| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Мусулмонлар орасида умидсизлик ва тушкунликни пайдо қилиш

Мусулмонлар орасида умидсизлик ва тушкунликни пайдо қилиш

By htadmin
29.10.2025
327
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мусулмонлар орасида умидсизлик ва тушкунликни пайдо қилиш

Устоз Аҳмад Сўфий

Куч-қудрат фақат Унинг дини билан бўладиган, ҳаёт эса фақат унинг шариати билан гуллаб яшнайдиган Аллоҳга ҳамду сано бўлсин, яккаю ягона Аллоҳдан бошқасига бўйсунишни ҳаром қилган Зотга дуои-саломлар ёғилсин.

Тўғри айтилган: «Ҳеч нарса золимларни халқларнинг уйғонишидек безовта қилмайди». Мен эса қўшиб айтаман: халқларнинг уйғонишига ҳеч нарса онг ва яхши умиддек таъсир қилмайди. Шу сабабдан кофир мустамлакачи рад этиб бўлмайдиган ушбу ҳақиқатни эрта англаб етди ва ўз мавжудлигига таҳдид солувчи бу икки куч – онг ва яхши умид – билан бир вақтнинг ўзида кураш бошлади.

Онг (ҳушёрлик) масаласига келсак, унга қарши фикрий юришлар, таълим тизимларини ўзгартириш, маданий дастурлар, миссионерлик ҳаракатлари ва Ғарб маданияти билан мафтун бўлган зиёлилар гуруҳлари орқали уруш очилди. Бу турдаги урушлар ҳанузгача тўхтагани йўқ.

Маънавиятни бузиш, мағлублик тафаккурини сингдириш ва ёшлар ўртасида умидсизликни ёйишга қаратилган урушга келсак, Ғарб узоқ ва яқиндаги малайларига – дўст ҳамда душманларга – таянди. Ғарб мусулмонларни «биз ғалабага лойиқ эмасмиз, қаршилик ҳаракатидан ва воқеликни ўзгартириш учун даъват фаолиятини олиб боришдан фойда йўқ», деган сафсатага ишонтира олсагина мусулмон халқларни уйқуда, тобе ҳолда сақлаб қолишга муваффақ бўлади.

Бу мақсадга эришиш ҳамда Умматни шу гумонга (шу фикрга) етказиш учун ўта катта ишлар бажарилиши керак бўлади.

Ғарб Қуръон ва Суннатнинг, шунингдек, шонли тарихимиз саҳифаларини тўлдириб турган қаҳрамонлар ҳикояларининг одамлар қалбида умид уйғотишга ва уларга илҳом бағишлашга қодирлигини билади. Шунинг учун ҳам у ўзининг барча кучларини ва барча даражалардаги имкониятларини одамлар орасида мағлубият тафаккурини ва руҳий тушкунликни ёйишга йўналтирди.

Мен одамлар орасида руҳий тушкунлик ва умидсизлик маданиятини ёйишда энг хавфли ва таъсири кучли ҳисобланган учта ролни қуйида зикр қиламан:

1 –Ғарб сақофатидан таъсирланган зиёли ва муфаккирлар роли: Улар орасида айримлари мактаб, университет, маданият марказлари ва шу каби соҳаларда муҳим лавозимларни эгаллаб турибди. Улар ўзаро ҳамфикр бўлиб ёш авлод онгига сингдираётган ғоя шундай: мусулмон Уммати замонавий тараққиёт, маданият ва илғорлик йўлида ортда қолган, Ғарб эса барча соҳаларда етакчи, у билан на тенглаша оламиз, на ундан мустақил яшай оламиз. Бу ғоя сингдирилар экан, Ғарб томонидан тайинланган ҳукмдорларнинг аҳоли орасида парокандалик уруғини сочаётгани, мамлакат ва унинг бойликларини Ғарб ихтиёрига топшириб қўйгани, тараққиёт ва юксалиш манбаи бўлган Ислом шариатини фаолиятдан тўхтатгани, шунингдек, фасодни қўллаб-қувватлаб, ислоҳотчилар йўлига ғов бўлаётгани тилга олинмасдан, бари яширилмоқда. Натижада эса талаба ўз Умматидан ранжиган, ўзини паст ва ожиз ҳис қилувчи, Ғарб ва унинг маданияти олдида ўзини таслим қилган ҳолда битирувчи бўлиб чиқади.

