Яҳудий вужуди Украинадаги воқеалардан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Яҳудий вужуди Украинадаги воқеалардан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Ислом Уммати эса, Фаластинни озод этиш имкониятини қўлдан бой бермоқда
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан унинг яҳудий вужудидаги ҳамкасби Яир Лапидга кўра, улар Латвия пойтахти Ригадаги учрашувда Украина уруши ва Эрон ядровий музокаралари ҳақида суҳбатлашишган. Блинкен яҳудий вужудининг Москва билан Киев ўртасида воситачилик ролини ўйнаш уринишларини олқишлади. Шунингдек, Эронинг ядро қуролига эга бўлишига Вашингтоннинг асло имкон бермаслигини таъкидлади. Ушрашув яҳудий вужуди бош вазири Нафтали Бенетнинг воситачилик вазифасини зиммасига олиб, Москва ва Берлинга сафар қилиши ва президент Владимир Путин билан учрашиши ортидан бўлмоқда. Нафтали воситачилик қиладиган учрашувда Украина ва Франция президентлари ҳамда Германия канцлери ўзаро сўзлашув олиб боришади.
Ўз навбатида, Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўз сайтида айни мавзуга алоқадор матбуот изоҳи нашр қилиб, қуйидагиларни таъкидлади:
«Яҳудий вужуди можарони ҳал қилишда воситачилик қилишга жуда кичик-бачканалик қилади ва мустақил ҳаракат қилолмайди, фақат Америка рухсат берган ва унинг манфаатига хизмат қиладиган доирадагина ҳаракат қилади. Шуларга қарамай, бу жирканч вужуд айниқса, Россия ва Украина яҳудийларининг Фаластинга кўчиб ўтишига рухсат бериш, янги Вена ядровий келишувига таъсир ўтказиш, шунингдек, Сурия-Россия мувофиқлашувини давом эттириш ва нуфузли давлат сифатида намоён бўлиш каби ўз манфаатларини амалга оширишга ҳаракат қилмоқда».
Матбуот изоҳи сўнггида қуйидагилар таъкидланди:
«Биз учун оғриқли ери шундаки, бу босқинчи вужуд мана шундай вазиятда муборак заминга янада ёвуз нарсаларни олиб келиш ва минтақада ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилаётган бир пайтда, Ислом Умматининг ўз давлати ва етакчиларисиз бир четда қолаётганига гувоҳ бўляпмиз. Агар унинг давлати бўлганда эди, халқаро сиёсат ва давлатлараро мавқега ўз таъсирини ўтказа олган бўларди. Агар уни етакчилари бўлганда эди, капиталист йиртқичлар манфаат учун уруш қилаётган бир вазиятдан фойдаланиб, мусулмон армияларни ҳаракатга келтирган ва яҳудий вужудини илдизи билан қўпориб ташлаб, Фаластинни озод этган бўлур эди. Чунки манфаатни муқаддас деб билган капиталистлар қачон босқинчи яҳудийларнинг Ислом Уммати билан бўлган жангда ютқазаётганини ва бу уларнинг манфаатига зарар етказаётганини кўришса, яҳудий вужудини Украинанинг ҳозирги қисматига дучор бўлишга ташлаб қўйишлари мумкин. Шундай экан, мана шундай бир вазиятда, Ислом Уммати Фаластинни Ғарб чангалидан қутқариб, ўзининг бағрига қайтариш ва қайта мусулмонлар тожига айлантириш учун фурсатни ғанимат биладими?!
Роя газетасининг 2022 йил 16 март чоршанба кунги 382-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми