганимиздек, фақатгина муражжиҳ(таржиҳ мезони) сабабли ушбу мазҳабдан бошқасига ўтади. Ушбу муражжиҳ эса — улардан кўра билимлироқ бўлган ва тақвоси ҳамда адолатига улардан кўра кўпроқ ишонадиган бир кишини таниб-билиб қолишидир…
- Яъни, оддий (омий) киши бир қарашдан (раъйдан) бошқасига муражжиҳ (устун қўйгувчи мезон) билан ўтади. Омийнинг наздида бу [муражжиҳ] — тақвоси ва адолатига ишонадиган ҳамда илми ва фаҳмига кўнгли хотиржам бўладиган ва уни ўзи ўтаётган мазҳаб(раъй)га йўллаб қўядиган бир кишини таниб-билишидир. Қачонки [унинг кўнгли] хотиржам бўлса, унга [бошқа мазҳабга] ўтиш жоиз бўлади…
Хулоса шуки:
Мужтаҳид — энг кучли далилни билиш салоҳиятига ҳамда шаръий ҳукмларни уларнинг батафсил (тафсилий) далилларидан далилнинг кучига қараб истинбот қилиш (ижтиҳод қилиб чиқариб олиш) салоҳиятига эга бўлган кишидир… Шунга кўра, унинг наздидаги муражжиҳ (устун қўйувчи мезон) — бу далилнинг кучидир.
Муттабеъга (эргашувчига) келсак, у ҳукмни ўзи тақлид қилаётган мужтаҳиднинг далили асосида олади… Лекин у ижтиҳод қилишга ҳамда бир далилнинг бошқасидан кўра кучлироқ эканини [мустақил] аниқлашга қодир эмасдир… Шунга кўра, унинг наздидаги муражжиҳ (устун қўйгувчи мезон) — бу мужтаҳиднинг далилини билишдир. Бас, агар у [аввал] мужтаҳиднинг далилларини тўлиқ билмаган ҳолда ўша мужтаҳидга тақлид қилаётган бўлса-ю, сўнг бошқа бир мужтаҳиддаги далилларни билиб қолса, у ҳолда ана шу бошқа мужтаҳидга эргашади.
Омийга (оддий кишига) келсак, унда далилни билиш салоҳияти (қобилияти) йўқдир. Балки у ўзи ишонадиган ва илмига суянадиган шайхга ёки ўзи намоз ўқиётган масжидда одамларга имомлик қилаётган кишига ва ҳоказоларга тақлид қилади…
Шундай экан, унинг [омийнинг] наздидаги муражжиҳ (устун қўйгувчи мезон) — бу ўз шайхига ёки масжид имомига бўлган ишончидир…
Демак, сиз саволингизда келтирган: («Шаръий муражжиҳлар бўйича далилларни устун қўйиш имкониятига эга бўлган эргашувчи муқаллидга [муттабеъга] далиллар ўртасида таржиҳ қилиш жоиз бўладими?») деган гапингиз аниқ эмасдир. Чунки муттабеъда улардан ҳукмларни истинбот қилиш учун далиллар ўртасини таржиҳ қилиш салоҳияти йўқ. Муттабеъга тегишли деб келтирилган нарса — бу далилни фақатгина саҳиҳ, ҳасан, заифлиги ва шу каби жиҳатларидан билишдир… Лекин бу нарса далиллар ўртасини таржиҳ қилиш ва [ҳукмларни] истинбот қилиш учун етарли эмас. Балки [далилларни таржиҳ қилиш учун] ижтиҳод шартларидан бўлган бошқа масалаларни: араб тилини мукаммал эгаллаш, хос ва ом (умумий ва хусусий), мутлақ ва муқайяд… ва усулул-фиқҳ илмларидан бўлган бошқа манбаларни билиш лозим ва шартдир…
Муттабеънинг таърифида шундай келган:
- «Аш-Шахсия» (Ислом шахсияти) 1-қисмида муқаллидларнинг ҳолатлари ва уларнинг муражжиҳлари (устун қўйгувчи мезонлари) бобида келтирилган:
(Чунки далилни таҳлил қилиш (солиштириш) ва ундан ҳукм истинбот қилиш фақат мужтаҳидгагина хосдир. Чунки бу иш [далилнинг] унга қарши чиқувчи муориздан (қарши далилдан) саломат эканини билишга боғлиқ бўлиб, бу эса [далилни] излаб топиш вожиблигига асосланади. Бу эса далилларни батафсил ўрганиб чиқишга (истиқро қилишга) таянади ва бунга фақат мужтаҳидгина қодир бўла олади.
Шунга кўра, (муттабеъ)муқаллид мужтаҳиддан бошқадир (мужтаҳид эмасдир). Инсонлар шаръий ҳукм борасида ё мужтаҳид, ёки муқаллиддирлар ва уларнинг учинчиси йўқ… Демак, муқаллиднинг ичига оддий (омий) киши ҳам, эргашувчи (муттабеъ) ҳам киради. Фақат шуниси борки, муттабеъ мужтаҳиднинг далилини билиш шарти билан тақлид қилади. Оддий (омий) киши эса ҳеч қандай қайд ва шартсиз тақлид қилаверади.)
