БМТ Ғарбнинг мустамлакачилик тузоғидир

БМТ Ғарбнинг мустамлакачилик тузоғидир
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Швейцариянинг Женева шаҳрида БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши 51/33-резолюциясини амалга оширишга бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази матбуот хизмати маълумотига кўра, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси томонидан ташкил этилган анжуманда бошқалар қатори Ўзбекистон тажрибаси ҳам намойиш этилди. Халқаро семинар иштирокчилари миллий стратегияларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди. Бу тажриба инсон ҳуқуқлари инфратузилмасини тизимли равишда мустаҳкамлашга интилаётган бошқа давлатлар учун муҳим йўриқнома бўлиб хизмат қилиши мумкинлиги эътироф этилди.
Human Rights Watch, Amnesty International, Freedom House каби ташкилотлар ҳисоботларида Ўзбекистонда қийноқлар, айниқса тергов жараёнларида давом этаётгани, сиёсий маҳбуслар мавжудлиги, блогерлар ва мустақил журналистларга босимлар сақланаётгани келтирилганига қарамасдан, инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг миллий стратегияси юқори баҳоланиши босқинчи яҳудий вужудининг Ғазо ва Ғарбий Соҳилдаги шафқатсиз қирғини ортидан БМТ иккиюзламачи АҚШнинг қўлидаги “ўйинчоқ” эканлиги яққол фош бўлганининг яна бир намунаси дейиш мумкин. Дарҳақиқат, Америка бошчилигидаги мустамлакачи Ғарб “инсон ҳуқуқлари” деган нарсани ўз идеологиясини дунё мамлакатлари, хусусан, исломий юртларга мажбуран тиқиштириш учун қурол сифатида фойланади. Қайсики мамлакат АҚШнинг геостратегик манфаатлари томон юрса ва бу манфаатларига эришиши учун хизмат қилса ёки ташаббус кўрсатса, амалдаги вазият БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича нормаларидан кескин фарқ қилса ҳам, у мамлакат ҳукумати амалга ошираётган “ислоҳотлар”ни олқишлайди. Агар акси бўлса, тирноқ остидан кир қидиргандай ёндашади. Шунинг учун “инсон ҳуқуқлари” деган нарса амалда юртлар ва уларнинг имкониятларини мустамлакачилар қармоғига илинтириб берадиган тузоқ вазифасини бажаради. Демак, Ўзбекистон ҳукумати ҳам шу тузоққа илинганлиги учун Женевадаги ҳалқаро семинар унинг “қилмишлари”ни ёқлади.
2025 йил 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Ариповнинг Ўзбекистонда фаолият юритаётган БМТнинг Халқаро меҳнат ташкилоти, ЮНЕСКО, Халқаро миграция ташкилоти, БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси, БМТнинг ОИТС (СПИД) бўйича ягона дастури, БМТнинг тараққиёт дастури, ЮНИСЕФ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, БМТнинг аҳоли соғлиғи бўйича жамғармаси каби асосий тузилмалари вакиллари билан учрашуви ҳам буни тасдиқлаб турибди. Учрашувда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабине Махл Ўзбекистоннинг иқлим ўзгариши ва гендер тенглигини илгари суришдаги глобал муаммоларни ҳал этишга қўшган ҳиссасини юксак баҳолади. У БМТ фаолиятига кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун Ўзбекистон раҳбариятига самимий миннатдорлик билдирди. Унинг таъкидлашича, бундай ҳамкорлик БМТнинг асосий устувор мақсадларини илгари суриш ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон ҳукумати ўзи билан бирга халқни ҳам БМТ кетаётган жарлик сари етакламоқда. Шундай экан, бу ташкилотнинг барча дастур ва лойиҳаларидан воз кечиш лозим бўлади. Нажот эса Аллоҳ таолонинг ҳаётбахш чақириғига “лаббай” деб жавоб қилишдир.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ ۖ
– “Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Расули сизларни ҳаёт бахш этадиган нарсага даъват қилганида унга “лаббай” деб жавоб қилинглар”. (Анфол:24)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ
07.07.2025й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