Иордания хавфсизлик суди Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига адолатсиз ҳукмларни чиқариш билан Аллоҳнинг йўлига тўсқинлик қилишда давом этмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Иордания хавфсизлик суди Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига адолатсиз ҳукмларни чиқариш билан Аллоҳнинг йўлига тўсқинлик қилишда давом этмоқда
Чоршанба куни Иордания хавфсизлик суди Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан икки нафарига адолатсиз ҳукм чиқариш билан ўзининг Исломни ва унга даъват қилувчиларни ёмон кўришини яна бир бор исботлади. Суд 10 кундан бери ҳибсда сақланаётган доктор Солим Жародатни мавжуд ҳокимиятга қарши чиқиш айблови билан 3 йил қамоққа ҳукм қилди. Шунингдек, ўтган йилнинг бошидан бери қамоқда сақланаётган Иброҳим Ғароблийни ҳам Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо бўлиш айблови билан икки йил қамоққа ҳукм қилди. Бу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:
«Иордания режими чиқарган бу ҳукмлар Америкага тақдим этаётган навбатдаги ҳисоботларидан ҳамда «мамлакат хавфсизлигини сақлаш» баҳонаси билан ҳақ овозларни ўчиришга қаратилган навбатдаги уринишидан бошқа нарса эмас! Ваҳоланки, бу мамлакат яҳудийлар, инглизлар, америкаликлар ва уларнинг жосуслари учун томорқага айланиб бўлган, мамлакат бойликлари ва фуқаролар мол-мулклари коррупциячи раҳбарлар томонидан таланмоқда!».
Баёнот қоралашни қуйидагича давом эттирди:
«Наҳотки Иордания режими Исломга ва уни татбиқ қилишга бўлган даъватни ҳокимият хавфсизлигига таҳдид, қамаш ва жазолашга лойиқ иш, деб билса?! Ғарбга қарам, ўз қонунийлигида унга таянувчи ва ўргимчак тўридан ҳам заиф бундай абгор, омадсиз режим қуриб кетсин!! У ўзига Умматдан ҳам, мамлакат аҳлидан ҳам ҳеч қандай таянчга эга эмаслигини, расволиги ва шармандалигидан барча зада бўлаётганини англамоқда».
Матбуот баёноти сўнггида бундай дейилди:
«Биз маломатчининг маломатидан ҳам, золимнинг зулмидан ҳам қўрқмай ҳақни баралла айтишда давом этишга Аллоҳ Таолога ва Умматга аҳд-паймон берамиз. Росулуллоҳ ﷺ ва саҳобаларнинг кофирлар куфридан ва золимлар зулмидан бутун инсониятни қутқариш учун даъватни ўз елкаларида кўтариб чиқиб, уни инсонларга етказиш йўлида кўплаб азоб-уқубатларга учраганликлари ҳамиша ёдимизда».
Роя газетасининг 2022 йил 8 июн чоршанба кунги 394-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