Бундан сўнг ёш йигитнинг умидсиз ва тушкун ҳолатга тушиб қолиши, албатта, ҳайратланарли ҳол эмас. Балки у ўзгариш учун ҳаракатга чақирилса ҳам, унга қарши чиқиши ва ундан қайтариши мумкин. Чунки мактаб ва олий ўқув юртларида унга сингдирилган ғоялар таъсирида ўз Умматининг қолоқлигига оид ўнлаб мисоллар билан буни оқлашга уринади.

2 –Уламолар ва имом-хатиблар роли:

Шубҳасиз, ёмон уламолар ноумидлик уруғини сочиш, инсон фитратини бузиш ҳамда уларни Аллоҳнинг ёрдами ва ғалабасига лойиқ эмасликларига ишонтиришда ҳал қилувчи ва энг катта салбий таъсирни кўрсатдилар. Одамлар ҳар сафар бирор мусибатга дуч келсалар ёки тажовузчи томонидан ҳужумга учрасалар, шайхларига югуриб боришади. Аммо кўпинча, «чаёндан қочиб, илонга тутилишган»ини англаб қолишади. Чунки уларни мағлубият кайфиятига чўккан шайхлар кутиб олади – маънавий жиҳатдан синган, Исломни Пайғамбаримиз ﷺнинг тўғри ҳидоятидан узоқ ва бузилган шаклда ўрганган уламолар. Улар ўзларининг ноумидлик ва мағлубият ҳиссини ёшлар руҳига сингдирадилар ва улар бошига келаётган кулфатларда айбни айнан ёшларнинг ўзига юклай бошлайдилар:

«Сизларда ҳеч қандай яхшилик йўқ. Сизлар ғалабага лойиқ эмассизлар. Умматимиз ортда қолган, у Ислом асосида бошқаришга тайёр эмас. Барча миллатлар сиздан яхшироқ. Биз яшаб турган бу авлод ғалаба авлоди эмас. Ўзгариш устида иш олиб бориш шарт эмас, аввало, бундан яхшироқ бошқа бир авлодни тарбиялаш керак. Ўзгаришни биз амалга оширмаймиз, Маҳдий келгунича кутамиз. Бугунги аҳвол фақат бизнинг гуноҳларимиз сабабли юзага келди (ҳукмдорларнинг роли эса тилга ҳам олинмайди). Бизга эса дуо қилишдан бошқа чора йўқ».

Бу ҳалокатли нутқ ҳеч қандай ечим, режа ёки амалий ҳаракат йўналишини тақдим этмасдан якунланади. У бизни яшаб турган бу мункар ҳолатидан чиқариш учун лозим бўлган шаръий ҳукм ва ҳаракат заруратини очиб бермайди. Балки, бу фақат Умматни қамчилашдан, маломатлашдан иборат – худди душманлар қилгани каби.

Шу тарзда босқинчи ўз ҳудудимизда бемалол юрибди, мусулмонлар эса кетма-кет қирғинларни санаш билан овора. Сабаби улар ўзларининг ҳатто заиф ва хор душманга қарши ҳимоя қилишга ҳам қодир эмасликларига ишониб бўлишган.

3 –Адаштирувчи оммавий ахборот воситаларининг роли:

Ростдан ҳам «оммавий ахборот воситалари – ўлимимиз» деган гап тўғри айтилган. Зеро, агар ахборот воситалари ёлланган ва разил ҳукмдорлар томонидан бошқарилса, улар душманнинг қудратини шишириш ва Уммат салоҳиятини эса етишмовчилик сифатида кўрсатиш билан банд бўлади. Агар оммавий ахборот воситалари миллатларни бир-биридан ажратиб турувчи чегараларни муқаддас деб талқин қилиб, ҳатто чегараларда тўкилаётган биродарлар қонидан ҳам устун қўйса, агар улар фикрий нуқсонларга эга кишиларни, фосиқларни, гуноҳ тарғиботчилари ёки сарой уламоларини студияларга чақириб, соатлаб эфирни уларга бағишласа, агар экранларимиз фақат кўнгилочар, беҳуда ва арзимас мазмундаги дастурлар билан тўлиб-тошса… ана шундай шароитда, энди мендан «нега ҳиссиёт йўқолди?», «нега қалблар музлаб қолди?», «нега руҳий тушкунлик ва ожизлик кенг ёйилди?» деб сўраманг.

Мусулмонлар сафида кенг тарқалган ва илдиз отган бу хатарли вабога нисбатан мен қуйидагиларни таъкидлайман:

Билиб қўйингларки, биз шундай Умматмизки, Аллоҳ бизга зўравонлик ва хорликни ҳаром қилган. У Зот шундай дейди:

﴿وَلَا تَهِنُواْ وَلَا تَحۡزَنُواْ وَأَنتُمُ ٱلۡأَعۡلَوۡنَ إِن كُنتُم مُّؤۡمِنِينَ﴾

«(Куфрга қарши курашда) сустлашмангиз ва ғамгин бўлмангиз! Агар (ҳақиқий) иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчидирсизлар»                                                 [Оли Имрон: 139]

Биз шундай Уммат фарзандларимизки, агар Аллоҳ бизга ёрдам бермайди, деб гумон қилсак, У Зотнинг ғазабига учраймиз:

﴿مَن كَانَ يَظُنُّ أَن لَّن يَنصُرَهُ ٱللَّهُ فِي ٱلدُّنۡيَا وَٱلۡأٓخِرَةِ فَلۡيَمۡدُدۡ بِسَبَبٍ إِلَى ٱلسَّمَآءِ ثُمَّ لۡيَقۡطَعۡ فَلۡيَنظُرۡ هَلۡ يُذۡهِبَنَّ كَيۡدُهُۥ مَا يَغِيظُ﴾

«Кимда-ким: «Аллоҳ ҳаргиз унга ёрдам қилмас», деб гумон қилгувчи бўлса, у ҳолда бир арқон билан осмонга-шифтга осилиб, (ўзини ердан) узсин (яъни ўзи учун дор ясаб, унга осилсин), сўнг қарасин – бу найранги ғазабини кетказармикан»  [Ҳаж: 15]

Яъни у ўзини осиб ўлдирса, ўзи учун шундан кўра яхшироқ бўлади. Аллоҳ таоло бизга ноумидликка тушишни ҳаром қилиб, бундай деди:

﴿قَالَ وَمَن يَقۡنَطُ مِن رَّحۡمَةِ رَبِّهِۦٓ إِلَّا ٱلضَّآلُّونَ﴾

«У деди: Парвардигорининг фазлу раҳматидан фақат гумроҳ кимсаларгина ноумид бўлур»[Ҳижр: 56]

﴿وَٱلَّذِينَ كَفَرُواْ بِ‍َٔايَٰتِ ٱللَّهِ وَلِقَآئِهِۦٓ أُوْلَٰٓئِكَ يَئِسُواْ مِن رَّحۡمَتِي وَأُوْلَٰٓئِكَ لَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ﴾

«Аллоҳнинг оятларини ва Унга рўбарў бўлишни инкор қилган кимсалар улар Менинг марҳаматимдан ноумид (маҳрум) бўлган кимсалардир ва улар учун аламли азоб бордир»  [Анкабут: 23]

Ҳатто Аллоҳ Таоло умидсизликни кофирликка тенглаб шундай дейди:

﴿إِنَّهُۥ لَا يَاْيۡ‍َٔسُ مِن رَّوۡحِ ٱللَّهِ إِلَّا ٱلۡقَوۡمُ ٱلۡكَٰفِرُونَ﴾

«Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур» [Юсуф 87]

Имом Фахр Розий ушбу оят ҳақида шундай маънода изоҳ берган: «Умидсизликка тушган киши Аллоҳни сахий эмасликда, илмсизликда ва барча нарсага қодир эмасликда гумон қилади. Аллоҳ бундан сақласин».

Эй биродарлар, эй ёшлар!

Умидсизлик – юқумли тинчлантирувчи уколдир: у нафақат сизни, балки атрофингиздагиларни ҳам фалаж қилади. Умматимиз ҳукмдорларининг ҳеч қачон ағдарилмаслигига ишонганида, ўнлаб йиллар давомида уларнинг зулм оловида ёниб яшади. Аммо у умидсизлик тўсиғини четга суриб, аввал Аллоҳга, сўнг эса ўз қудратига ишонганида ҳукмдорларини ағдарди ва ҳеч ким қулашини тасаввур ҳам қилмаган бошларни ерга улоқтирди.

Биз, қасамки, ҳукмронлик ва тикланишга етакловчи барча хусусиятларга эгамиз. Аллоҳнинг изни билан яна буюклик минбарини эгаллаш қудрати бизнинг қўлимизда. Бизда барча мусулмонларни бирлаштирадиган эътиқод бор, мукаммал намуна – Росулуллоҳ ﷺ бор, гуллаб-яшнаётган ёшлар, улкан бойликлар, стратегик жойлашув, зеҳн ва иқтидор жиҳатдан буюк ақллар бор. Шунингдек, қўлимизда равшан йўл харитаси – сийратун набавийя ва порлоқ тарихимиз мавжуд. Бундан ташқари, яқинда келадиган ғалабаларнинг хушхабарлари ҳам биз билан бирга.

Умматимиз орасида, барча тўсиқ ва ғовларга қарамасдан, сидқидилдан даъват қилаётган инсонлар бор, Қуръонни мукаммал ёд олган ҳофизлар, собитқадам мужоҳидлар бор.

Қасамки, Ғарб ҳар сафар жиддий бир ҳаракатни кўрса, титраб кетади ва Уммат яна илоҳий йўлбошчи атрофида бирлашиб кетиши мумкинлигидан қўрққанидан ухлай олмайди.

Қасамки, Ғарб йиллик ҳисоботларда Исломни қабул қилаётган ғарблик фуқаролар сони тобора ортиб бораётганини кўриб титраб кетмоқда. Бу ҳолат уларнинг чиркин тамаддунига жиддий таҳдид солмоқда. Улар бир-бирини огоҳлантириб, агар шундай суръатда давом этса, кейинги қирқ йил ичида Ислом бутун дунёдаги энг биринчи динга айланади, демоқдалар. Ҳолбуки, ҳозир бирлаштирувчи давлат ҳам, халифа ҳам, байъат ҳам йўқ. Агар буларнинг ҳаммаси тикланса, ҳолат қандай бўлишини тасаввур қилаверинг.

Эй ёшлар!

Аллоҳга ишонинглар, Умматингизга ишонинглар, ўзингизга ва ўзгартириш қудратингизга ишонинглар! Аниқ билингларки, агар Аллоҳга маҳкам ёпишсангиз ва умидсизликка чорловчиларни қатъий рад этсангиз, бошқалар эмас, айнан сизлар ғалаба авлоди бўласизлар.

Бизнинг пайғамбаримиз ﷺ фол очишни ёқтирмас эдилар, аммо хушхабарларни яхши кўрар эдилар. У зот ﷺ айтдилар:

«بَشِّرْ هَذِهِ الْأُمَّةَ بِالتَّيْسِيرِ وَالسَّنَاءِ وَالرِّفْعَةِ بَالدِّينِ وَالتَّمْكِينِ فِي الْبِلَادِ، وَالنَّصْرِ»

«Бу Умматга енгиллик, дини орқали юксалиш, юртларда сўз ўтказиш ва ғалаба хушхабарини беринглар». Агар ҳақиқатдан ҳам бизнинг ҳеч қандай салмоғимиз бўлганда эди, у ҳолда нима учун кофирлар ҳалигача бизга қарши урушдан тўхтамаяпти? Зеро, улар хаёлга эмас, балки ҳақиқий душманга қарши жанг қилишмоқда. Улар Умматимизга фақатгина сафларини бирлаштирадиган тақводор етакчи етишмаётганини жуда яхши билишади. Шундай экан, Аллоҳга ишончни боғланглар ва бу улуғ кун учун ҳаракат қилаётганлар сафига қўшилинглар. Эҳтимол, Аллоҳ Ўз қудрати ва иродаси билан бу куннинг тонгини яқин қилар.

 

Роя газетасининг 2025 йил 15 октябр, чоршанба кунги 569-сонидан

 

TagsтушкунликУмидсизлик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    ҚИММАТЧИЛИК — ИСЛОМ ТАРОЗУСИДА

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон ҳукуматининг жинояткор бошқарувидаги журъати қаердан пайдо бўлиши тўғрисида тафаккур

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/