- Шахсия-1 Тақлид боби:
- (Демак, муттабеъ муқаллиддир. Шунга кўра, мазкур эргашиш (иттибоъ) — бу далилни таҳлил қилмасдан, яъни ушбу ҳужжат (далил)га (эргашишга) мулзам (мажбур) бўлмасдан, сизга аён бўлиб турган, кўриниб турган далилга биноан мужтаҳиднинг қарашига эргашишингиздир. Агар сиз далилни таҳлил қилсангиз (солиштирсангиз), ундан ҳукм истинбот қилиш йўлини билиб олсангиз ҳамда ўша ҳукмга ва уни истинботиги мувофақат(иттифоқ)қилсангиз, у ҳолда ҳукмга асос бўлаётган ушбу ҳужжат сиз учун мажбурий (эргашишингиз лозим) бўлиб қолади. Натижада сизнинг раъйинггиз худди мужтаҳиднинг раъйидек бўлиб қолади-да ва сиз ушбу ҳолатда муттабеъ эмас, балки мужтаҳидга айланасиз. Шундан аён бўладики, эргашиш (иттибоъ) — бу тақлиддир ва муттабеъ, гарчи далилни билса-да, муқаллиддир.)
Бундан аниқ кўриниб турибдики, муттабеъда (эргашувчида) далиллар ўртасини таржиҳ қилиш (устун қўйиш) ва шундан сўнг [ҳукмларни] истинбот қилиш салоҳияти йўқдир. Балки у фақатгина саҳиҳ далилни носаҳиҳ (заиф) далилдан ажратишни билади, холос. Лекин далилларни жамлаш, улар ўртасини таржиҳ қилиш ва истинбот қилиш салоҳияти унда мавжуд эмасдир, акс ҳолда у мужтаҳид бўлиб қолган бўлар эди…
Сизга чалкашлик туғдирган нарса — «Аш-Шахсия» (Ислом шахсияти) китобининг «Далилнинг кучи» боби, 294-бетида келган ушбу матн бўлса керак:
(Бу муражжиҳларнинг хулосасидир ва шу орқали шаръий ҳукм устун қўйилиши учун қайси далил кучлироқ эканлигини билиб олиш мумкин. Бу нарса икки ҳолатда бўлиши мумкин: биринчиси, муттабеъда [далилларни] таҳлил қилиши (солиштириши) чоғида, аммо занни (кучли гумонни) излашда етарлича ҳаракат қилмагани сабабли истинбот қилишга қодир бўлмаган ҳолатда; иккинчиси, мужтаҳиднинг олдида икки далил бир-бирига зид келиб қолган пайтда бўлади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам агар унга икки далил келса, улардан бири устун қўйилиши лозим ва қачонки бири устун қўйилса, далили кучлироқ бўлган ҳукм олиниши ҳамда унга амал қилиниши, далили заифлиги собит бўлган ҳукм эса тарк этилиши вожиб бўлади.). Гўёки сиз («биринчиси, муттабеъда [далилларни] таҳлил қилиши чоғида, аммо истинбот қилишга қодир бўлмаган ҳолатда») деган сўзни — бу таржиҳ қилиш ва ижтиҳод қилишга бўлган салоҳиятни англатади, деб ўйлаганга ўхшайсиз. Ваҳоланки, бу ундай эмасдир. Балки бу ердаги «таҳлил қилиш» (муҳокама) — бу саҳиҳ, ҳасан ва заифни аниқлашдир, холос. Бу эса таржиҳ қилиш учун кифоя қилмайди. Балки таржиҳ қилиш учун албатта: хос ва ом (умумий ва хусусий), мутлақ ва муқайяд, носих ва мансух каби бошқа нарсалар шартдир… Иборанинг ниҳоясидаги («аммо истинбот қилишга қодир бўлмаган ҳолатда») деган сўздан бу нарса жуда аниқ кўриниб турибди.
Сиз саволингизда келтирган: «Муттабеъ далиллар ўртасини таржиҳ қилиши ва ҳукм чиқариши мумкин» деган гапингизнинг нотўғрилиги нуқтаи назаридан масала мана шундайдир.
