| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистон ҳукуматининг Афғонистон масаласидаги фаоллиги ортидаги мақсадлари

Ўзбекистон ҳукуматининг Афғонистон масаласидаги фаоллиги ортидаги мақсадлари

By htadmin
19.08.2022
786
0
Share:

Ўзбекистон ҳукуматининг Афғонистон масаласидаги фаоллиги ортидаги мақсадлари

بسم الله الرحمن الرحيم

2021 йилнинг 15 август куни Қобул шаҳри эгалланиши ортидан Афғонистон бошқаруви қайтадан Толибон қўлига ўтди. Толибон ҳукуматга келиши биланоқ 20 йиллик урушда пароканда бўлган Афғонистон иқтисодини тиклаш учун қўшни давлатлар билан савдо алоқаларини ўрнатишга киришди. Туркманистон бетараф, ёпиқ ўлкалиги, Тожикистон эса, Россияга кўпроқ қарамлиги сабаб Толибон ҳукуматига фақат Ўзбекистон эшикларини очди. Толибон вакилларини ўзбек расмийлари илиқ қарши олгани аҳолида ҳайрат уйғотди. Боиси Ўзбекистон ҳукумати давлат чегараларида, бозорларда, билим юртларида, ҳатто масжидларда ўтказган тадбирларида ҳам соқолли кишиларни, яъни Афғонистон хатарини сабаб қилиб кўрсатар эди. Бирор кун йўқ эдики, соқолли диндорлар душман кўрсатилмаган, уларга турли бўҳтонлар ёғдирилмаган бўлса…

Шунга қарамай, худди совет режими қўрбошиларни босмачи деб ёмонотлиқ қилса-да, халқимиз уларни қаҳрамон деб ҳисоблаганидек, Толибонни ҳам босқинчи Америкага қарши курашаётган мужоҳидлар, деб ишонди. Халқимиз Толибонни диндошим деб қабул қилишини, уларнинг ютуқларидан хурсанд бўлишини Самарқанддаги учрашувда изҳор қилди. Табиийки, бундай илиқ муносабатдан ғарбпараст ва россияпараст кишилар норози бўлишди. Улар Толибон вакилларини обрўсизлантириш учун турли изоҳлар ва мақолалар ёзишди. Уларга журъат берган нарса эса, аслида Толибоннинг Америка тузган музокара шартларини қабул қилгани бўлди.

Ўзбек матбуоти ва Исломий деб қараладиган интернет саҳифалари Афғонистон масаласида ўтказилаётган халқаро анжуманларга Ўзбекистоннинг мезбонлик қилаётгани ва давлат раҳбарининг Толибонга тавсиялар бераётганини мисол қилиб «Мирзиёев Афғонистон муаммоларини ҳал қилиш учун ташаббуслар билан чиқяпти» деган хато фикрларни тарқатишяпти. Ваҳоланки, Толибонга айтилаётган «террорчилик ташкилотлари билан алоқани узиш» ва «аёллар ва миллий озчиликлар ҳуқуқларига риоя этиш» каби Мирзиёев билдираётган тавсиялар Америка қўйган талабларнинг юмшоқ ифодаси холос. Шунингдек, Мирзиёев Тошкент анжуманида «Амударёнинг нариги соҳилида тинчлик бўлмаса, Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарор тараққиётга эришиб бўлмайди. Афғонистоннинг халқаро майдонда яккалаб қўйилиши гуманитар вазиятни янада ёмонлашувига олиб келиши муқаррар. Шу боис бундай ҳолатга йўл қўймаслик муҳимдир. Чунки гап миллионлаб инсонларнинг тақдири ҳақида бормоқда» деди. Кўриниб турганидек, Мирзиёев ҳукумати минтақада Исломий мафкуранинг ёйилишидан хавотирда. Кейинги ўринда эса, Афғонистонга қўлланаётган иқтисодий жазо чоралари бекор қилиниши сўраляпти. Чунки Ўзбекистон Афғонистонда янги савдо йўлларини излаяпти ва “Трансафғон” коридорини барпо этиш орқали экспорт ҳажмини оширишни кўзлаяпти. Бу Толибондан молиявий имконларга эга бўлишни талаб этади. Нутқ сўнггида айтилган «миллионлаган инсонлар тақдири» эса, Ғарб ва Ўзбекистон ҳукумати учун гуманитар масалаларга оид кейинги даражали ишлардан ҳисобланиши кўриниб турибди. Негаки 20 йиллик уруш давомида босқинчи Американи махфий ва ошкора қўллаб-қувватлашда ҳамда уларга Хонабодда ҳарбий база очиб беришда Афғонистон халқининг тақдири Ўзбекистон ҳукуматини заррача қизиқтирмади. АҚШнинг мингдан бир жиноятини инсон ҳуқуқлари ташкилотлари фош қилиб, дунё жамоатчилигини ларзага келтирган пайтларда ҳам Ўзбекистон бу ишни қоралаб бирорта материал чоп этмади. Хулоса қилиб айтганда, Мирзиёев Афғонистонга доир Америка режаларини амалга оширишда воситачилик қилиш орқали ўзини дунёга фаол раҳбар сифатида тақдим қилмоқда. Бу билан ҳокимиятини мустаҳкамлашни ва ўз мулки деб қарайдиган Ўзбекистоннинг иқтисодини кучайтиришни режаламоқда.

Американинг ташқи дунёдаги энг узоқ давом этган Афғонистон урушида мағлуб бўлиши унинг «супер давлат» бўлиш орзусини чиппакка чиқарди. Унинг учун энг аламлиси, минтақавий ва халқаро қўллаб-қувватловга эга бўлишига қарамай, оддий чўпон даражасида қуролланган халққа мағлуб бўлиши билан сиёсий Исломга обрў туғдириб бергани бўлди. Аслида Американи ваҳшийларча қутириб Афғонистонга ҳужум уюштиришига ҳам айнан сиёсий Ислом сабаб бўлган эди. Яъни Ислом иморати (1996-2001) даврида Афғонистон жойлашган минтақада Халифалик фикри ёйилаётган эди. Таъкидлаш керакки, Америка учун Афғонистонни Ислом ҳукмлари билан бошқарилиши қабул қилиб бўлмас иш, ундан ҳам муҳими Исломни бошқа ўлкаларга ёйилмаслигидир. Табиийки, Афғонистон мужоҳидлари Исломдан воз кечишни қабул қилмади. Аммо шундай бўлса-да, охир-оқибат Толибон Америка билан сулҳ тузди ва Америка ҳарбий мағлубиятини сиёсий ғалабага айлантиришга эришди. Бу ҳолат Афғонистон мусулмонларида Ислом ақидаси ва ҳукмларини тиниқ англаш ҳамда уни ҳаётда жорий қилиш йўлини (Ислом фикрати ва тариқатини) равшан тушунмаслик муаммоси мавжудлигини, яъни мукаммал Исломий дастурга эга эмасликларини кўрсатди.

Ҳозирда босқинчи Америка билан музокара қилмаслик, унинг нуфузини юртдан буткул супуриб ташлаш ва Аллоҳнинг калимасини олий қилиш тарафдори бўлганлар Толибоннинг салмоқли қисмини ташкил қилмоқда. Аллоҳнинг нусрати билан Афғонистон бошқаруви дипломатия (яъни кофир билан муроса қилиш) тарафдорларидан олиниб, ҳаққоний мужоҳидларга ўтса ва улар Исломнинг бошқарув низомини тўлиқ қабул қилсалар, нафақат Афғонистонни, балки бутун Ислом Умматини бугунги хорликдан қутқарган бўлардилар.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

20.08.2022й

0
0

Related posts:

Афғонистон масаласида мустамлакачилар Ўзбекистонни ишга солишмоқда Бугуннинг Соғунийлари Ўзбекистон ҳукумати учун ашаддий жиноятчидир
TagsАфғонистон масаласиТолибонЎзбекистон ҳукумати
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Истанбулдаги муниципал сайловлар ҳамда бошқарув шакли борасидаги баҳс-мунозаралар

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ислом ва мусулмонлар душмани Америка Қуддусни яҳудийлар давлати пойтахти эканини расман тан олди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шом аҳлини Американинг сиёсий ечимига бўйсундириш ҳамда режимни қайта шакллантиришга қаратилган макр ва тил бириктирувлар

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.05.2026

    Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

  • 10.05.2026

    Мусулмонлар юртлари ва сунъий пайдо қилинган қашшоқлик!

  • 10.05.2026

    Халифалик конференцияси — “Халифалик билан биз Америка гегемонлигига (ҳукмронлигига) қарши турамиз”

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.05.2026

    2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/