Ғарбнинг мафкуравий ҳужуми
Ғарбнинг мафкуравий ҳужуми
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Бугунги кунда Ислом Уммати юзма-юз келаётган энг катта таҳдид аслида Ғарбнинг ҳарбий ёки сиёсий босими эмас, балки унинг мафкуравий ҳужумидир. Бу ҳужум қурол билан эмас, фикр билан олиб бориладиган курашдир. Ғарб асрлар давомида Умматни йўқ қилиш учун унинг ҳаётидан Исломни давлат ва тузум сифатида йўқотиш мақсадида мусулмон юртларини босиб олди. Бироқ ушбу мақсадига фақат ҳарбий ҳужум орқали эмас, балки айнан фикрий ҳужумлари натижасида эришди.
Ғарб Ислом давлатини йўқ қилгач, унинг ўрнига ўзи тузган малай ҳукуматларни олиб келди. Бу ҳукуматлар капиталистик тузумни қўллаб, Ислом қонунларини ҳаётдан четлатди. Бу билан Ислом фақат ибодат ва шахсий ҳаёт доирасига “қамаб” қўйилди. Шу тариқа, Ислом жамият бошқарувидан, иқтисод ва сиёсатдан узилди. Бу – Ғарбнинг биринчи ғалабаси эди.
Кофир Ғарб бу билан кифояланмади, балки Уммат онгини эгаллаш учун мусулмонларнинг дунёқарашини Исломий қарашдан ғарбча – капиталистик қарашга айлантириш йўлини тутди. Уммат Исломга эмас, инсон ўйлаб топган демократия ва секуляризмга ишониши, Аллоҳнинг ҳукмларига эмас, инсон тўқиб чиқарган қонунларга итоат қилиб яшаши учун катта фикрий уруш бошлади. Чунки у билиб турдики, мусулмонлар қалбида Исломга муҳаббат ва Халифаликка интилиш ҳали ҳам кучли. Шунинг учун у Исломий фикрни умуман сўндириш учун янги босқичдаги мафкуравий курашни бошлади. Бу курашда таълим тизими, оммавий ахборот воситалари, маданият ва кино каби услуб ва воситалардан унумли фойдаланди.
– Мусулмон ёшлари онгига ғарбча қадриятлар “илғор фикр”, “эркинлик”, “ҳуқуқ” деган шиорлар остида сингдирилди. Секуляризм, яъни динни ҳаётдан – сиёсатдан ажратиш фикри ёрдамида мусулмонларнинг онгига “дин – шахсий иш” деган тушунча экилди. Демократия ва либерализм Аллоҳнинг ҳукмларини “ҳалқ иродаси” билан алмаштириш воситаси сифатида ишлатилди.
– Миллатчилик ва ватанпарварлик тушунчалари Исломий тушунчаларнинг ўрнига жойлаштирилди. Шу йўл билан Умматнинг ягона “Уммат” эканлиги унуттирилди, давлатлар миллий манфаатлар билан чегараланди. Бу эса Умматни бўлиб ташлаш ва унинг сиёсий қувватини йўқотишга хизмат қилди.
Сўнгги йилларга келиб Ғарб янги бир “мафкуравий иммунитет” ғоясини илгари сурди. Бу ғоя гўё “терроризм”га қарши, ёшларни “экстремизм”дан ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилгандек кўрсатилмоқда. Аслида эса, булар Исломнинг сиёсий фикрларига қарши қуролдир. Ҳукуматлар орқали “мўътадил Ислом”, “модерат Ислом”, “демократик Ислом” каби сохта ва бўҳтон ғоялар тарғиб қилиниб, ҳақиқий Ислом фикри, яъни Аллоҳнинг ҳукмларидан иборат Ислом тузуми экстремизм деб эълон қилинмоқда.
Бу “мафкуравий иммунитет” сиёсати аслида Ғарб мафкурасининг Ислом мафкураси олдидаги ожизлигини кўрсатади. Чунки Ислом ақлий ва фитрий жиҳатдан ҳақ диндир. Инсон ақли тўғри фикрни қабул қилади, фитрат ҳақиқатга мойил бўлади. Шунинг учун Ислом фикри таъсир қилади, уни тўсиш мумкин эмас. Ғарб қанча ҳаракат қилмасин, унинг ёлғон фикрлари Исломнинг нурини сўндира олмайди.
Бугун Уммат қайта уйғона бошлади. Мусулмонлар Ғарбнинг жирканч қиёфасини намоён этадиган тузумнинг адолатсизлиги ва зулмини бошидан кечирмоқда. Улар яна Исломга юзланмоқда, ҳаётни Ислом асосида қуришга интилмоқда. Бу қайта уйғониш – Ислом мафкурасининг қайта тирилиши демакдир. Буни Ғарб ҳам кўрмоқда ва каттиқ хавфсирамоқда.
Хулоса қилиб айтганда, Ғарбнинг мафкуравий ҳужуми – бу Исломга қарши энг узоқ ва хатарли урушдир. У қуролсиз, лекин фикр билан қуролланган урушдир. Бироқ Ислом ҳақ диндир ва ҳақиқат устидан ботил ҳеч қачон ғолиб бўлмайди. Агар Уммат яна Исломига қайтса, ўз тузуми ва давлатини тикласа, Ғарбнинг барча мафкуравий ҳужумлари зое кетади. Зотан, ҳақиқат табиатан ботилдан устундир. Аллоҳ таоло айтади:
وَقُلۡ جَآءَ ٱلۡحَقُّ وَزَهَقَ ٱلۡبَٰطِلُۚ إِنَّ ٱلۡبَٰطِلَ كَانَ زَهُوقٗا
– “Айтинг: “Ҳақ (Ислом) келди ва ботил (куфр) ўчиб-йўқолди. Зотан, ботил йўқ бўлувчидир”. (Исро:81)
Иззатуллоҳ
06.11.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми