Тушунчалар ва уларнинг инсонга бўлган таъсирлари…
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Тушунчалар ва уларнинг инсонга бўлган таъсирлари…
Ақлим ривожланиб онгим ўсгани сари мени бир ўй қамраб олган эди. Одамларга, уларнинг хаёт тарзларига, улар кўтариб юрган ва эргашаётган фикрларига назар ташлар эканман, мен бир нарсани англар эдим. У ҳам бўлса, ўша одамларнинг бир бирига ўхшамаган, санаб саноғига етмаган турли хил йўналишлари, шу йуналишларига кўра ҳаётини шакллантиришлари ҳамда қилаётган амалларини белгилашликлари билан ажралиб туришликлари эди. Баъзилари “инсон ўз эркига ўзи эга” деса, баъзилари “миллатчилик ” ва “ ватанпарварликни ” кўкка кўтаришар… Баъзилари эса, “моддий манфаатнигина” устун қўйса, яна бирлари “ моддий ривожланишга ” тобеъ эди… Буларнинг барчаси инсон хаётида эргашаётган муайян йўналишлар эди. Бу холатларни кузатишим ортидан менда бир қанча саволлар пайдо бўлди…
Инсонларни эргаштираётган бундай йўналишлар нима бўлиши мумкин? Ва “ ўша нарсаларнинг ” бу инсонларга таъсири канчалик экан а? Аслида инсон “ўша нарсаларга” эргашиши керакми ? Эргашганда ҳам қайси бирига эргашиши керак?
Бу саволлар уларнинг жавоблари борасида изланишимга туртки бўлди. Чуқурроқ ўйлаб кўрсам, оддий икки инсон ҳам бир бири билан муомала қилмоқчи бўлса, у иккисини боғлаб турувчи ўртада бир “нарса” бўлиши керак экан. Ўша “нарса” қариндош-уруғчилик, эр-хотинлик, ота-оналик, фарзандлик ёки қўни-қўшничилик ҳам эмас. Агар шундай деб ўйласак, у холда бизга боғлиқлиги бўлмаган одамлар билан бўлган муомалаларимизга нима сабаб бўлаяпти? Демак, муомалаларимизга сабаб бўлаётган “нарсалар” юқоридагилар эмас, балки у, булардан бошқа “нарсалардур” ва ўша “нарсалар” барчага яъни, боғлиқлиги бор бўлган одамларимизга ҳам, бўлмаганларига ҳам муомалаларимизни белгилаб бераётган “ нарсадир ”.
Энди инсон ҳаётда яшар экан у билан ҳам муомала қилиши яъни, ҳаётдаги турмуш тарзини ҳам белгилаши керак бўлади. Бу эса ҳаётий зарурат бўлиб, шунинг учун инсон ҳар хил йўналишларда муаммоларини муолажа қилади. Хўш, бу ҳаётимиз билан бўлган муомаламизни ҳам бирон бир “нарсалар” белгилаб бериши керак эмасми а ? Акс ҳолда бу ҳаётимиздаги биз эргашаётган йўналишларнинг барчаси бўлмас эди ку ?
Изланишларим оқибатида, мен англаб етдимки, биз инсонларнинг бир биримиз билан ҳам, яшаётган ҳаётимиз билан ҳам бўлаётган муомалаларимизни ҳам белгилаб бераётган мавжуд нарса борки, у ҳам бўлса ТУШУНЧАЛАР экан! Кўрибсизки, инсонни бошқарадиган нарса демак – ТУШУНЧА экан!
Ушбу тушунчалар турлича бўлиб, унинг таъсири ҳам инсонларга турлича бўлади яъни, яҳши, ёмон ёки беқарор бўлар экан. Масалан, инсон боғланаётган одами билан яҳши муомалада бўлса демак, унинг ушбу муомаласига ундаги ўша инсон ҳақидаги “яхши” деган тушунча сабаб бўлган бўлади. Шунга ўхшаб ҳаёт билан бўлган муомаласида ҳам “яхши” деган тушунчага эга бўлса, демак, унинг ҳаёт ҳақидаги тушунчаси ҳам туғри бўлади ва ҳаётини шунга кўра шакллантиради ҳамда бу туғри тушунчадан албатта ақли қаноатланади, қалби хотиржам бўлиб, фитратидаги (яралиш табиатидаги) сиғиниш ғаризаси ҳам таскин топади. Аксинча, инсон боғланаётган одами билан ёмон муомалада бўлса, демак, у инсонда нариги инсон ҳақида “ёмон” деган тушунча бор ва шунинг учун қилинаётган муомала аввалгидан бошқачадир. Шу каби, инсоннинг ҳаёт ҳақидаги тушунчаси ҳам “ёмон” бўлса, демакки, унинг бундан ҳеч ақли қаноатланмайди, қалби ҳотиржам бўлмайди ҳамда фитратидаги (яралиш табиатидаги) сиғиниш ғаризаси ҳам ҳеч таскин топмай яшайверади. Бу иккала холатда ҳам инсон аниқ, муайян бир тушунчага асосланиб муомаласини белгилаётган бўлади, фақатгина буларнинг бир биридан фарқлари бор бўлиб, у ё “ёмон” ёки “яхши” эканлигидадир. Энди бу тушунчаларнинг ажралиб ва фарқланиб туришига АҚИДА пойдевор бўлади. Сабаби, АҚИДА ечим бўлиб, у инсоннинг барча тушунчаларига пойдевор бўлади. Масалан, айни вақтда биз яшаётган жамиятга ва ундаги мавжуд тушунчаларга эътибор берсак, ечим муросасозликка қаратилган. Аниқроқ қилиб айтганда, бошидан ўша пойдевори – Ақидасидан тортиб, ундан келиб чиқувчи фаръий яъни, иккинчи даражали фикрларигача (хаёт қонунлари) ЎРТАЧА ЕЧИМГА қурилган! Ушбу ЎРТАЧА ЕЧИМГА кўра инсоннинг яралиш табиатидаги сиғиниш ғаризасининг талабига ва ақли қаноатланишига ҳамда қалбининг ҳотиржам бўлишига қарши чиққан холда “ Дин ҳаётдан ажралиши ” керак бўлади. Юқоридаги санаб ўтилган шартлар инсоннинг ИНСОН эканлигини таъминловчи шартлар бўлиб, булар эса мавжуд тушунчаларнинг “яхши” ва “ёмонини” ажратиб берувчи тарозу ҳамдир! Бу шартлар билан хатто, мавжуд тушунчаларнинг беқарорлигини ҳам аниқлаш мумкиндир! Чунки, ушбу сифат ва қонуниятлар фақатгина инсон оламигагина хос бўлган нарсадир. Ушбу шартларнинг биринчиси бўлган сиғиниш ғаризамизни оладиган бўлсак, бу ғаризанинг талабига кўра, инсон ҳамиша ўзидан бошқа улуғроқ бўлган Зотга сиғинмай яшай олмайди ҳамда Ўша Зотга яралишида мухтожлиги борлигини хис қилиб яшайди. Нафақат яралишида, балки, яшашида ҳам мухтожлиги борлигини билади. Бунинг сабаби шуки, инсон ҳаётда яшар экан, ўзидаги бошқа ғаризалар бўлмиш бақо, яъни “яшаш учун курашиш”лик ва нав, яъни жинсий майлликларнинг талабларини қондирмаса, инсонни безовталик холати эгаллайди ва бундан албатта қалб хотиржамлиги ҳам таъминланмайди. Узвий ҳожатларидан келиб чиқувчи талабларни эса қондирмай яшай олмайди. Буларни қондириш учун қонун — қоидалар зарур, бу қонун – қоидаларни эса инсон туза олмайди. Унинг ақлий қуввати чекланганлиги сабаб, тузган қонун –қоидалари тафовутли, ихтилофли, қарама – қарши ва ўзи яшаб турган мухитдан таъсирланишга махкумдир! Тафовутлиси шуки, инсон ақли чиқарган қонун – қоидалар доимий ўзгариб туради. Ихтилофли эканлиги, улар битта масала устидан ҳукм қабул қилмоқчи бўлишса турли ҳил қарорларни тақдим қилишади. Қарама – қаршилигига далил шуки, битта масаланинг юзасидан қонун қабул қилиниши кераклигини бир тараф ёқлаб чиқса иккинчи томон эса, умуман қоралаб чиқади. Энди, ўзи яшаб турган мухитидан таъсирланиб, натижада бошқаларни бахтсиз қилиб қўйишига келсак, инсон ўзи яшаётган иқлим ва урф – одатлардан келиб чиқиб ҳукм қилади, бу эса, бундай иқлим ва урф – одатларга жавоб бермаган воқеликдаги инсонларни бахтсиз қилиб қўяди. Ақлнинг бундай ожизлиги, ноқислиги биз инсонларнинг, қўйингки ҳаётда яшашимизда ҳам албатта мухтож эканлигимизни тасдиқлайди. Бундан биламизки, ўша қонун – қоидаларни шубҳасиз, инсонни Яратган Зотгина билиши ва белгилаши зарурдир. Фақат, У Зот билади яратиб қўйган нарсасига нима фойда, нима зиён эканини! Ҳозирги жамиятдаги “Динни ҳаётдан ажратиш” деган муросасозликка кўра қонун соҳиби Яратувчи эмас, инсон бўлиши керак ва ўша инсонга бу вазифани “тўла” бажариши учун эътиқод, шаҳс, фикр ва мулк эркинлиги берилиб ҳамда давлат томонидан бу эркинликлар кафолатланиши зарур деган ботил тушунчанинг инсондаги сиғиниш ғаризасига туғри келмаслиги — айни ҳақиқатдир! Оддий бир дурадгор ўз мехнати билан қилган нарсасининг сирларини ўзи билишини тан оламизу, аммо, Яратган Яратувчининг бизнинг ҳаётимизни ҳам бошқариши Унинг зиммасидалигини, фақат ва фақат Угина қонун Соҳиби эканини тан олгимиз келмаслиги фикримизнинг ўта саёзлигидан бошқа нарса эмас! Бундан қандай қилиб ақл қаноатланиши мумкин, ахир ақлимизнинг вазифаси маълумотни идрок қилиш, сўнг уни ажратиш-ку. Ақл иймонни куфрдан, зулматни нурдан, ҳақни ботилдан ажратиб туриш хусусиятига эга, у ҳеч қачон “ўртача ечимни” қабул қилмайди. Демакки, ақл ўзи идрок қилган нарсалари бўлмиш бу дунё ҳаётинининг Яратувчиси ва бошқариб тургувчиси ягона Аллоҳлигини тўла идрок қилиб ва ажратиш ҳуқуқига эга ҳамда инсонни Роббисига бўйсундириб, мўминнинг сифатлари билан сифатлаб қўйишга ҳам қодирдир! Фақатгина, инсон буни ихтиёр қилиб, имкониятидан фойдалана билса ва бу борада керакли бўлган билимга эришишда давом этса бўлгани!
Юқоридагидек беқарор, ботил қонунлар гирдобида ўз ғариза ва узвий хожатларини қондиришлик билан инсоннинг ўзи ҳам беқарор бўлиб қолади. Бўлиб ҳам, биз мусулмонлар бугунги кунда ўзидан тузум келиб чиққан ҳамда ўша тузум билан нафақат мусулмонларнинг балки, бутун башариятнинг манфаатларини тўла ҳимоялаб, муаммоларининг муолажаларини инсоннинг қалбини хотиржам, ақлини қаноатлантириб, ҳеч шубҳасиз сиғиниш ғаризасини таскин топтириб ечиб ва бошқариб берувчи Ислом мабдаъсини қўйиб, унинг ўрнига ҳар хил “миллатчилик”, “ватанпарварлик”, “манфаатдорлик” ёки шунга ўхшаган вақтинчалик, тубан робиталарни ( алоқалар) ўзимизнинг ҳаёт тарзимиз учун пойдевор қилиб олганмиз. Биз хатто, “эркинлик” деб кўкка кўтараётган ботил, бадбўй капиталистик – демократик тузумни ҳам ҳаёт тарзимиз учун пойдевор