Муборак Ақсодан Уммат ва армияларига мурожаат
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Муборак Ақсодан Уммат ва армияларига мурожаат
Ҳизб ут-Таҳрир муборак Фаластин замини ўзининг Халифалик ағдарилиши хотираси бўйича олиб борган тадбирларининг ниҳоясида 2022 йил 4 март куни жума намозидан сўнг кўп сонли намозхонлар ўртасида Ақсо масжидидан Уммат ва армияларига мурожаат йўллади. Мурожаатда зудлик билан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишга ҳамда бунинг учун фаолият олиб бораётган даъват аҳлига нусрат беришга чақирилди. Ҳизб ўзининг муборак заминдаги матбуот бўлими аъзоси доктор Мусъаб Абу Арқуб тилидан янграган ушбу мурожаатида бугун нафақат Уммат, балки барча инсониятнинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати тонги отишига муҳтож бўлиб қолганини таъкидлади. Доктор Абу Арқуб жумладан қуйидагиларни таъкидлади:
«Уммат Фаластин, Шом, Ироқ, Афғонистон, Ҳиндистон Мьянма ва бутун дунёда ҳамон Халифалик ағдарилиши фожиасидан азият чекмоқда. Мустамлакачи кофир Ғарб Халифаликни ағдариб, сўнг мусулмон юртлари тепасига олиб чиққан малай режимлар эса, Ислом Умматига қадалган найзанинг асосий учини ташкил қилмоқда.
Биз Ақсо масжиди майдонида турган айни шу пайтда бутун дунё Исломнинг йўқлигидан азоб чекмоқда, чунки Халифаликнинг халқаро қудрат сифатида мавжуд эмаслиги сабабли дунё халқлари мустамлака қилиниб, заиф давлатлар бойликлари талон-торож этиб келинди. Бутун дунё мустамлакачи АҚШ ва жинояткор Россия қарорларининг гаровига айланди. Халифаликнинг халқаро қудрат сифатида мавжуд эмаслиги сабабли дунё икки марта қирғинбарот биринчи ва иккинчи жаҳон урушларини бошдан кечирди. Бугун эса олам учини жаҳон уруши бўсағасига келиб қолди. Агар Ислом Уммати инсониятни қутқариш ташаббусини қўлга олмаса, бу дунё аҳмоқ президентлар қайсарлигига ва давлатлараро қирғинбарот низоларга маҳкум бўлиб қолади».
Ҳизб Умматга қарата бундай деди:
«Биз хусусан Ислом Умматига ва бутун дунё халқларига Ақсо майдонидан мурожаат қилиб, бундай деймиз: Эй мусулмонлар, сиз дунёни ва инсониятни капиталист тоғутлар жиноятларидан қутқаришга қодирсиз. Сиз ҳидоят ва раҳмат соҳибисиз, Аллоҳ учун бутун инсонларга гувоҳлик берувчиларсиз. Бас, хорлик ғуборларини эгнингиздан қоқиб, Ислом билан қайта азиз-кучли бўлмайсизми?!».
Мурожаатда исломий армиялардан ҳаракатга келиш ва хорлик ғуборларини эгинларидан қоқиб, худди ансорлар динни барпо этиш ва уни бутун инсониятга эзгулик ва ҳидоят рисоласи сифатида етказишга байъат қилганлари каби, Ҳизб ут-Таҳрирга ва унинг амири улуғ олим Ато ибн Халил Абу Роштага байъат қилиш талаб қилинди.
Ҳизб дунё халқларига бундай деди:
«Капитализм сизнинг партияларингиз ва президентларингиз кўзини кўр қилди. Уларнинг энг ёмон жиноятларидан бири сизни қутқаражак раҳмат бўлмиш Исломга қарши уруш очишгани бўлди. Уларнинг такаббурликлари ва эгоистликлари сабабли тақдирингизга ҳалокат таҳдид солмоқда. Агар бу жинояткорларга чек қўймасангиз, ҳозирда Украинадаги ҳодисалар сизга келаётган бу таҳдид олдида арзимас бўлиб қолади. Чунки капиталистлар ва йирик давлатлар раҳбарлари ўз манфаатларидан бошқа нарсага заррача қайғуришмайди. Улар ўз ёвузликлари билан бутун инсониятни чор атрофдан қамраб олишмоқда. Агар ўз ишингиз тадоригини кўрмасангиз, иккинчи жаҳон урушида юз тутганингиз фалокатлардан ҳам даҳшатли фалокатларга юз тутасиз».
Ҳизб мурожаатида таъкидланганидек, бугунги кунда олам бундай жиноятчилик тизимини йўқ қилиш учун янги оламшумул қудратга муҳтож. Илонлар ҳам пўст ташловчи жиноятлар содир этаётган АҚШ, Россия, Британия, Франция ва Хитой дохил йирик давлатлардан қутулиш учун оламга Ислом керак ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати зарур. Фақат Халифалик давлатигина инсоният халоскоридир. У халқаро муносабатларни ўзгартириб, янгидан тиклашга ва бутун дунёдаги бечораларга бошпана бўлишга қодир тузумдир.
Таъкидлаш жоизки, Ақсо майдонига йиғилган халқ Халифаликка чақириб ҳайқирди ва Уммат армияларини Халифалик учун фаолият қилаётганларга нусрат беришга ҳамда зараркунанда давлатлардаги золим рувайбиза ҳукмдорлар тахтини ағдариш учун дарҳол ҳаракатга келишга даъват қилди.
Роя газетасининг 2022 йил 9 март чоршанба кунги 381-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми