Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити

بسم الله الرحمن الرحيم
Хабар ва изоҳ
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити
Хабар: Маълумки, 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити бўлиб ўтади. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати бу саммитда қатнашадиган олий мартабали меҳмонлар рўйхатини эълон қилди. Саммитда Ўзбекистон, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларус, Эрон, Туркия. Мўғулистон, Озарбайжон, Туркманистон, Арманистон президентлари ва давлат раҳбарлари иштирок этади.
Изоҳ: Бу саммит Украинадаги урушга 6 ойдан ошиқ вақт ўтган ва АҚШ Тайван масаласида Хитойга провокациялар қилаётган бир шароитда бўлиб ўтмоқда. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Москванинг собиқ совет иттифоқи республикаларини, жумладан Ўрта Осиё давлатларини ўз чангалида ушлаб туриш учун тузган МДҲ, ЕвроОсиё иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, КҲШТ каби интеграцион лойиҳаларидан биридир. Хитой ҳам бу ташкилот орқали ҳамда ўзининг “бир камар, бир йўл” лойиҳаси ва қарзлар бериш орқали бу давлатларда ўз нуфузини мустаҳкамлашга уриниб келмоқда.
ШҲТ Россия учун албатта Ғарбга қарши бир иттифоқдир. Москва бу ташкилот аъзоларидан ўз куч ва ҳаракатларини АҚШ ва унинг иттифоқчилари, сателлитлари билан бўлаётган сиёсий ва иқтисодий курашга қаратишларини, кўп қутбли дунё концепциясини фаолроқ илгари суришларини, АҚШ ва ғарб санкцияларини енгиб ўтишда ўзига ёрдам беришларини истайди. Рус ташқи ишлар вазири Лавров ШҲТ Ғарб томонидан ўрнатилган бир қутбли дунё тартибига қарши тура оладиган кам сонли ташкилотлардан бири эканлигини таъкидлар экан, бу ташкилот НАТО ва Европа иттифоқига қарши реал альтернативадир, деди, унинг айтишича, НАТО ва Евроиттифоқда суверен давлатларнинг “қўллари том маънода синдириб ташланмоқда”. Лекин экспертларнинг фикрича, бу саммит иштирокчиларининг кўпчилиги АҚШ ва Ғарб билан қаттиқ конфронтацияга киришишга тайёр эмас. Масалан Ўзбекистон кўп векторли сиёсат юргизиб, Россияни ҳам, Ғарбни ҳам рози қилишга уриниб келмоқда. Туркия эса НАТО га аъзо, Ҳиндистон эса ШҲТ билан бир қаторда Quad тинч океан альянсида АҚШ, Япония ва Австралия билан бирга иштирок этади. Ҳатто Хитой ҳам АҚШнинг Тайван теварагидаги провокацияларига қарамай ШҲТ майдонидан ғарбга қарши риторика сифатида фойдаланмоқчи эмас. Хитой ташқи ишлар вазири Ван И шу ташкилот вазирлари йиғилишида сўзга чиқиб: “ШҲТнинг вазифаси халқаро адолатни таъминлаш, халқаро ва минтақавий вазиятни барқарорлаштирувчи омил бўлишдан иборат, холос”, деди.
Россия АҚШ ва Ғарбнинг Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистонда фаоллашаётганидан хавотирда. Масалан АҚШ 10 августда Тожикистонда ШҲТнинг яна тўрт аъзоси: Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Покистон билан биргаликда ҳарбий машқлар ўтказди. Шунинг учун Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Москва ўзининг Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базаларини кучайтирмоқчи эканлигини айтди.
Хитой эса ўзининг “бир камар, бир йўл” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темир йўлини ётқизиш лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу ҳақдаги ҳужжатнинг Самарқанд саммитида имзоланиши кутилмоқда. Бу лойиҳадан мақсад Марказий Осиёни бир муҳим транзит хабига айлантиришдир. Бу лойиҳа Хитойнинг шу региондаги нуфузини кучайтиргани учун унга АҚШ, Британия ва Европа иттифоқи албатта қарши туради.
ШҲТ каби ташкилотлар мустамлакачи кофир давлатлар қўлидаги бир қуролдир. Бу ташкилотлар хўжайинлари шу мустамлакачи давлатлардир. Ҳатто ВВС “ШҲТ саммити мезбони ким – Путинми ёки Мирзиёев?” деган саволни ташлаб, шу сарлавҳа остида: “Эндиликда Путин Ўзбекистонда ўтадиган ШҲТ саммитига Путин Сурия президенти Башар ал-Асадни ҳам таклиф қилгани маълум қилинди” деб ёзди. Мустамлакачи давлатлар шундай ташкилотлар орқали ўз режаларини амалга оширади, ўз малайларини ҳимоя қилади, халқлар ва давлатлар бойликларини сўриб олади. Ўзбекистон мусулмонлари ҳам ўзларини бу мустамлакачи давлатлар чангалидан фақат Рошид Халифалик Давлатигина халос қилишини тушуниб етишлари лозим. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ:
"إنما الإمام جنة يقاتل من وراءه ويتقى به"
“Имом – бамисоли ортида туриб жанг қилинадиган ва ҳимояланиладиган бир қалқондир” дедилар. Шундай экан, Ўзбекистон мусулмонлари ҳам оламдаги бошқа мусулмонлари каби Ҳизб ут-Таҳрир кўтариб чиқиб, ҳаракат қилаётган Рошид Халифалик Давлати лойиҳасига лаббай деб жавоб беришлари керак.
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ﴾
“Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар” (Анфол: 24).
Ҳизб ут-Таҳрир марказий медиа офиси радиоси учун Ислом Абу Халил – Ўзбекистон



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