Саволингизнинг иккинчи қисмига келсак, у ҳам бўлса: («Шаръий муражжиҳлар бўйича далиллар ўртасини таржиҳ қилиш имкониятига эга бўлган эргашувчи муқаллидга [муттабеъга] — масалан, намоз масаласига ўхшаш — ягона бир масаланинг жўзъиётларида (жузъий бўлимларида) далиллар ва мужтаҳидларнинг қарашлари ўртасини таржиҳ қилиши жоиз бўладими? Ёки таржиҳ ягона масаланинг жўзъиётларида эмас, балки фақат мустақил масалалар ўртасидагина бўладими?») деган саволингиздир. Бас, бу [саволингиздаги ёндашув] икки сабабга кўра аниқ-равшан эмасдир:
Биринчиси… Муттабеъ (эргашувчи) мужтаҳид эмасдир, яъни унда далиллар ўртасини таржиҳ қилиш ва улардан шаръий ҳукмни истинбот қилиш салоҳияти йўқдир…
Иккинчиси… Битта масала — бу жузъ(бўлак)ларга бўлинмайдиган бир бутундир. Шундай экан, у ва унинг рукнлари, шартлари, саҳиҳлиги ҳамда ботиллиги масаланинг аслидан ажралмайди. Бас, шаръий ҳукм уларнинг барчасида [ягона бир бутун равишда] бўлиши вожибдир. Демак, намознинг арконларида Имом Шофеъий мазҳабидан, унинг саҳиҳлик шартларида эса Имом Моликдан тақлид қилиш жоиз бўлмайди, балки [намоз каби ягона ибодатга] яхлит бир бутунлик (бирлик) сифатида муомала қилинади.
Биз бу масалани «Тайсирул-вусул илал-усул» (Усул илмига эришишни енгиллаштириш) китобининг «Тақлид» боби, 275, 276-бетларида қуйидагича батафсил ва тўлиқ баён қилиб берганмиз:
[«Масала»нинг таърифи: Бу ердаги «масала»дан мурод — бошқа бир амалнинг саҳиҳ (тўғри) бўлиши унга боғлиқ бўлмаган ҳар бир амал ёки амаллар мажмуасидир.
Масаланинг жузъи (таркибий қисми)га келсак — у [масаланинг] саҳиҳлигини рўёбга чиқариш учун албатта зарур бўлган шартлар ва арконлар (фарзлар) каби ҳар бир амалдир.
Мисоллар:
Таҳорат: Бошқа бир амалнинг саҳиҳлиги унга боғлиқ бўлган амаллардир, чунки намознинг саҳиҳлиги таҳоратга боғлиқдир. Шу сабабли таҳорат [юқоридаги] таърифга кўра мустақил масала эмас, балки намознинг саҳиҳлигини рўёбга чиқариш учун, сўзсиз, зарур бўлган унинг бир жузъи (таркибий қисми) ҳисобланади.
Намоз: Бошқа бир амалнинг саҳиҳлиги унга боғлиқ бўлмаган амаллардир. Шунга кўра, у [мустақил] масаладир. Унинг саҳиҳлигини рўёбга чиқариш учун, сўзсиз, зарур бўлган нарсаларнинг барчаси — рукнлар, поклик ва қибла томон юзланиш каби саҳиҳлик шартлари — унинг жўзъи (бўлаги) ҳисобланади.
Рўзадаги ният: Бошқа бир амалнинг саҳиҳлиги унга боғлиқ бўлган амалдир. Чунки рўзанинг саҳиҳлиги ниятга боғлиқдир. Шу сабабли ният [мустақил] масала эмас, балки бошқа бир масаланинг жўзъидир.
Рўза: Бошқа бир амалнинг саҳиҳлиги унга боғлиқ бўлмаган амалдир. Шунга кўра, у [мустақил] масаладир. Унинг саҳиҳлигини рўёбга чиқариш учун, сўзсиз, зарур бўлган нарсаларнинг барчаси — ният ҳамда рўзани очувчи нарсалардан тийилиш кабилар — унинг жузъи ҳисобланади.
Шунга кўра, агар киши намозда бир мужтаҳидга тақлид қилса, унга [намознинг] сиртқи ва ички барча жузъиётларида — таҳорат, жанобат ғусли, таяммум, қиблага юзланиш ва намознинг арконларида — айнан ўша мужтаҳидга тақлид қилиши вожиб бўлади. Агар у рўзада [бошқа бир] мужтаҳидга тақлид қилса, унга [рўзанинг] барча жузъиётларида — ният, ниятни ҳар бир кун учун ёки бутун ой учун кечаси қилиш вожиблиги, кундузи ният қилиш дурустлиги ёки кечаси қилиш шартлиги, рўзани очувчи нарсалар ва ифторлик (рўза тутмаслик) рухсатларида — айнан ўша мужтаҳидга тақлид қилиши вожиб бўлади.
Лекин унга бошқа бир [мустақил] масалада [бошқа] бир мужтаҳидга тақлид қилиши жоиздир.) [Иқтибос тугади]
Сўзимнинг ниҳоясида сизга салом йўллайман ва ушбу [баён қилинган нарсалар] етарли ва кифоя бўлади деб умид қиламан. Аллоҳ Ўзи энг билувчироқ ва энг ҳикматлироқдир.
Биродарингиз Ато ибн Абу ар-Рошта 3 Жумодул увло 1448ҳ
14 Октябр 2026м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