қилмаганмиз. Ҳеч қандай шаръий ёки ақлий далилсиз, кўр – кўрона эргашиб, амалларимизга ҳам ўлчов қилиб олган бундай харом тушунчалар окибати бизни бугунгидек ҳор ва қолоқ ҳаётга мубтало қилмадими?! Жирканчли, вақтинчалик бундай тушунчалар бизнинг келажагимизни таъминлаш тугул ҳатто, ҳозиримизни ҳам тубанлик яъни, моддий ва маънавий жихатдан мустамлакачиларга қарам қилиб, малай хокимларининг зулми остида қўрқоқ ҳамда журъатсиз қилиб қўймадими?! Инсонийликка асло мос келмайдиган, ҳатто ҳайвонлар ҳам қилмайдиган даҳшатли амалларни юзага келтириб чиқараётган бундай икки дунё ҳорлигига олиб борувчи қабиҳ тушунчалардан қалбнинг ҳотиржам бўлмаслиги келиб чиқади, холос! Аслида қалб қачонгина муаммоларимизнинг ечимлари инсонийлигимизгагина хос, тўғри, барқарор бўлсагина ҳотиржам тортади, токи ундай бўлмас экан биз ўзимизни БАХТСИЗ ХИС ҚИЛАВЕРАМИЗ!!! Ноҳақ, бадбахт тушунчалар таъсири остида қолиб ҳаётимизни беҳаловатликда ўтказиб, “фаровон ҳаётимни таъминлайман” деган алдовларга берилиб, бу билан икки дунё бахт – саодатига элтувчи асл тушунча бўлмиш Ислом мабдаъсига тўла иймон келтирмаслигимиз, бандалигимизни унутиб қўйганлигимиздан далолат эмасми?!
يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءكُم بُرْهَانٌ مِّن رَّبِّكُمْ وَأَنزَلْنَا إِلَيْكُمْ نُوراً مُّبِيناً
“Эй одамлар, сизларга Парвардигорингиздан ҳужжат келди. Ва Биз сизларга равшан нурни нозил қилдик”[4 : 174].
Азиз мусулмон биродарларим, бундай кечинмалардан сўнг ўзим англаб етган ҳақиқатга сизларни ҳам даъват қиламан. Юқоридаги фикрий мулохазаларни қилишга албатта сиз ҳам қодирсиз! Чунки, мендаги ақлий идрок сизда ҳам йўқ эмас, бўлгани ўзингиздаги сизни бошқараётган мавжуд тушунчаларга ва у сабаб кечираётган ҳаёт тарзингизга чуқурроқ мулохаза қилсангиз бас! Бу билан сиз тубан ҳаётимизни ўзгартириб юксак даражага олиб чиқишлик ўзимизнинг қўлимизда эканлигини яъни, фақатгина Ислом мабдаъсини ҳаётга жорий этиш билангина мустамлакачиларга моддий ва маънавий жихатдан қарамликдан озод бўлишлика қодирлигингизни ва уларнинг малай хокимларининг барча зулмларига бархам беришликка журъатингиз етарли эканлигини ҳамда келажак авлодларингизнинг фаровон ҳаётини таъминлашдек буюк маъсулиятни адо қилиш имкони сизда тўла мавжудлигини англаб етасиз! Шояд шундагина Аллоҳ Таъоло икки дунё азизлиги билан бизни сийлаб, Қиёмат кунида биздан рози бўлган холда буюк бахт бўлмиш Ўзининг жамолини бепарда кўришликка муяссар қилса!!!
أَفَمَنْ أَسَّسَ بُنْيَانَهُ عَلَى تَقْوَى مِنَ اللّهِ وَرِضْوَانٍ خَيْرٌ أَم مَّنْ أَسَّسَ بُنْيَانَهُ عَلَىَ شَفَا جُرُفٍ هَارٍ فَانْهَارَ بِهِ فِي نَارِ جَهَنَّمَ وَاللّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ
“Бас, бу биноларини Аллоҳдан қўрқиш ва Унинг ризолиги асосига қурган киши яхшироқми ёки биноларига емирилаётган жар ёқасини асос қилиб олиб, шу сабабли ўзи ҳам жаҳаннам ўтига қулаган кимсами?! Аллоҳ бундай золим қавмни ҳидоят қилмас”.[9: 109]
Ўзбекистон Ҳизб ут-Таҳрирининг медиа офиси аёллар бўлими
Райёна Абубакирова
20.11.2013й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми