| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

  • Ғазо вайроналаридан тортиб Ўзбекистон қамоқхоналаригача бўлган ягона ҳақиқат

  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Хайрия фондлари нега тўхтатилди?

Хайрия фондлари нега тўхтатилди?

By htadmin
05.07.2022
941
0
Share:

Хайрия фондлари нега тўхтатилди?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Ўзбекистонда газ ва электр учун тўловларнинг оширилиши аҳоли хавотирларига сабаб бўлган эди. Энергия тежайдиган қурилмалардан фойдаланиш кам таъминланган оилалар учун қанчалик зарурлигини ўрганиш мақсадида Би-би-си муҳбири Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида уч нафар ёш боласи билан ёлғиз яшайдиган бева аёлнинг уйига борди. Йиллар давомида табиий газ тўловидан қийналиб келган бу оилага маҳаллий саховатпеша тадбиркор тежамкор иситиш қурилмаси ўрнатиб берган. Журналистнинг хонадон аъзолари билан бу қурилманинг зарурияти ҳақидаги суҳбати, ишсизлик авж олган ҳудудлардан бирида бева бўлиб, боқувчисиз яшаш қандай бўлиши борасидаги суҳбатга айланиб кетган.

Бу оила ҳақида ёзилган мақола ҳамда унинг видеоси остида қолдирилган изоҳларнинг қарийб барчасида бева аёлга сабр тиланган ва саховатли кишиларни бу хонадонга кўмак кўрсатишга чақирилган. Кўриниб турибдики, одамларимиз боқувчисини йўқотган оилаларнинг турмуши доим оғир кечишини инсонларнинг қисмати, деб билишади. Уларга кўмакни фақат саховатли кишиларгина кўрсатиши мумкин, деб ўйлашади, яъни муаммонинг ечимини аксар ҳолатларда шахсларга чеклаб қўйишади. Буни биз “Юрак амри” хайрия фондининг вақтинча ёпилишини ҳозиргача норозилик билан муҳокама қилиб келинаётганидан ҳам кўришимиз мумкин. Чунки халқ бу хайрия фонди республикани уч маротаба айланиб етимларга моддий кўмак кўрсатганига, беморларни даволатиш, уйлар бериш, қарзларни узиш ва бошқа саховатли амалларни бажарганига гувоҳ бўлди. Фонд асосчиси Сардор Раҳимхон бир интервьюсида “мен ҳаётнинг ҳақиқатини топдим”, “Аллоҳ мени топишни хоҳласанг муҳтожларни олдига бор деган, шундай экан, биз нима учун ночорларни олдига бормаслигимиз керак?” деганди. Сўнг “одамларга озиқ-овқат тарқатиш билан инсонларнинг муаммосини ҳал қилиб бўлмас экан. Уларнинг муаммоларини таг-томири, илдизи ва негизи билан ҳал қилиш эҳтиёжи пайдо бўлди” деди. Шундан сўнг, 2021 йилнинг 12 июль куни “Юрак амри лойиҳаси” расмий рўйхатдан ўтказилиб, “Юрак амри жамоат фонди” номини олди. Орадан бир йил ўтмай жамоат фонди ўз фаолиятини тўхтатди. “Юрак амри” хайрия фондининг кўлами ва миқёси катталашаётган бир пайтда, уни шубҳали тарзда тўхтатилишига давлат босими сабаб бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқади. Сардор Раҳимхоннинг қисқа видео мурожаатида олти маротаба президентни тилга олиб, “юртбошимиз учун ҳар дақиқа жонимизни беришга тайёрмиз” дегани ва мурожаат сўнггида эмоцияга берилиб “юртбошимизни яхши кўрамиз” деган сўзлари халқдаги бу гумонни янада кучайтирди. “Юрак амри” хайрия фондини машҳур кишилар юритгани учун бу ташкилот атрофидаги ишлар сирлигича қолди. Бироқ “Саховат Наманган” хайрия жамоат фонди фаолиятига давлат ифлос воситалар билан тўсқинлик қилгани эса, фош бўлиб қолди. Ишонарсиз далиллар ва бўҳтонлар асосида тайёрланган видеолар ортидан фонд кузатув кенгаши аъзоларидан бири устидан жиноят иши очилди. Унинг сабабидан кўнгиллилар уйларида ҳам тинтувлар ўтказилди. Фонд офисидаги компьютер ва фонднинг печати олиб қўйилиб, ҳайр-эҳсонларни қабул қилмаслик буюрилди.

Мингдан ортиқ оилаларга, жумладан 650 та оилага ҳар ой мунтазам рўзғорлик тарқатиб келган “Саховат Наманган” хайрия жамоат фонди шу зайлда ўз ишини тўхтатган. Бу жамоат фонди 132 хонадонли кўп қаватли уй қуриб, ундан 24 та оилага барча ашёлари билан жиҳозланган уйларни топширган. “Юрак амри” ва “Саховат Наманган” хайрия жамоат фондлари ўзининг тўғрилиги ва дийну диёнати билан танилган кишилар тарафидан бошқарилгани учун қисқа муддатда ишлар кўлами кенгайди ва инфоқ-эҳсонлар ўта ночор оилаларга етказилди. Бу ҳол жамиятда хайрия ишлари баробарида диндорлар мавқеини ҳам юксалтира борди. Жамиятдаги зиёли ва эътиборли кишиларнинг Ислом асосида халқнинг жонига оро кириши оммани савобли амалларга илҳомлантирди. Бу фондлар уюштирган ҳашарларга республиканинг турли ҳудудларидан кўнгиллиларнинг қуйилиб келиши Исломий урфларнинг секин-аста ҳаётга қайтишига ва омма диққатини савобли амалларга тортишга сабаб бўлаётган эди. Бироқ Исломий кайфият ҳукмрон бўлган бу фондларнинг фаолиятига таъқиқ қўйилди. Эндиликда бу хайрия фондлари қайта ишга тушиши учун Исломий белгилардан воз кечиш ёки ватанпарварлик ва миллийликни олд планга чиқариш талаб этилади. Бундай ҳолатда эса, кўнгиллиларнинг уюшишида ҳам, юрт кезиб муҳтожларнинг аҳволини ўрганишда ҳам маъно қолмайди. Чунки ватанпарварлик ва миллатчилик асосидаги чирик шиорларнинг сийқаси чиқиб, одамларнинг уларга ишонмай қўйганига анча бўлган.

Исломий фон юқори бўлган бу хайрия фондлари инфоқ-эҳсонларни муҳтожларга етказилишида кўприк вазифасини ўтаган бўлса-да, бироқ бу инсонларнинг асосий эҳтиёжларини қондиришдаги туб, ҳақиқий ечим эмас. Чунки бутун аҳолини камбағалликдан олиб чиқиш ва муҳтож қатламни давомий қўллаб-қувватлаш вазифаси шахслар ёки юқоридаги каби хайрия фондлари зиммасидаги масала эмас, балки давлат зиммасидаги масаладир. Ўзбекистон асосланган демократик тузум фақир, мискинларни, қарздор ва беморларни қарамоғига олишни ёки қўллаб-қувватлаш вазифасини давлат зиммасига эмас, балки шахсларнинг ўзига юклайди. Яъни инсонларни уларнинг асосий эҳтиёжлари бўлган емоқ-ичмоқ, кийим-кечак ва бошпана билан таъминлашга давлат масъул ҳисобланмайди. Демократияда давлат оч-юпунларга ғамхўрлик кўрсатмайди, улардаги ёрдам фондлари нодавлат ташкилотлари бўлади. Бу фондларнинг имконияти чеклангани учун муҳтожлар муаммолари борасида ҳеч қандай мажбуриятни зиммасига олишмайди. Агар бир фуқаронинг талаб қилинган ҳужжатларида камчилик бўлса, унинг аҳволи қанчалар аянчли аҳволда бўлмасин моддий кўмак оладиганлар рўйхатига киритилмайди. Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида яшаб келган Офтоб момо (Ортиқова) 74 ёшга тўлганида туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олди. Чунки бу гувоҳномасиз Офтоб момо пенсия ололмаётган эди.

Сўнгги сўз ўрнида шуни айтамизки, бутун Марказий Осиё аҳолисининг эҳтиромига сабаб бўлган хайрия фондлари фаолиятининг ягона омили шубҳасиз Исломдир. Ислом хайр-саховат қилишга тарғиб қилади, бироқ инсон муаммолари фақат Ислом тузуми жорий этилсагина ҳал бўлишини баён қилади. Халқимизнинг бугунги абгор ҳолати куфр тузумининг татбиқи натижасидир. Мазкур оқибатларни хайрия ишлари ёрдамида ислоҳ қилишга уриниш самарасиз эканлигидан ташқари зарарли уринишдир. Чунки бу хайрия ишлари куфр тузумининг муваффақиятсизликларини яширади ва халқдаги Исломий туйғуларни эҳсон ва ҳашар ишларига йўналтириш орқали мусулмонларни Исломий ҳаётни қайта бошлаш ғоясидан узоқлаштиради. Шубҳасизки, барча муаммоларнинг туб ечими Исломда мавжуд. Ислом давлат зиммасига аҳолини зарурий эҳтиёж воситалари билан таъминлашни, шунингдек камолий (иккинчи даражали) эҳтиёжларини қондириш учун зарур шароитлар яратиш вазифасини юклайди. Бундай рисолатни ҳаётга татбиқ қилиш йўли Рошид Халифалик давлатини тиклашдир. Бунинг учун эса, Уммат орасида буюк Халифалик ғоясини ёйиш керак бўлади. Бу ғоя мусулмонлар зеҳнида фақат сиёсий онг билан тиниқлашади. Шундай экан, фақир, мискин, муҳтожларнинг додига етадиган ва хайрия фондларига иш қолдирмайдиган ғамхўр, раҳнамо давлатимизни тиклаш учун туну кун ҳаракат қилиш ҳар бир мусулмон учун фарзларнинг гултожисидир!

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

05.07.2022й

TagsСардор РаҳимхонСаховат НаманганХайрия фондлариЮрак амри
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Режим Фаластин аҳли ва Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан зўравонлик қилмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    АҚШнинг иқтисодий таназзулга юз тутиши

  • МАҚОЛАЛАР

    ИНСОНЛАР ҚАЛБИГА ЙЎЛ

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 01.06.2026

    ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • 01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • 01.06.2026

    АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • 01.06.2026

    АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • 01.06.2026

    Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/